Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ягона ер солиғи ставкаси пасайтирилди

30.12.2015

Ягона ер солиғи ставкаси 6 марта пасайтирилди. 2016 йил 1 январдан бошлаб, Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан у 0,95% миқдорида белгиланди..

 

 

Ягона ер солиғи ставкаси қишлоқ хўжалиги ерларининг 2014 йил нархларида қайта ҳисобланган норматив қийматига нисбатан  0,95% миқдорида белгиланди.  Аввал ставка қишлоқ хўжалиги ерларининг 2004 йил нархларида норматив қийматига нисбатан 6%  миқдорини ташкил қилган. Ҳар бир хўжалик бўйича қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан белгиланади.

 

Жорий 2015 йилда тугалланган қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини қайта ҳисоблаш унинг сезиларли ошишига олиб келди. Шунинг учун қайта баҳолаш тугаганлиги муносабати билан ҳамда фермер хўжаликларига солиқ солиш шартларининг оғирлашишига йўл қўймаслик мақсадида ЯЕС ставкаси пропорционал равишда пасайтирилди.

 

Маълумот учун:  ЯЕС ставкаси 2011 йилдан буён қайта кўриб чиқилмаган.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

   

 

Ирина АХМЕТОВА,
 экспертимиз.

Курс валют

2017-03-28
  • USD:3595.02 (+46.91) сум
  • EUR:3883.95 (+82.37) сум
  • RUB:62.60 (+0.61) сум

Вопрос недели

Генподрядчик не виноват, если заказчик не платит
Можно ли обратиться в суд, если генподрядчик не производит оплату работ субподрядчика из-за отсутствия финансирования со стороны заказчика объекта?
02.03.17
Просмотры: 1533