Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

06.12.2016

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ

 

            2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 1 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2843

 

Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг 51-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:

 

1. 2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари 1 — 115-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 2 ноябрдаги 4-мб-сон «2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2728, 2015 йил 13 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 45-сон, 583-модда);

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 5 май 2-мб-сон «2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2728-1, 2016 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 220-модда).

 

3. Ушбу қарор 2017 йил 1 январдан кучга киради.

 

Раис                                                                                                      Б. ТУРАЕВ

 

Тошкент ш.,
2016 йил 1 ноябрь,
3-мб-сон