Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Юридик шахслар томонидан валютани мажбурий сотиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

12.01.2016

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарори билан 29.06.2000 йилдаги 245-сон Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

 

Мазкур Тартибга мувофиқ микрофирмалар, кичик корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарларни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушуми мажбурий сотишдан озод қилинади. Экспорт товарларни реализация қилишдан тушган хорижий валютани сотиш мажбурий бўлган товарлар рўйхати бўйича экспортни амалга оширадиган корхоналар бундан мустасно. ПҚ-2455-сон Қарор билан ушбу ҳужжатга тузатишлар киритилди.

 

Киритилган ўзгартиришларга кўра 0904-кодлари – Piper туридаги гармдори, Capsicum ёки Pimenta туридаги, қуритилган, майдаланган ёки янчилган мевалар рўйхатдан чиқариб ташланди. Яъни ушбу турдаги гармдорини реализация қиладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилинади.

 

Шу билан бирга Рўйхатга 8544-код – изоляцияланган симлар (сирланган ёки анодланган), кабеллар (шу жумладан коаксиал кабеллар) ва бошқа бирикувчи мосламали ва мосламасиз изоляцияланган электр ўтказгичлар; якка қопламали толадан тузилган, электр ўтказгичли ёки бирикувчи мосламалар тўпламида бўлиш-бўлмаслигидан қатъи назар, толали-оптик кабеллар киритилди.

 

2016 йил 1 январдан бошлаб кичик бизнес корхоналари қуйидаги маҳсулот турларини экспорт қилган ҳолатларда тушган валюта тушумини мажбурий сотишлари лозим:

 

 

Т/р

Товарлар номи

ТН ТИФ коди

1.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ёввойи ўсимликлар

0701 — 0709, 0714, 0801 — 0803 10 100 0, 0803 90 100 0, 0804 10 000 1,
0804 20 100 0, 0804 30 000 1, 0804 40 000 0 — 0804 50 000 1, 0805, 0806 10, 0807 — 0810, 12

2.

Табиий газ

2711 211

3.

Мис ва мисдан тайёрланган буюмлар

74, 8544

 

 

Корхоналар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва ёввойи ўсимликларни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 25%и, юқорида келтирилган жадвалнинг 2-3-бандларида кўрсатилган бошқа товарларни олиб чиқишда (транзит) – 50%и сотилиши мажбурий ҳисобланади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА

тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 277