Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

17.04.2015

 

 

Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 6 ноябрда қабул қилинган

 

Сенат томонидан 2014 йил 14 ноябрда маъқулланган

 

 

 

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги 938-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 112-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда; 2007 йил, N 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334-модда, N 12, 472-модда; 2012 йил, N 1, 4-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

 

1) 5-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 "5-модда. Ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларининг, судьяларнинг ва прокуратура органлари даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларининг пенсия таъминоти


 Ҳарбий хизматчиларни, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларни, судьяларни ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш шартлари, нормалари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Уларга ушбу Қонунда назарда тутилган асосларда пенсия олиш ҳуқуқи ҳам берилади. Бунда ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар, судьялар ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимлари пул таъминотининг барча турлари фуқароларнинг иш ҳақи сингари бир хилда ҳисобга олинади";

 

2) 26-модданинг "а", "б", "г" ва "д" бандларидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "ёшга доир энг кам пенсиянинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

 

3) 28-модданинг "з" бандидаги "Улуғ Ватан уруши йилларида" деган сўзлар "1941-1945 йиллардаги уруш даврида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

 

4) 29-модда иккинчи қисмининг иккинчи-олтинчи хатбошиларидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "ёшга доир энг кам пенсиянинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

 

5) 30-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пенсия сўраб мурожаат этган кишиларга ушбу Қонуннинг 28-моддаси "а" ёки "б" бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир пайтда шу модданинг "и"-"м" бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланиши мумкин.

Пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича ушбу Қонуннинг 28-моддаси "г", "д" ёки "е" бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир пайтда шу модданинг "ж"-"м" бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланиши мумкин";

 

6) 31-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсиялар тайинлашда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили давомидаги исталган кетма-кет беш мавсумдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади";

 

7) 36-модда:

модданинг матни "ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";

 

8) 37-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги "и" банд билан тўлдирилсин:

"и) Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг хотини (эри) чет элда бўлган, лекин 10 йилдан ошмаган давр";

иккинчи ва учинчи қисмларидаги "е"-"з" бандларда" деган сўзлар "д"-"и" бандларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

 

9) 38-модданинг "б" бандидаги "Улуғ Ватан уруши йилларида (1941 йил 22 июндан 1945 йил 9 майга қадар)" деган сўзлар "1941-1945 йиллардаги уруш даврида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

 

10) 40-модда:

биринчи қисми "ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг чет элда ишлаган даврини меҳнат стажига киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;

 

11) 59-модданинг биринчи қисмидаги "уч йилдан" деган сўзлар "ўн икки ойдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

 

12) 63-модданинг тўртинчи қисмидаги "икки ойлик пенсия миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробаридан оз бўлмаган миқдорда" деган сўзлар "энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баробари миқдорида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:

 

1) 175-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Солиқ тўловчи томонидан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

 

2) 264-модданинг биринчи қисмидаги "175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида" деган сўзлар "175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги 69-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 5, 133-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда) 5-моддаси бешинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "20" рақами "50" рақами билан алмаштирилсин.

 

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, N 12, 639-модда; 2009 йил, N 9, 330, 331-моддалар, N 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 474-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 248-модда, N 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106-модда, N 9/1, 238-модда, N 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, N 10, 263-модда, N 12, 349-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 9, 244-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

 

1) 3-модданинг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмларида кўрсатилмаган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради";

 

2) 45-модда:

тўртинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчилар, агар ушбу модданинг бешинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўз хоҳишларига кўра қуйидагича тақдим этишга ҳақли";

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъектлари солиқ ҳисоботини телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида тақдим этади";

бешинчи-ўн биринчи қисмлари тегишинча олтинчи-ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

 

3) 54-модданинг учинчи қисми "Юридик шахслар" деган сўзлардан кейин "ва якка тартибдаги тадбиркорлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

 

4) 56-модданинг биринчи қисмидаги "тақдим этилган солиқ ҳисоботи асосида аниқланадиган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

 

5) 64-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Ушбу Кодекс 61-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган муддат ичида солиқ қарзини узмаган юридик шахслар солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани олган кундан эътиборан ўн кун ичида давлат солиқ хизмати органларига дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида ёзма билдириш тақдим этиши шарт.

Давлат солиқ хизмати органлари дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини олган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ундирувни солиқ тўловчига унинг дебиторларидан ўтказилиши лозим бўлган суммага қаратади";

иккинчи-тўққизинчи қисмлари тегишинча учинчи-ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

олтинчи қисмидаги "тўртинчи" деган сўз "бешинчи" деган сўз билан алмаштирилсин;

еттинчи қисми олтинчи хатбошисидаги "учинчи" деган сўз "тўртинчи" деган сўз билан алмаштирилсин;

 

6) 79-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчида у ҳисобга қўйилганидан кейин ер солиғи, мол-мулк солиғи ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш бўйича солиқ мажбурияти ҳисобга қўйилган жойдан ташқарида юзага келган тақдирда, солиқ тўловчи ушбу Кодекснинг 81-моддасига мувофиқ солиқ солиш объекти жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органида объект бўйича ҳисобга қўйилиши керак";

 

7) 81-модданинг:

иккинчи қисми "ер солиғи" деган сўзлардан кейин "мол-мулк солиғи" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобга қўйилмаган жойдаги ер солиғини, мол-мулк солиғини ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш мажбурияти юзага келган солиқ тўловчи тегишли ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ёхуд мол-мулк солиғи ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти вужудга келган кундан эътиборан ўн кун ичида солиқ солиш объектларини улар жойлашган ерда ҳисобга қўйиш учун давлат солиқ хизмати органларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мурожаат этиши керак";

 

8) 84-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар ҳар йили 1 февралгача ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига тегишли ҳудудда жойлашган ер участкаси ва бошқа кўчмас мулк, унинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисида 1 январь ҳолатига кўра маълумот бериши, шунингдек ер участкаси ва бошқа кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар йил давомида юзага келганда - мазкур кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кун ичида маълум қилиши шарт";

 

9) 130-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мол-мулкни ижарага беришдан фоизлар, роялти, даромадлар олиш имконини берувчи мол-мулкни ва мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсларга фойдаланишга бериш, шунингдек талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахснинг фойдасига воз кечишдан олинган даромадлар, агар ушбу даромадлар суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларнинг умумий суммасидан ортиқ бўлса, хизматларни реализация қилишдан олинган даромадлар деб эътироф этилади. Мазкур норма нотижорат ташкилотларга татбиқ этилмайди, улар учун ушбу даромадлар бошқа даромадлар сифатида қаралади";

 

10) 132-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бошқа даромадларга, агар ушбу Кодекс 130-моддасининг бешинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган даромадлар киради, улар қуйидагиларни ўз ичига олади";

 

11) 145-модданинг:

 

32-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32) ихтиёрий суғурта учун товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини қўшган ҳолда тушган тушум ҳажмининг 2 фоизи доирасидаги суғурта мукофотлари (бадаллари), юридик шахс томонидан жисмоний шахслар фойдасига тўланадиган суғурта мукофотлари (бадаллари), агар ушбу модданинг 33-бандида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бундан мустасно";

 

33-бандидаги "мол-мулкни суғурта қилиш ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

 

34-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34) суғуртанинг мажбурий турларига суғурта мукофотлари (бадаллари)";

 

12) 146-модда биринчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) асосий воситалар ва номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган амортизация суммаси билан ушбу Кодекснинг 144-моддасига мувофиқ белгиланган нормалар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги ижобий фарқ";

 

13) 147-модданинг 3-бандидаги "ажратмалар" деган сўз "суғурта мукофотлари (бадаллари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

 

14) 155-модданинг ўн учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикасининг норезидентига дивидендлар, фоизлар ва роялти тарзида даромадларни тўлаш" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг норезидентига даромадларни тўлаш, ушбу модда учинчи қисмининг 2 ва 4-бандларида назарда тутилган даромадлар бундан мустасно" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

 

15) 158-модда биринчи қисмининг 2 ва 3-бандлари чиқариб ташлансин;

 

16) 171-модда иккинчи қисмининг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13) Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш бўйича тўланадиган суғурта мукофотлари. Ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш шартномаси муддатидан илгари бекор қилинганда ва суғурталовчи суғурта қилинувчига суғурта мукофотининг бир қисмини ёки ҳаммасини қайтарса, қайтарилган суғурта мукофоти миқдори жисмоний шахснинг солиқ солинадиган жами даромади таркибига киритилади";

 

17) 179-модданинг:

 

19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19) дивидендлар тарзида олинган ва дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадлар. Ушбу бандда назарда тутилган имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилганда (чиқиб кетилганда) ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланганда илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга умумий асосларда солиқ солиниши керак";

 

28-бандидаги "мол-мулкни суғурта қилиш ҳамда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

 

18) 187-модданинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган шаклда, солиқ даври тугаганидан сўнг ўттиз кун ичида давлат солиқ хизмати органларига маълумотнома тақдим этиши шарт. Маълумотномада қуйидагилар акс эттирилади:

солиқ тўловчининг - жисмоний шахснинг идентификация рақами;

солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий яшаш жойи манзили;

ўтган солиқ даври якунлари бўйича даромадларнинг умумий суммаси ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган умумий суммаси;

солиқ агентининг идентификация рақами;

солиқ агентининг номи, жойлашган ери (почта манзили).

Жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадлари бўйича, уларнинг олинган жойидан қатъи назар, маълумотнома тақдим этилмайди:

дивидендлар, фоизлар тарзидаги даромадлар;

ушбу Кодекснинг 181-моддасига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг белгиланган энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар;

жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида белгиланган энг юқори ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадлар";

 

19) 208-модда қуйидаги мазмундаги 37-банд билан тўлдирилсин:

"37) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан қурилаётган кўчмас мулк объектлари";

 

20) 211-модда 6-бандининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур имтиёз олиб кирилаётган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ҳам ишлаб чиқарилаётган тайёр дори воситаларига ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмларга татбиқ этилмайди";

 

21) 217-модданинг матнидаги "газ таъминоти" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

 

22) 223-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобот даври қуйидагилардир:

қўшилган қиймат солиғи тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун - йил чораги;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун - бир ой";

 

23) 225-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан:

қўшилган қиймат солиғи тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан - ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади";

 

24) 240-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги биринчи-бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Солиқ тўловчилар солиқ даври мобайнида жорий тўловларни киритиш орқали акциз солиғини тўлайдилар.

Акциз солиғи бўйича жорий тўловларнинг суммасини аниқлаш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даври биринчи ойининг 10-кунигача давлат солиқ хизмати органига жорий солиқ даври учун акциз тўланадиган товарларни реализация қилишнинг тахмин қилинаётган ҳажми ҳамда акциз солиғининг белгиланган ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган акциз солиғининг суммаси ҳақида маълумотнома тақдим этадилар.

Акциз солиғи бўйича жорий тўловлар ҳар ойнинг 25-кунидан кечиктирмай йил чораги бўйича акциз солиғи суммасининг учдан бир қисми миқдорида тўланади.

Акциз тўланадиган товарларни реализация қилишнинг тахмин қилинаётган ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган акциз солиғи суммаси солиқ даври учун бюджетга тўланиши лозим бўлган акциз солиғи суммасига нисбатан 10 фоиздан кўпроқ камайтирилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жорий тўловларни бюджетга тўланиши лозим бўлган акциз солиғининг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб пеня ҳисоблаган ҳолда қайта ҳисоблашга ҳақли.

Акциз солиғини тўлаш ҳисоб-китобларни топшириш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

 

25) 254-модданинг биринчи қисмидаги "ҳуқуқини олган" деган сўзлар "ҳуқуқини олишда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

 

26) 264-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича мажбуриятлари солиқ даври мобайнида юзага келган солиқ тўловчилар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани солиқ мажбурияти юзага келган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тақдим этадилар";

 

27) 271-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Агар кўчмас мулк солиқ тўловчининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойида жойлашмаган бўлса, ҳисоб-китоб кўчмас мулк жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади";

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 10 январигача, янги ташкил қилинганлари эса давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай, давлат солиқ хизмати органларига мўлжалланаётган солиқ солинадиган базадан (тегишли йил учун мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматидан (ўртача йиллик қийматидан) ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даври учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича мажбуриятлари солиқ даврида юзага келган солиқ тўловчилар юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани солиқ мажбурияти юзага келган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тақдим этадилар";

 

28) 277-модда:

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи-ўн иккинчи қисмлари тегишинча иккинчи-ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;

 

29) 282-модда биринчи қисмининг 3-банди чиқариб ташлансин;

 

30) 286-модда учинчи қисмининг:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

 

31) 290-модда биринчи қисмининг:

9-банди чиқариб ташлансин;

10-бандидаги "ва деҳқон хўжалиги юритиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

 

32) 296-модда қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси) тариқасида олинган маблағлар суммасига;

бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган суммасига";

 

33) 301-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўловчилар охирги истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни, шу жумладан, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслардир";

 

34) 306-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар учун ягона ижтимоий тўловнинг ва суғурта бадалларининг солиқ солиш объекти уларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ишлаш учун юборилгунига қадар охирги иш жойи бўйича олинган, Ўзбекистон Республикасида бюджет муассасалари ходимлари учун иш ҳақи оширилиши ҳисобга олинган ҳолда қайта ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади";

 

35) 308-модда:

биринчи қисмининг 5-банди чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ягона ижтимоий тўлов қуйидагиларга нисбатан ҳисоблаб чиқарилмайди:

Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминотига, пул мукофотларига ва бошқа тўловларга;

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, умумий юрисдикция судларининг ва хўжалик судларининг судьялари, шунингдек прокуратура органларининг мансаб даражаларига (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларининг хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган даромадларига";

 

36) 311-модда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари томонидан суғурта бадалларини тўлаш улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади";

олтинчи-тўққизинчи қисмлари тегишинча еттинчи-ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

ўнинчи қисмидаги "саккизинчи" деган сўз "тўққизинчи" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг суғурта бадалларини тўлаш бўйича мажбурияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг зиммасига юклатилади. Суғурта бадалларини тўлаш ушбу Кодекс 310-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган муддатларда амалга оширилади";

 

37) 316-модда иккинчи қисмининг:

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошиси тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

 

38) 324-модданинг 3-банди чиқариб ташлансин;

 

39) 349-модда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"қонун ҳужжатларида белгиланган айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ";

олтинчи-ўн биринчи хатбошилари тегишинча еттинчи-ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

 

40) 354-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ягона солиқ тўловини тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган биринчи чорак учун фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади";

 

41) 355-модда иккинчи қисми 1-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини, акциз солиғини ва транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни чегирган ҳолда (ушбу солиқларни тўлайдиган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум";

 

42) 356-модда иккинчи қисмининг 1-банди чиқариб ташлансин;

 

43) 363-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ягона ер солиғини тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчи умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ даврининг биринчи чораги учун ушбу Кодексда назарда тутилган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади";

 

44) 367-модда биринчи қисмининг:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

 

45) 369-модда бешинчи қисмининг:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

 

46) 375-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик субъекти қатъий белгиланган солиқни якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлайди.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилади. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтилган пайтдан бошлаб ўн икки ой ичида фаолият тугатилган тақдирда, қатъий белгиланган солиқ фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўланади".

 

5-модда. Ушбу Қонун 2015 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 4-моддасининг 15, 17, 29, 31-бандлари, 35-бандининг иккинчи хатбошиси, 38 ва 44-бандлари 2015 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилади.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов

 

 

Тошкент шаҳри, 2014 йил 4 декабрь,

№ ЎРҚ-379

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах