Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: суғурталовчиларга жарима санкциялари

23.10.2015

Давлат порталида Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси тақдим қилинган.


 

Лойиҳа билан экспорт контрактларини суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта товонини тўлаш муддатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш таклиф қилинмоқда.

 

 

Эслатиб ўтамиз, ВМнинг 21.04.1998 йилдаги 167-сон қарори билан тасдиқланган “Сармоя, товарлар ва хизматларни экспорт қилувчиларга суғурта қопламаси бериш Тартиби”га мувофиқ тақдим этилган суғурта қопламаси бўйича суғурта товонлари тўловлари:

 

 

а) уруш, инқилоблар ёки фуқароларнинг ғалаёнлари бўлган ҳолларда асосий сармояга тўғридан-тўғри зиён етказилгани исботланганда ёки хорижий ҳамкор 10 ой мажбуран бекор турган тақдирда;

 

 

б) мулк экспроприация қилинган тақдирда ҳодиса юз берган санадан 10 ойдан кейин;

 

 

в) маъмурлар томонидан пул ўтказишга чеклашлар жорий этилганда 6 ой мобайнида валютани репатриация қилишнинг имконияти бўлмаган тақдирда;

 

 

г) контракт муносабатларига хорижий ҳамкор маъмурлари аралашган тақдирда маъмурлар аралашуви юридик тан олинган санадан бошлаб 6 ой ўтгандан кейин;

 

 

д) Ўзбекистонлик инвесторларга нисбатан камситувчи тусга эга бўлган янги қонун-қоидалар жорий этилган тақдирда жорий этилган янги қонун-қоидаларнинг камситувчи тусдаги халқаро эътироф этилган санадан бошлаб 6 ойдан кейин;

 

 

е) хорижий харидордан ва (ёки) хорижий харидор банкидан белгиланган тўлов кунидан бошлаб 6 ой (контракт ёки кредит битимида келишилган сана) ўтгандан кейин кутилаётган тўловлар олинмаган тақдирда;

 

 

ж) хорижий харидор ва (ёки) хорижий харидор банки банкротликка учраган тақдирда уларнинг банкротлиги эътироф этилганлигининг исботи тақдим этилгандан кейин 30 кун мобайнида тўланади.

 

 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун берилган суғурта қопламаси бўйича суғурта товони суғурта воқеаси юз берган санадан бошлаб 60 кун ичида тўланади, бундан ушбу "ж" кичик бандида назарда тутилган ҳолат мустасно.

 

 

Жарима суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,09 фоизини ташкил қилади.

 

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг “Суғуртачиларнинг молиявий барқарорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 31.05.2011 йилдаги ПҚ-1544-сон Қарори билан суғурталовчилар учун устав капиталининг энг оз миқдорлари белгиланган:

 

 

(эквиваленти минг евро) 

 

 

Суғурта фаолияти турлари

2014 йил 1 июлдан

Умумий суғурта соҳасида

 

1 500,0

Фақат қайта суғурталаш бўйича

 

6 000,0

 

 

 

Лойиҳа келишув босқичида, унга ўзгартириш ва тўғирлаш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

 

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1293