1-мавзу: Бухгалтерия ҳисоби асослари.
Бухгалтерия ҳисобининг вазифаси; бухгалтерия маълумотларидан фойдаланувчилар; корхонанинг мол-мулки (активлари) ва уларнинг келиб чиқиш манбалари (пассивлари); хўжалик операцияларининг 8 тури; иккиёқлама ёзув қоидаси; ҳисобварақлар (счётлар) турлари: актив ва пассив счётлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари; ўтказмалар билан ишлаш;
2-мавзу: Хусусий капитал ҳисоби
Устав капиталига киритмалар; устав капиталига киритмаларни бухгалтерияда акс эттириш; тақсимланмаган фойда ва қопланмаган зарар, соф активлар ҳисоби;
3-мавзу: Асосий воситалар, номоддий активлар ва товар моддий захиралари ҳисоби.
Активларни тан олиш мезонлари; активларнинг ҳисобини юритишни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари; узоқ муддатли активларга амортизация ҳисоблаш; активларни ҳисобдан чиқариш тартиби; улар билан боғлиқ операцияларни ҳужжатлаштириш;
4-мавзу: Пул маблағлари ҳисоби.
Касса операцияларини юритиш; бошланғич ҳужжатлар; касса китоби; банк ҳисобварағидаги операциялар;
5-мавзу: Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби.
Ишлаб чиқариш харажатларини туркумлаш; таннархни аниқлаш; ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини юритиш;
6-мавзу: Тайёр маҳсулот ва товарлар реализацияси.
Тайёр маҳсулотлар ҳисоби, товарлар ҳисоби, товарлар ва маҳсулотлар реализациясини бухгалтерияда акс эттириш;
7-мавзу: Корхоналар ўртасидаги ҳисоб-китоблар.
Бўнаклар ҳисоби; ҳисобварақ-фактурани тўлдириш тартиби; ҳисобварақ-фактуралар реестри; бошланғич ҳужжатларни тартибга солиш ва рўйхатга олиш тартиби;
8 мавзу: Молиявий натижаларни шакллантириш
Товарлар реализациясидан даромадлар, бошқа даромадлар; давр харажатлари; ялпи фойда; балансни шакллантириш; молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш; молиявий ҳисоботларни топшириш муддатлари .