Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ўзбекистонда яна битта университет очилади

16.05.2016

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги Фармони билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси факультети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультети ҳамда Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти негизида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети (кейинги ўринларда – Университет) ташкил этилди.

 

Университет таркибида 3 та факультет: ўзбек филологияси, ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш, ўзбек-инглиз таржима факультетлари, шунингдек Ўзбек тили ва адабиёти илмий-тадқиқот институти тузилди.

 

Бундан ташқари, Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи Университет таркибига ўтказилиб, унинг негизида Ўзбек тили ва адабиёти музейи ташкил этилади.

 

Ҳужжатда Университетнинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

 

Ўрнатилишича, Университетнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича мамлакатимиз ҳудудига олиб кириладиган компьютер техникаси, махсус асбоб-ускуна ва инвентарлар, истисно тариқасида, 2020 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинди.

 

Университетда ўқув жараёни 2016/2017 ўқув йилидан бошланади, шу муносабат билан 1-курсга қабул кўрсаткичлари тасдиқланади.

 

Университет фаолиятини ташкил қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун республика комиссияси тузилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 933