Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Турар жойлар назорати бўйича чора-тадбирлар жорий қилинди

16.05.2016

Тегишли ҳудудда фуқаролар ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойлардан фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга оширишда ички ишлар органларига ёрдам кўрсатиш бўйича жамоат ташкилотларининг ваколатлари кенгайтирилди. Шу жумладан паспорт режимига риоя этилиши, яшаётган шахсларнинг ҳисобга олиниши ва тегишли шартномаларнинг (ижарага бериш, текин фойдаланиш ва бошқа шартномаларнинг) мавжудлиги юзасидан назоратни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш ҳам қайд этилди.

 

«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунда (2.09.1993 йилдаги 915–ХII-сон) мазкур ваколатлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш кенгашига тақдим этилди.

 

«Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонунда (12.04.2006 йилдаги ЎРҚ–32-сон) бундай ваколатлар ХУМШ зиммасига юкланди.

 

Уй-жой кодексида ички ишлар органлари турар жойлардан фойдаланилиши, яшаётган шахсларнинг ҳисобга олиниши ва тегишли шартномаларнинг мавжудлиги юзасидан назоратни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ХУМШлар билан биргаликда амалга ошириши қайд этилди.

 

Фуқаролик кодексига уй-жойни текин фойдаланишга бериш шартномасининг шаклига нисбатан талаблар киритилди. Шартнома ёзма шаклда тузилади, бундан уй-жойни яқин қариндошларга текин фойдаланишга бериш ҳоллари мустасно. Қонунда уларнинг рўйхати келтирилди. Фуқаролар ўртасида уй-жойни текин фойдаланишга бериш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши шарт.

 

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ижарага берувчининг талабига биноан суд тартибида бекор қилиниши мумкин бўлган сабаблар рўйхати кенгайтирилди. Ижарага олувчи ёки хатти-ҳаракатлари учун ижарага олувчи жавобгар бўлган бошқа фуқаролар томонидан уй-жой вайрон қилинса ёки унга путур етказилса ҳамда уй-жойдан ғайриҳуқуқий қилмишларни содир этиш учун фойдаланилган ҳолатларда ҳам шартнома бекор қилинади.

 

Бундан ташқари, Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ давлат мулкини бошқаришга ваколатли орган ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи эгасиз кўчмас буюмни ҳисобга олинган кундан бошлаб 1 йил (илгари бу муддат 3 йилни ташкил қилган эди) ўтгач, давлат мулкига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг мулкига келиб тушган деб тан олиш талаби билан судга мурожаат этиши мумкин.

 

Солиқ кодексида ички ишлар органлари паспортлар берилганлиги, шу жумладан йўқотилган ёки амал қилиш муддати ўтган паспортлар ўрнига паспортлар берилганлиги фактлари ҳақида, бекор қилинган паспортлар тўғрисида солиқ органларини хабардор қилишлари талаби бўйича муддат аниқлаштирилди. Улар буни ҳар ойда амалга оширишлари лозим. Шунингдек ички ишлар органлари турар жойни ижарага бериш шартномаси, текин фойдаланишга бериш шартномаси мавжуд эмаслигининг ёки турар жойни ижарага бериш шартномасини, текин фойдаланишга бериш шартномасини мажбурий нотариал тасдиқланишига риоя этилмаганлигининг аниқланган фактлари ҳақида солиқ органларига ёки Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига 3 иш куни ичида маълум қилиши шартлиги белгиланди.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини текин фойдаланишга бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Нотариал ҳаракатларни содир этишда ноқонуний рад этишларнинг олдини олиш мақсадида МЖТКга янги норма киритилди, унда бундай рад этишлар учун ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима назарда тутилади.

 

Фуқаролар томонидан турар жойларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида вақтинча бўш турган жой сифатида ҳисобга қўйиш тартибини бузиш ЭКИҲнинг 1 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Эгасиз турар жойларни аниқлаш, ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади.

 

Мазкур норма ЎРҚ-405-сон Қонун эълон қилинган кундан олти ой ўтгандан сўнг – 2016 йилнинг 26 октябридан кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА

тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1478