Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
К сожалению, такой публикации не существует.

Қонунчиликда янги

Мактаблар тасдиқланган нормалар бўйича жиҳозланади

Мактаблар тасдиқланган нормалар бўйича жиҳозланади

Халқ таълими вазирининг қарорига мувофиқ (рўйхат рақами 2935, 16.10.2017 йил) умумий ўрта таълим муассасалари учун зарур бўладиган жиҳозлар меъёрлари тасдиқланди

Асиллик даражасини текшириш учун тўловларнинг янги қийматлари тасдиқланди

Асиллик даражасини текшириш учун тўловларнинг янги қийматлари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2017 йилдаги 819-сон қарори билан Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва тамгалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширганлик учун асиллик даражаси тўловини ундириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди

Ишсизлар қандай билим олади

Ишсизлар қандай билим олади

Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2017 йилдаги 824-сон қарори билан Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида ўқишга қабул қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди

«Қадимий Бухоро» турзонаси учун жой ажратилди

«Қадимий Бухоро» турзонаси учун жой ажратилди

Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2017 йилдаги 825-сон қарори билан "Қадимий Бухоро" туризм зонасини қуриш" лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар қабул қилинди

Давлат «Халқаро Ҳамкорлик Маркази» АЖ акцияларини савдога чиқаради

Давлат «Халқаро Ҳамкорлик Маркази» АЖ акцияларини савдога чиқаради

Президентнинг 16.10.2017 йилдаги ПҚ–3326-сон «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Бу ҳақда мамлакатимиз раҳбарининг сайтида хабар қилинган

Муддатли ҳарбий хизмат ўтаётганлар олийгоҳларга киришга тайёрланади

Муддатли ҳарбий хизмат ўтаётганлар олийгоҳларга киришга тайёрланади

Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2017 йилдаги 812-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий, маданий савияси ва билимларини мунтазам ошириб бориш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Шиша идишлар ишлаб чиқариш уч карра кўпайтирилади

Шиша идишлар ишлаб чиқариш уч карра кўпайтирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2017 йилдаги 816-сон қарори билан ички бозорни тўлдириш ҳамда республикамизнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида шиша идишлар ва бошқа идишларни ўраш маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича таклифлар киритилди

Божхонадан «яшил» ёки «қизил» йўлак орқали ўтиш мумкин бўлади

Божхонадан «яшил» ёки «қизил» йўлак орқали ўтиш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2017 йилдаги 814-қарори билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи прописка тўғрисида илтимоснома киритиш ҳуқуқини қўлга киритди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи прописка тўғрисида илтимоснома киритиш ҳуқуқини қўлга киритди

Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2017 йилдаги 813-сон қарори билан Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари Рўйхати тўлдирилди

Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига 50 млн доллар келиб тушади

Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига 50 млн доллар келиб тушади

Президентнинг 13.10.2017 йилдаги ПҚ–3322-сон «Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғриси»ги қарори қабул қилинди

Фортификация қилинган ун реализациясидан олинган маблағлар нимага сарфланади?

Фортификация қилинган ун реализациясидан олинган маблағлар нимага сарфланади?

Ун тортиш корхоналарининг фортификация қилинган ун реализациясидан олган маблағларининг бир қисмини жамлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1522-1, 2017 йил 10 октябрь) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон ISESCO аъзоси бўлди

Ўзбекистон ISESCO аъзоси бўлди

Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2017 йилдаги 821-сон “Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) билан ҳамкорлик тўғрисида”ги қарори эълон қилинди

Бозорлар ва йирик савдо объектларида жамоат тартиби сақланади

Бозорлар ва йирик савдо объектларида жамоат тартиби сақланади

Вазирлар Маҳкамасининг 9.10.2017 йилдаги 808-сон қарори билан Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни шартномавий-ҳуқуқий асосда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Аэростат учувчиларига гувоҳномалар зарур

Аэростат учувчиларига гувоҳномалар зарур

Дававианазорат бошлиғининг буйруғи (рўйхат рақами 1349-9, 2017 йил 10 октябрь) билан “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари” Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-61) қўшимчалар киритилди

Туристик йиғим – ЭКИҲнинг 10 фоизи

Туристик йиғим – ЭКИҲнинг 10 фоизи

Вазирлар Маҳкамасининг 9.10.2017 йилдаги 810-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритилди

Маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида товарлар қандай расмийлаштирилади

Маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида товарлар қандай расмийлаштирилади

Ўзбeкистон Республикаси Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини қуриш, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида дастлабки қидирув ва уни ишлатиш билан бирга “Ўзбекистон мустақиллиги” инвестиция блокига нисбатан маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви тартиби тўғрисидаги низом эълон қилинди (рўйхат рақами 2934, 2017 йил 10 октябрь)

Ўз ер участкаларида экин экмаган ер эгаларига ер солиғи оширилади

Ўз ер участкаларида экин экмаган ер эгаларига ер солиғи оширилади

Президентнинг 10.10.2017 йилдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Хорижий валютадаги талаблар сўмга қайта ҳисобланди

Хорижий валютадаги талаблар сўмга қайта ҳисобланди

Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПФ–5197-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди

Микрокредит ташкилотларининг устав фондлари – 2 млрд сўмдан кам эмас

Микрокредит ташкилотларининг устав фондлари – 2 млрд сўмдан кам эмас

Марказий банк Бошқарувининг «Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2093-8, 2017 йил 10 октябрь) эълон қилинди

Ўз ихтиёри билан қурол қаерга топширилади?

Ўз ихтиёри билан қурол қаерга топширилади?

Ички ишлар вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2932, 2017 йил 28 сентябрь) билан Муомалада бўлган рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи модда ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органлари ихтиёрига топшириш қоидалари тасдиқланди

Курс валют

2017-10-17
  • USD:8058.77 (+6.69) сум
  • EUR:9515.80 (+65.07) сум
  • RUB:140.84 (+2.32) сум