Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ўлчов ва синов воситалари мезонлари аниқланди

11.10.2016

Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи билан  (рўйхат рақами 2829, 2016 йил 3 октябрь) Техника воситаларини ўлчов воситалари ва синов воситалари жумласига киритиш мезонлари тасдиқланди.

«Метрология тўғрисида»ги Қонунга кўра, фойдаланишда бўлган ўлчов воситалари ва синов воситалари ўлчов натижаларининг қонунлаштирилган бирликларда белгилаб қўйилган аниқликда бўлишини таъминлаши ва қўллаш шартларига мос келиши керак. Бу вазифаларни бажариш учун у муайян мезонларга мос келиши зарур. Бу мезонларни аниқлаш эса “Ўзстандарт” агентлиги зиммасига юклатилган. Юқоридаги буйруқ эълон қилингунга қадар бу мезонлар мавжуд эмас эди.

 

Ҳужжатда таъкидланишича, Техника воситаларини ўлчов воситалари ва синов воситалари жумласига киритиш мезонлари қуйидагилардан иборат:

  • ўлчаш ишларини ўтказиш мақсадида фойдаланилиши;
  • қиймати муайян вақт ичида ўзгаришларсиз қабул қилинадиган нормага солинган метрологик хусусияталарга эга бўлиши;
  • ўлчов натижаларининг қонунлаштирилган бирликларда белгилаб қўйилган аниқликда бўлишини таъминлаши;
  • миқдор бирликлари, миқдор бирликларининг каррали ёки қисмли қийматларини сақлаш, етказиб бериш, қайтадан тиклаш имкониятига эга бўлиши;
  • механик, электр, оптик, физик-кимёвий, электрон  мезон (мезонлар) асосида фаолият юритиши;
  • техник назорат соҳасида норматив-ҳуқуқий ва норматив ҳужжатлар талабларига мос келиши.

 

Техник воситаларни синов воситалари жумласига киритиш мезонлари эса қуйидагилардир:

  • синаш ишларини ўтказиш мақсадида фойдаланилиши;
  • қиймати муайян вақт ичида ўзгаришларсиз қабул қилинадиган нормага солинган техник хусусияталарга эга бўлиши;
  • ўлчов натижаларининг қонунлаштирилган бирликларда белгилаб қўйилган аниқликда бўлишини ҳамда синовлар натижалари ишончли бўлишини таъминлаши;
  • механик, электр, оптик, физик-химик, электрон  мезон (мезонлар) асосида фаолият юритиши;
  • техник назорат соҳасида норматив-ҳуқуқий ва норматив ҳужжатлар талабларига мос келиши.

 

Буйруқ расман эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач, яъни 10.01.2017 йилда кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Елена Ермохина,

эксперт-юристимиз

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 639