Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Тренерлар ва инструкторларга тоифа бериш тартиби ўзгартирилди

23.03.2016

Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 17 мартда 2550-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва инструктор-методистларига малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Аниқлаштирилишича, тренер-ўқитувчиларга малака тоифалари Ўзбекистон халқ ўйинлари бўйича (илгари – фақат Олимпия, ноолимпия ўйинлари ёки Ўзбекистон миллий спорт турлари бўйича) натижа кўрсатган спортчи билан ишлаганда ҳам берилади.

 

Ҳужжат билан тоифаларни бериш учун тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларнинг иш натижаларини баҳолаш мезонлари ўзгартирилди. Хусусан, аниқлаштирилишича, «Олий тоифали тренер» тоифасини беришда спортчининг Ўзбекистон чемпионати, кубоги ёки биринчилигида (шу жумладан, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида) эгаллаган ўрни, шунингдек Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар терма жамоалари учун тайёрланган спортчилар сони кўрсаткич сифатида инобатга олинмайди. «Биринчи тоифали тренер» тоифасини беришда эса бошланғич босқичда тайёрланган спортчилар сони инобатга олинмайди.

 

Шунингдек биринчи ва иккинчи тоифани олиш учун тренер-ўқитувчиларга Ўзбекистон терма жамоаларини шакллантириш учун тайёрланадиган спортчилар сони белгиланган, йўриқчи-услубчиларга эса жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги тегишли лавозимларда зарур иш стажи белгиланган ва оширилган.

 

Бундан ташқари, малака тоифаларини олишда тан олинадиган нуфузли спорт мусобақалари рўйхатидан ҳудудий спорт мусобақалари чиқариб ташланди.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 22 мартдаги 11-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2017-03-28
  • USD:3595.02 (+46.91) сум
  • EUR:3883.95 (+82.37) сум
  • RUB:62.60 (+0.61) сум

Вопрос недели

Генподрядчик не виноват, если заказчик не платит
Можно ли обратиться в суд, если генподрядчик не производит оплату работ субподрядчика из-за отсутствия финансирования со стороны заказчика объекта?
02.03.17
Просмотры: 1532