Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: ноқонуний ташиш устидан назорат

29.09.2015

Давлат порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси тақдим қилинган.

_____________

 

Энг муҳими ҳақида қисқача! Ноқонуний ташиш билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш вазифалари жумласига кирадиган махсус хўжалик ҳисобидаги департаментларни барпо этиш режалаштирилмоқда. Йўловчи ташишда жисмоний шахслардан ижара асосида жалб қилинадиган автотранспорт воситалари (автобуслар ва микроавтобуслар)дан фойдаланиш тақиқланади.

_____________

 

 

Эслатиб ўтамизки, йўловчи ташишни қонунийлаштириш ва республикада маданиятли ва фойдаланишга қулай таксомотор хизматларини шакллантириш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан 18.05.2011 йилда “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 139-сон қарор қабул қилинди.

 

 

Ушбу қарорни ижро этиш асносида ижобий натижалар билан бир қаторда уни тўлиқ ҳажмда бажаришга тўсқинлик қилаётган ва зудлик билан ҳал этишни талаб қиладиган муаммолар ҳам аниқланди.

 

 

Шундай қилиб, йўловчиларни енгил автотранспортда ноқонуний ташиш оммавий тус олган бўлиб, бу йўл ҳаракати хавфсизлигига каби таксомотор ташишлар бозорининг барқарорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шу туфайли лойиҳада махсус хўжалик ҳисобидаги департаментлар барпо этиш йўли билан йўловчилар ва юкларни лицензиясиз ташиш устидан назорат этиш тизимини реструктуризация қилиш кўзда тутилмоқда.

 

 

Улар енгил транспортда йўловчиларни ноқонуний ташиш билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлайдилар ва қонуний ҳаракатлар билан уларни лицензия билан ишлашга ҳамда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузмасликка мажбур қиладилар.

 

 

Лойиҳа ҳайдовчилар томонидан йўналишсиз таксиларда амалдаги стандартлар талабларига мос соз таксометрлар ва плафонлардан фойдаланишлари устидан мустақил ва самарали назоратни жорий қилишни кўзда тутади. Бунинг учун Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2003 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомга ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда. Ўзгартиришларга биноан техник кўрик бошланишидан камида 10 кун олдин юридик шахс ЙҲХДХ ҳудудий органига олдин назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари  плафоннинг, касса аппарати ва терминал функцияларига эга таксометрнинг мувофиқлик (қиёслаш) сертификати нусхасини тақдим қилади.

 

 

Лойиҳа шунингдек “Йўналишсиз таксиларда йўловчилар ва юк ташишни ташкил қилиш тартиби тўғрисида” ва  “Йўналишсиз таксилар тўхташ жойларига ягона талаблар тўғрисида” низомларни ишлаб чиқиш ва амалга киритишга топшириқни сақлайди.

 

 

Лойиҳа томонидан йўналишсиз таксилар шаҳар йўловчи транспорти сифатида шаҳарда қуйидаги транспорт инфратузилмаси объектларига кириш имкониятига эга эмаслиги ҳисобга олинган: аэропортларга, т/й ва автовокзалларга, шунингдек ижтимоий-маданий мақсаддаги объектларга ва бевосита уларга ёндош ҳудудларга.

 

 

Қўшимча билан автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш учун ер майдонларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича ишларни ўтказиш юзасидан таклиф киритилмоқда. Бунинг натижасида йўналишсиз такси ҳайдовчиларидан  тўхташ жойларидан фойдаланганлик учун чекланган миқдорлардан ошувчи тарифлар бўйича ҳақ олинмаслиги режалаштирилаётир.

 

 

Йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низом (ВМнинг 18.05.2011 йилдаги 139-сон қарорига 1-илова) билан белгиланган плафон таниш белгисини жиҳозлашга ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда. Лойиҳага биноан автотранспорт томида ёритилган чироқлар билан ажралиб турадиган тўрт секцияли плафон ўрнатилади.

 

 

Идентификация рақами, «TAXI» сўзи ва чап ва ўнгда шахмат тартибида жойлашган қора квадратлар туширилган сариқ рангдаги секция, – автомобилнинг габарит чироқлари ёқилиши билан бир вақтда ёнади.

 

 

Йўловчиларни такси бўшлиги ҳақида хабардор қилувчи яшил рангдаги иккинчи секция йўналишга чиқишда ҳайдовчи ҳисоблагич (таксометр)ни ёқиши билан бир вақтда автомат тарзда ёқилади. Ҳисоблагич (таксометр) фақат смена тугагандан кейин ўчади. Ҳайдовчи йўловчини салонга олганда ҳисоблагич (таксометр)да касса аппарати функциясини ёқади. Шу билан бир вақтда яшил секция автомат тарзда ўчирилади ва такси “Банд” мақомига ўтади. Сафар тугагандан кейин касса аппарати ўчирилади ва чек берилади. Шундан сўнг яшил секция автомат тарзда ёқилади ва такси “Бўш” мақомига ўтади.

 

 

Плафондаги огоҳлантирувчи сигналнинг иккита қизил секцияси ҳайдовчи томонидан хавф туғилганда ёқилади. Улар такси фавқулодда вазият режимида эканлигини билдиради (терроризм, босқинчилик ҳужуми, ёнғин, авария ва ҳ.к.).

 

 

Таксомотор  соҳасида мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва йўловчиларни қонуний ташишни кўпайтириш учун қулай шароитларни яратиш бўйича қонунчиликни  янада такомиллаштириш кўриб чиқилаётган лойиҳанинг мақсади ҳисобланади. Бунда ёдда тутиш лозимки, лойиҳа келишув босқичида турибди ва у ўзгартирилиши, тўғирланиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

 

 

Елена  ЕРМОХИНА, 

бизнинг эксперт-юристимиз.