Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам
  • www.norma.uz
  • Разное
  • Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари

Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари

03.06.2016

меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларини қўллаш

ШАРТЛАРИ

 

 

Илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг

меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларига

ИЛОВА 

 

 

1. Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларининг (бундан буён матнда меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари деб юритилади) амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тасарруфидаги муассасалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга татбиқ этилмайди.

 

2. Бошқа рағбатлантирувчи қўшимча тўлов ва устамаларни ҳисоблашда меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари жадвалида кўзда тутилган лавозим маошларига устамалар лавозим маоши таркибига қўшиб ҳисобланади.

 

3. Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари республика илмий-тадқиқот муассасалари қуйидаги ходимларининг иш ҳақи миқдорини белгилашда қўлланилади:

 

бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишлари давлат илмий-техника дастурларини амалга ошириш доирасида илмий-техника лойиҳаларини бажаришда иштирок этаётганлар (меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари жадвалининг 1 - 4 ва 11 - 14-бандларида кўрсатилган раҳбар ва илмий ходимлардан ташқари);

 

ноёб объектлар (Ўсимлик генофонди коллекцияси, Микроорганизмлар коллекцияси ва бошқалар) ва фанга хизмат кўрсатадиган муассасалар (Республика қишлоқ хўжалиги илмий кутубхонаси ва бошқалар)да ишловчи;

 

илмий-тадқиқот ишларини бажаришда ва хўжалик-шартномалари асосида (давлат илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари учун) хизматлар кўрсатишда иштирок этувчи.

 

4. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишлари давлат илмий-техника дастурларини амалга ошириш доирасида илмий-техника лойиҳаларини бажаришда иштирок этадиган, меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари жадвалининг 1 - 4 ва 11 - 14-бандларида кўзда тутилган раҳбар ва илмий ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.

 

5. Бухгалтерлар, иқтисодчилар ва юрисконсульт (юрист)ларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 февралдаги 33-сон "Айрим бюджет ташкилотлари ходимлари баъзи тоифаларининг лавозим разрядларини белгилаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ белгиланади.

 

6. Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири (бошлиғи) ўринбосари, илмий-тадқиқот сектори мудири (бошлиғи)га илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири (бошлиғи) разрядидан унга берилган илмий даража ва унвонга мувофиқ 1 разрядга паст меҳнатга ҳақ тўлаш разряди белгиланади.

 

Таркибий бўлинмаларнинг (илмий-тадқиқот бўлинмаларидан ташқари) бўлим бошлиқлари ўринбосарлари ва бош бухгалтер ўринбосарлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари тегишли таркибий бўлинма раҳбари ва бош бухгалтери разрядидан 1 разрядга паст қилиб белгиланади.

 

Сектор (илмий-тадқиқот секторларидан ташқари) мудирлари (бошлиқлари) меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари тегишли таркибий бўлинма раҳбари разрядидан 1 разрядга паст қилиб белгиланади.

 

7. Муассаса ходимлари сонидан келиб чиқиб белгиланадиган бўлим бошлиқлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари:

 

 

Т/р

Лавозимлар номи

Муассаса

ходимларининг

жисмоний сони

(киши)

 

50 гача

 

50 дан

юқори

 

1.

ИТИ прогнозлаш ва жорий қилиш, патент-лицензия, ихтирочилик ва рационализаторлик фаолияти, илмий-техника ахбороти бўлимлари, кадрлар бўлими бошлиқлари.

 

7

8

2.

Моддий-техника таъминоти, махсус қисм, хавфсизлик техникаси ва бошқа бўлимларнинг бошлиқлари.

 

6

7

 

 

8. Бош муҳандислар, энергетиклар, механиклар ва бошқа мутахассисларнинг муассасанинг илмий ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб белгиланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари:

 

 

Т/р

Лавозимлар номи

Илмий ихтисослик йўналиши

 

табиий-техника фанлари

 

гуманитар фанлар

 

ЎзҚХИИЧМ

муассасалари

учун

 

бошқа

муассасалар

учун

 

ЎзҚХИИЧМ

муассасалари

учун

 

бошқа

муассасалар

учун

 

1.

Бош муҳандис

 

11

9

10

8

2.

Бош энергетик, бош механик ва бошқа бош мутахассислар

 

8

7

 

 

9. Олий маълумотли мутахассисларга қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари белгиланади:

 

6 разряд - 1-тоифали мутахассис учун тегишли фаолият соҳасида камида 5 йилдан кўп бўлган иш стажи мавжуд бўлганда;

 

5 разряд - 2-тоифали мутахассис учун тегишли фаолият соҳасида камида 2 йилдан 5 йилгача иш стажи мавжуд бўлганда;

 

4 разряд - мутахассис (тоифасиз) учун тегишли фаолият соҳасида 2 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлганда.

 

10. Ҳайдовчилар меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари:

 

а) енгил автомобиллар (шу жумладан махсус)

 

 

Т/р

Автомобиль класси

 

Двигателнинг иш

ҳажми

(литр)

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш

разрядлари

 

1.

Жуда кичик ва кичик

 

1,8 гача

 

1

2.

Ўрта

 

1,8 дан юқори

3,5 гача

 

2

3.

Катта

 

3,5 дан юқори

 

3

 

 

б) автобуслар (шу жумладан махсус)

 

 

Т/р

Автомобиль класси

Автобус узунлиги

(метр)

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш

разрядлари

 

1.

Жуда кичик

 

5 гача

 

1

2.

Кичик

 

5 дан 6,5 гача

 

2

6,5 дан 7,5 гача

 

3

3.

Ўрта

 

7,5 дан 9,5 гача

 

4

4.

Катта

 

9,5 дан 11 гача

 

5

11 дан 15 гача

 

6

15 дан юқори

 

7

 

 

в) юк автомобиллари

 

 

Т/р

Автомобилларнинг юк кўтариш қобилияти

(тонна)

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш

разрядлари

 

1.

1,5 гача

 

1

2.

1,5 дан 5 гача

 

2

3.

5 дан 10 гача

 

3

4.

10 дан 40 гача

 

4

5.

40 дан юқори

 

5

 

 

11. Юк, енгил автомобиллар ва автобуслар ҳайдовчиларига класс учун белгиланган тариф ставкаси миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳайдовчи сифатида ишлаган вақти учун ойлик қўшимча ҳақ тўланади: 2 класс ҳайдовчиларига - 10 %, 1 класс ҳайдовчиларига - 25%.

 

12. Дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланадиган хизмат хоналари фаррошларига, шунингдек муассаса биноларидаги ҳожатхоналарни тозалашда ойлик лавозим маошлари 10 фоизга оширилади.

 

13. Техник ижрочилар ва барча касбдаги ишчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича аниқ разрядлар муассаса раҳбари томонидан уларнинг малакаси, бажарадиган ишларининг мураккаблиги ва меҳнат шароитларига боғлиқ ҳолда, шунингдек меъёрланган топшириқларнинг тиғизлиги ва хизмат кўрсатиш меъёрларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах