Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Тошкент вилоятининг ривожланиш дастури тасдиқланди

21.09.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2016 йилдаги 291-сонли қарори билан “2016-2018 йилларда Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланганди.

 

У ўз ичига қуйидагиларни қамраб олган:

 

саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий мақсадли параметрлари;

 

янги саноат корхоналари қувватларини барпо этиш, ишлаётганларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрлари;

 

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг прогноз параметрлари;

 

хом ашё базасини янада ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш тадбирларини амалга ошириш йўналишлари рўйхати;

 

муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал ривожлантиришнинг асосий параметрлари.

 

Дастурнинг белгиланган муддатларда бажарилиши учун шахсий масъулият Тошкент вилояти ҳокимлиги ва ҳудудий тузилмалар, акциядорлик компаниялари, уюшмалар, йирик корхоналар, тижорат банклари раҳбарлари – масъул бажарувчилар зиммасига юклатилди.

 

Ҳужжат қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:

 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар билан биргаликда янги саноат объектлари қуриш, саноат корхоналарининг ишлаётган қувватларини модернизациялаш, техник ва технология жиҳатидан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция дастурларининг мақсадли рўйхатларини (Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйи Чирчиқ, Паркент, Юқори Чирчиқ ва Чиноз туманларига алоҳида эътибор қаратилади) Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш;

 

Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда – ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун ерлар ажратилишини, шунингдек объектлар қурилиши учун «ягона дарча» тамойили бўйича белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини таъминлаш;

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси қурилиш материаллари ва бошқа саноат маҳсулотлари турларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун ер ости участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига белгиланган тартибда лицензиялар берилишини таъминлаши керак бўлади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, изоҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги ахборот-қидирув порталида танишишингиз мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидаги янгиликлар» таҳлилий материалини бизнинг эксперт-юрист

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах