Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Янги касблар киритилди

03.11.2015

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 27.10.2015 йилда 2723-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2015 йилдаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

 

Ишчиларнинг асосий касблари таснифига (Классификаторга 1-илова) янги касблар киритилди ҳамда бир қатор мавжудлари Хизматчилар лавозимлари классификаторига ўтказилди.

 

 

 

Қуйидаги касблар қайта номланди: «оператор-телефонист» – «оператор-телефонист (телефонист-оператор)»га, «кон ишларини ишлаб чиқаришда тегирмон машинисти» эса  –«тегирмон машинисти (кон ва бойитиш ишларини ишлаб чиқаришда)»га ўзгарди.

 

 

«Савдо зали кассири» касбининг тоифаси хизмат кўрсатишдан техник ходимларга ўзгартирилди.

 

 

Тариф разрядларининг диапазони ҳам тўғирланди.

 

 

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари таснифига (Классификаторга 2-илова) «ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича авиация механиги (техниги)» ва «аэропортнинг перрон-техника бригадаси (ПТБ) авиация механиги» лавозимларида тоифалар бошқарув ходимларидан ижрочи мутахассисга,  «хўжалик мудири»да эса – бошқарув ходимларидан техник ходимларга ўзгартирилди. «қудуқларни бурғулаш устаси» лавозими «қудуқларни бурғулаш устаси (қудуқларни бурғуловчи-уста)»га ўзгартирилди, қатор лавозимларда эса “ММСК бўйича код” ўзгарди.

 

 

Лавозимларнинг янги номлари ҳам киритилди.

 

 

Эслатиб ўтамиз, Классификатор республикадаги барча ташкилотларда хизматчилар лавозимлари ва ишчиларнинг касбларини номлаш, уларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни киритиш, лавозимларни ходимлар тоифасига киритиш учун қўлланиши шартдир.

 

 

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини, уни қўллаш тартиби тўғрисида тушунтирув материалларини, корхонанинг локал ҳужжатлари  намуналарини, кадрлар тартиботини расмийлаштириш бўйича босқичма-босқич йўриқномани ҳамда бошқа кўпгина фойдали маълумотларни сиз  “Кадрлар бўйича маслаҳатчи” электрон маълумотнома тизимидан топишингиз мумкин.


 

 

“Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги” шарҳини

эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах