Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2016 йилдаги 375-сон Қарори билан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ташкилий тузилмаси ва ижро аппарати тузилмаси тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг тузилмаси янгиланди
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг тузилмаси янгиланди
07.11.2016
Компаниянинг ташкилий тузилмасида энди юридик шахс мақомидаги бўлимлар ва унинг бошқарув органлари назарда тутилган: акционерларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, бошқарув. Фаолият бўйича ички назорат тафтиш комиссияси ва ички аудит хизмати томонидан амалга оширилади.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ижро аппаратига энди бошқарув раиси ўринбосари – «Тошкент метрополитени» УК бошлиғи киради, корхонанинг ўзи ижро аппарати тузилмасига киритилган.
Компаниянинг бошқарув тизимидаги ходимларнинг чекланган сони қисқариб, 93 кишини ташкил этди (муқаддам – 120 киши эди.).
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан яқин орада «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз