Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ўқитувчиларга машғулотларни ўтказганлик учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари оширилди

27.10.2015

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 15 октябрда 2719-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тасдиқланди.


 

2015 йил 26 августдаги ПФ–4751-сон “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий тадқиқот муассасалари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасалари, ўқув курслари, умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ўрта ҳисобда 10 фоизга оширилди.

 

 

Белгиланишича, Фанлар академияси академиклари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари 15 фоизга оширилади.

 

 

Конкурс ва танловлар жюрилари аъзолари, шунингдек конкурс ишлари тақризчилари меҳнатига ҳақ тўлашда олий таълим муассасалари талабалари билан ўқув машғулотлари олиб борганлик учун тўланадиган соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.

 

 

Таъкидлаш жоизки, соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари академик соатдан келиб чиқиб белгиланган ва уларга меҳнат таътили ҳақи киритилган.

 

 

Шундай меъёр чиқариб ташландики, унга кўра соатбай ҳақ тўлаш асосида ўқув машғулотларини ўтказиш учун шахсларни жалб қилиш фақат муайян таълим муассасаси штатидаги ўқитувчилар таркиби томонидан ўтказилмайдиган ўқув машғулотлари ва фанлари учун кўзда тутиларди.

 

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган. 

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 19 октябрдаги 41-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.