Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Учтадан ками – касаба уюшмаси эмас

01.12.2016

«Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар эълон қилинди ҳамда кучга кирди (кейинги ўринларда Қонун).

Касаба уюшмалари ҳам юридик шахс бўлиши, ҳам бўлмаслиги мумкинлиги белгиланди.

 

Муқаддам Қонуннинг 21-моддасида касаба уюшмалари юридик шахс мақомига эга бўлишлари кераклиги назарда тутилган эди. Энди бу мажбурий эмас.

 

Касаба уюшмалари нафақат корхоналар ва муассасаларда, балки якка тартибдаги тадбиркорлик ва бошқа турдаги меҳнат фаолияти амалга ошириладиган бошқа жойларда ҳам тузилиши мумкинлиги ҳақида  тўлдириш киритилди. Бунда касаба уюшмаси камида 3 нафар ходим ташаббуси билан тузилиши мумкинлиги белгилаб қўйилди.

 

Касаба уюшмаларини ишлаб чиқариш-тармоқ тамойилига асосан тармоқлар ва ҳудудлар даражасида тузиш  имкониятининг қонуний  мустаҳкамланиши муҳим янгилик бўлди. Мазкур тамойил бўйича тузатишлар киритилгунига қадар фақат республика миқёсидаги ва майда касаба уюшмаларининг ҳудудий ва тармоқ бирлашмалари тузилар ҳамда уларнинг ҳуқуқлари чекланган эди. Бугунги кунда қонунчилик йирик касаба уюшмаларини тузиш учун имконият яратди ва уларнинг бирлашмаларига касаба уюшмаларининг ўзи учун назарда тутилган фаолият юритишнинг барча ҳуқуқ ва кафолатларини бермоқда.

 

Касаба уюшмалари фаолиятини тўхтатиш тартиби такомиллаштирилди. Илгари уларни ихтиёрий тугатиш аъзоларнинг қарорига кўра, яъни уларнинг умумий йиғилишига асосан амалга оширилар эди. Аммо кўринадики, бундай йирик касаба уюшмаларини ташкил этиш амалий жиҳатдан олиб қараганда мазкур органни чақириш имкониятини йўққа чиқаради. Чунки улар ўзида бир неча минг нафар кишини  бирлаштириши мумкин. Шу муносабат билан касаба уюшмаси фаолиятини ихтиёрий равишда тугатиш “ваколатли орган қарорига кўра уставда белгиланган тартибда” амалга оширилиши тўғрисидаги жумла киритилди.

 

Касаба уюшмаларини мажбурий тугатиш тартиби ҳам ўзгарди. Агар уларнинг фаолияти Конституция ва қонунчиликка1 зид бўлса, бунга йўл қўйилиши белгиланди. Илгари бундай қарорни фақат Ўзбекисон Республикаси Олий суди қабул қилар эди. Энди бундай қарорни жойлардаги бошқа судлар ҳам қабул қилиши мумкин.

 

Ташкилот ва унинг таркибий бўлинмаларини тугатиш, иш берувчининг ташаббусига кўра ходимлар (штат) сони ёки меҳнат шароити ўзгаришига сабаб бўлувчи ишлаб чиқаришни қисман ёки тўлиқ тўхтатиб туриш ҳақида касаба уюшмаларини дастлабки хабардор қилиш муддати 3 ойдан 2 ойга қисқарди.

 

Бундан ташқари, иш берувчи томонидан касаба уюшмасининг қонунчиликни бузиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича тақдимномасини кўриб чиқиш, шунингдек кўриб чиқиш натижалари бўйича хабар бериш муддати 1 ойдан 15 кунга қисқарди (жамоа шартномасини бузиш ҳолатларида – 1 ҳафта).

 

Касаба уюшмалари якка тартибдаги меҳнат низоси натижасидан манфаатдор эканини инобатга олган ҳолда мазкур жамоат бирлашмаларининг уларни кўриб чиқиш бўйича ваколатлари тугатилди. Шу билан бирга улар якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқишда аввалгидек иштирок этишлари мумкин.

 

Корхона маъмурияти касаба уюшмаларига фаолиятини амалга ошириши учун зарур бўлган жиҳозланган бинони маъмурият ва касаба уюшмаси иштирокида меҳнат жамоаси қарори билан белгиланадиган шарт-шароитларда бепул фойдаланишга тақдим этиш ҳақидаги норма бекор қилинди.

 

Ҳужжатда бошқа ўзгариш ва қўшимчалар ҳам сақланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан  яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латыпов,
экспертимиз.

 


1Бунгача фақат Конституцияни бузиш асос бўлиб хизмат қилган, бу мантиқсиз эди.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 718