Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Ўзбекистон машинасозлик учун мустаҳкамловчи қисмларни маҳаллийлаштиради

27.06.2017


Президент 23.06.2017 йилдаги Ф-4972-сон “Машинасозлик саноати учун мустаҳкамловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.

 

“Ўзметкомбинат” АЖ умумий қиймати эквивалентда 31,57 АҚШ доллари бўлган ҳамда қуввати йилига 5 минг тонна импортни ўрнини босадиган металл маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширади.

 

Қуйидаги манбалардан молиялаштириш назарда тутилган:

 

Манба

Маблағларнинг миқдори ва бериш шартлари

«Ўзметкомбинат» АЖнинг ўз маблағлари

9,42 млн. АҚШ долларига эквивалент сумма; 

Коммерцбанкнинг (Германия) кредити

6,02 млн. АҚШ доллари «Ипотека банк» АТИБ орқали қайта молиялаштирилади, муддати – 6,5 йил, шу жумладан имтиёзли давр – 1,5 йил, фоиз ставкаси – 6 ой EURIBOR + йиллик 5,5%; 

Хитой давлат тараққиёт банки кредити

12,58 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки орқали қайта молиялаштирилади, муддати – 6,5 йил, шу жумладан имтиёзли давр – 1,5 йил, фоиз ставкаси – 6 ой LIBOR + йиллик 7,1%; 

 «Ипотека банк» АТИБ кредити

3,55 млн. АҚШ доллари, муддати – 5 йил, шу жумладан имтиёзли давр – 2 йил, фоиз ставкаси – йиллик 8,0%. 

 

Кредитларни қоплаш ва уларга хизмат кўрсатиш “Ўзметкомбинат” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Бунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, 1.12.2019 йилгача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озод этилган “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан олиб келинадиган асбоб ускуналар ва бутловчи буюмлар рўйхати тасдиқланган.

 

“Ўзметкомбинат” АЖга инвестлойиҳани амалга ошириш доирасида тўғридан-тўғри тузилган шартномалар асосида субпудрат ишларини бажариш учун республиканинг ихтисослаштирилган қурилиш-монтаж ва  бошқа ташкилотларини жалб қилишга рухсат берилди.

 

ТИВ, ИИВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига “Ўзметкомбинат” АЖнинг буюртмаларига биноан белгиланган тартибда кўп марталик кириш визалари, вақтинчалик пропискани расмийлаштириш ва уни вақтинча яшаш жойи бўйича узайтириш, юқори малакали чет эллик мутахассисларни жалб қилишга рухсатнома бериш (узайтириш), шунингдек  кўрсатилган чет эл фуқароларига Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқи учун тасдиқномалар бериш (узайтириш) топширилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


 

 Самир Латипов.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах