Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ярмаркамизга хуш келибсиз!

14.06.2016

Президентнинг 1.06.2016 йилдаги ПҚ-2539-сон Қарори билан 2016 йил 12 июлдан 14 июлгача Ўзэкспомарказда Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди, кўргазма ҳар йили ўтказиладиган бўлади.

 

Қуйидагилар ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

 

- янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишнинг замонавий халқаро талаблари ва стандартларига мос келадиган самарали, шаффоф бозор механизмини шакллантириш;

 

- Ўзбекистонда экологик соф, истеъмолбоп хусусиятлари бўйича тенги йўқ сабзавот, мева, узум ва полиз маҳсулотлари етиштиришнинг ғоят катта имкониятлари тўғрисида чет эллардаги компанияларни кенг хабардор қилиш;

 

- жаҳон бозорининг ривожланиш тенденциялари ва истиқболларини таҳлил этиш, ҳамкор шерикларни излаш ва улар ўртасида шартномаларни тузишда қулай шарт-шароитлар яратиш.

 

«Ўзагроэкспорт» компанияси таркибида МЧЖ шаклидаги ярмарка дирекцияси ташкил қилинади. Унга қуйидаги вазифалар топширилди:

 

- ярмаркага тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, унинг қатнашчиларига шартномалар тузиш, молиявий хизмат кўрсатиш ва уларни ҳисобга олиш бўйича комплекс хизматларни таклиф этиш;

 

- шартномалар ва экспорт контрактларини тузиш бўйича доимий фаолият юритувчи мева-сабзавот савдо майдончасини ташкил этиш;

 

- ташқи бозор конъюнктурасини ўрганиш;

 

- реклама-ахборот фаолиятига оид комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

 

- ярмарка савдосининг замонавий методларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

 

«Ўзэкспомарказ» МКК» АЖда кўргазма майдонлари ярмарка қатнашчиларига тасдиқланган норматив баҳоларга нисбатан 50 фоизли чегирмани ҳисобга олган ҳолда берилади, кўргазма стендларини қуриш ва қўшимча кўргазма ускуналарини бериш ва хизматлар кўрсатиш эса ўрнатилган меъёрларга мувофиқ амалга оширилади.

 

ТИВ ўтказиладиган ярмарканинг чет эллик қатнашчиларига кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминлайди.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ярмарка доирасида тузилган шартномалар ва экспорт контрактларининг бажарилиши устидан мониторинг тизимини яратиш бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий этиш топширилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади. 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1031