Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Валюта биржасини лицензиялаш тартиби низомда қайд этилди

23.05.2016

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 18 майда 2788-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Белгиланишича, валюта биржаси* фаолияти Марказий банк томонидан лицензияланади.

 

Ҳужжатда лицензия талаблари ва шартлари келтирилган бўлиб, улар сирасига, хусусан камида 10 та ваколатли банкнинг биржа аъзоси бўлиши ҳамда биржа савдолари электрон тизимининг мавжудлиги кабилар киради.

 

Лицензия олиш учун лицензия даъвогари Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

 

лицензия бериш тўғрисидаги ариза;

 

лицензия талаблари ва шартларининг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

 

лицензия даъвогари уставининг нусхаси;

 

лицензия даъвогарининг бошқарув органлари таркиби тўғрисидаги маълумотлар;

 

лицензия даъвогарининг чет эл валютаси, давлат қимматли қоғозлари, молиявий ҳосила инструментлари (деривативлар) операциялари билан шуғулланувчи бўлинмалари, шунингдек ходимлар малакаси, бўлинмалар ихтисослашуви ва уларнинг техник жиҳозланганлиги тавсифланган ташкилий тузилмаси.

 

Лицензия даъвогаридан бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

 

Тақдим этилган ҳужжатлар Марказий банк томонидан улар келиб тушган кундан бошлаб 30 кун ичида кўриб чиқилади. Марказий банк томонидан ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги (шу жумладан такроран кўриб чиқилганлиги) учун йиғим ундирилмайди. Лицензия берилганлиги учун эса қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат божи ундирилади. Эслатиб ўтамиз, 2000 йил 25 майдаги 71-II-сон “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасига кўра лицензия берганлик ва лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун давлат божи миқдорлари ва уни тўлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Марказий банк тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида лицензия даъвогарини лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади. Ҳужжатда Марказий банк томонидан лицензия беришни рад этиш сабаблари кўрсатилган.

 

Лицензия лицензия даъвогари томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин 3 кун ичида расмийлаштирилади ва берилади. Лицензия амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.

 

Ҳужжатда лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг дубликатини бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ва бекор қилиш билан боғлиқ нормалар батафсил баён этилган.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 23 майдаги 20-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

 

__________

* Валюта биржаси – чет эл валютаси, давлат қимматли қоғозлари, молиявий ҳосила инструментлари (деривативлар) олди-сотдиси ҳамда улар билан боғлиқ бошқа биржа битимлари бўйича биржа савдоларини ташкил этувчи юридик шахс.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1495