Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Йўллардаги видеокамералар ва ЙҲҚ бузилиши тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби

19.10.2015

2015 йил 10 августдаги ЎРҚ–389-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Ички ишлар вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 7 октябрда 2240-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Аниқлаштирилишича, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши ҳамда светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмаслиги факти бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари (кейинги ўринларда - фото ва видео қайд этиш воситалари) орқали қайд этилган тақдирда Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақида баённома (Йўриқномада белгиланган шаклда) тузилмайди. Бунда баённома ўрнига ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилади. Эндиликда мазкур қарорнинг шакли Йўриқномада мавжуд.

 

Белгиланишича, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддасида назарда тутилган, пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилган ҳолларда ҳам баённома тузилмайди. Жарима тўланганда ҳуқуқбузар пиёдага жарима тўлаганлиги тўғрисида квитанция (Йўриқномада белгиланган шаклда) берилади. Бироқ ҳуқуқбузар пиёда жарима тўлашни рад этса ёки жарима тўлашга имкони бўлмаса, у ҳолда баённома расмийлаштирилади.

 

Назарда тутилишича, жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари фото ва видео қайд этиш воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилганлиги бўйича транспорт воситаларини ушлаб туриш тўғрисида ёзма кўрсатма берган тақдирда, транспорт воситасини ушлаб туриш ҳақида баённома расмийлаштирилмасдан, фақат далолатнома (Йўриқномада белгиланган шаклда) тузилади ҳамда транспорт воситаси жарима солиш тўғрисидаги қарор ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар тўхташ жойида ушлаб турилади. Далолатнома 3 нусхада тузилиб, биринчи нусхаси транспорт воситасини тўхташ жойида сақлаш учун масъул бўлган шахсда қолдирилади, иккинчи нусхаси ДЙҲХХ ходимида қолади, учинчи нусхаси ҳуқуқбузарга берилади.

 

Фото ва видео қайд этиш воситалари орқали тезкор ҳамда махсус хизмат транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан имтиёздан (Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сон Қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 7.1-банди) фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилган ҳолларда ҳайдовчиларнинг кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда бундай ҳуқуқбузарлик охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш тугатилади.

 

Маъмурий ҳуқуқбузарлик фото ва видео қайд этиш воситалари орқали қайд этилганда бу ҳақда талонга белги қўйилмайди.

 

Қолган ҳолларда Йўриқноманинг меъёрлари 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сон Қонун таҳриридаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс меъёрларига мувофиқлаштирилган*.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.


 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 12 октябрдаги 40-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 

 

 

__________

* Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 17-1-моддасига мувофиқ фото ва видео қайд этиш воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори, ҳуқуқбузарлик юридик шахсга тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилганда эса ундан фойдаланиш учун масъул бўлган шахс тортилади. 

 

Фото ва видео қайд этиш воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, ҳуқуқбузарликнинг такрорийлиги ҳисобга олинмайди. Бироқ фото ва видео қайд этиш воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги бўйича иш янгидан кўриб чиқиш учун юборилиб, қарор бекор қилинган тақдирда, мазкур иш маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан у илгари содир этган ҳуқуқбузарликларнинг такрорийлигини инобатга олган ҳолда умумий асосларда кўриб чиқилиши лозим.

 

Агар маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида тегишли транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса ёхуд мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси мулкдорининг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса, транспорт воситасининг мулкдори ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, фото ва видео қайд этиш воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун маъмурий жавобгарликдан озод этилади. 

 

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини фото ва видео қайд этиш воситалари жорий этилиши муносабати билан эндиликда МЖтК 127-моддасига биноан нафақат тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, балки давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш ҳам ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

 

МЖтК 291-моддасида назарда тутилишича, жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари фото ва видео қайд этиш воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги бўйича транспорт воситаларини жарима солиш ҳақидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан 60 кун ўтгач, жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб туриш тўғрисида ёзма кўрсатма беради.

 

МЖтК 309-1-моддасига кўра фото ва видео қайд этиш воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарор маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади.

 

Жарима солиш тўғрисидаги қарор фото ва видео қайд этиш воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ҳамда ушбу ҳужжатни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси фото ва видео қайд этиш воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, электрон ҳужжатни қоғоздаги ҳужжатга айлантириш йўли билан тайёрланади ҳамда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан 3 кун ичида буюртма почта жўнатмаси тарзида ҳуқуқбузарга юборилади.

 

МЖтК 332-моддасида белгиланишича, фото ва видео қайд этиш воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жаримани ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб 60 кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан 30 кундан кечиктирмай тўлаши лозим.

 

МЖтК 276-моддасига биноан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишга оид далиллар ҳисобланувчи маълумотлар қуйидаги воситалар билан белгиланади: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтиришлари ҳамда жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувлари, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар, ашёлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённома, овозли ёзувлардан, видеоёзувлардан, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар, шунингдек бошқа материаллар.

 

МЖтК 36-моддасида назарда тутилишича, маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир йилдан (илгари – икки ойдан) кечиктирмай қўлланилиши мумкин.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1535