Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Юк кўтариш машиналарини хавфсиз ишлатишни назорат қилиш кучайтирилади

04.12.2015

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 24 ноябрда 2732-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Юк кўтариш машиналарини хавфсиз ишлатишни назорат қилувчи муҳандис-техник ходимлар учун намунавий йўриқнома тасдиқланди.

 

Белгиланишича, юк кўтариш машиналарига (турли кранлар, электр траллар, эскалаторлар, фуникулёрлар) эга бўлган ташкилотлар Намунавий йўриқнома асосида муҳандис-техник ходимларнинг сони, таркиби ва юк кўтариш машиналарини ишлатишга оид маҳаллий шароитларни инобатга олган ҳолда муҳандис-техник ходимлар учун лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши зарур.

 

Намунавий йўриқнома муҳандис-техник ходимларнинг иш фаолиятини ташкил этиш масалаларини, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек юк кўтариш машиналаридан фойдаланишга йўл қўйилмайдиган ҳоллар рўйхатини ўз ичига олади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 30 ноябрдаги 47-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2017-01-17
  • USD:3251.06 (+7.17) сум
  • EUR:3450.04 (+30.86) сум
  • RUB:54.76 (+1.28) сум

Вопрос недели

Что такое СКВ?
С 1.01.2017 г. в Узбекистане введен порядок, согласно которому оплата услуг за размещение иностранных туристов субъектами туристской деятельности должна производиться только в СКВ. В связи с этим нас интересует, какая именно валюта является свободно конвертируемой? Могут ли гостиницы принимать оплату, например, в российских рублях или казахстанских тенге?
18.01.17
Просмотры: 290