Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ўқитувчилар учун намунавий йиллик иш режаси тасдиқланди

29.09.2015

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 23 сентябрда 2715-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари учун намунавий йиллик иш режаси тасдиқланди.


 

Ҳужжат билан, хусусан, қуйидагилар тасдиқланди:

 

 

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг умумтаълим фанлари ўқитувчилари учун намунавий йиллик иш режаси;

 

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг умумкасбий ва махсус фанлари ўқитувчилари учун намунавий йиллик иш режаси;

 

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқитувчиларининг асосий фаолият турларига сарфланадиган вақт меъёрлари;

 

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчиларининг намунавий шахсий йиллик иш режаси.

 

 

Белгиланишича, шахсий йиллик иш режаларини ишлаб чиқишда таълим муассасаси раҳбарияти намунавий йиллик иш режаларида кўрсатилган умумий соатлар доирасида бўлимлар (ўқув ишлари; ўқув-методик, илмий ва илмий-методик ишлар; ташкилий-методик ва ташкилий-педагогик ишлар; маънавий-маърифий ишлар) бўйича соатлар ҳажмини 30 фоизгача камайтириши ёки кўпайтириши мумкин. Шунингдек таълим муассасасининг йўналишини инобатга олган ҳолда унинг раҳбарияти муайян ишлар бўйича иш вақти меъёрларини ушбу турдаги бошқа ишлар учун белгиланган соатлар ҳисобига 20 фоизгача кўпайтириши мумкин.

 

 

Ўрнатилишича, иш вақти меъёрлари педагог ходимлар фаолияти ҳажмини аниқлаш учун асос ҳисобланади. Вақт меъёрларига кўра ҳисоблаб чиқилган ўқув юкламаси таълим муассасасининг штатлар бирлигини аниқлаш учун асос бўлмайди.

 

 

Шунингдек аниқлаштирилишича, бир ставка дарс соати ҳажми 800 академик соатни ташкил этади.

 

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган. 


 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 28 сентябрдаги 38-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 993