Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

10.12.2015

ЛОЙИҲА

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида

 

Қонунчилик  палатаси  томонидан  қабул қилинган_____________

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги 818-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган 524-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил. N 4, 163-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2009 йил, N 12, 465-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда) 5-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

1) "Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида:

 

 барқарор иқтисодий ўсишни, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш. иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар кўради;

 

Ўзбекистон Республикасининг иктисодий ва ижтимоий ривожлантириш истикболлари ва муҳим дастурларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини. солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқишни ҳамда уларнинг ижросини ташкил этади;

 

 юкори қўшилган қийматли, ички ва ташқи бозорларда талабга эга, рақобатга бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун маҳаллий хом-ашё ва материалларни чуқур қайта ишлашни таъминлайдиган иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантириш, техник, технологик жиҳатдан модернизациялаш ва диверсификациялаш дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг рўёбга чиқарилишини таъминлайди;

 

 ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини, шунингдек уларнинг ўтказилаётган таркибий ислоҳотлар ва ривожланишнинг тармоқ дастурлари билан боғлиқлигини таъминлайди;

 

 энг аввало, хусусий мулкни ривожлантириш. иқтисодиётда давлат иштироки улушини стратегик ҳамда иқтисодий асосланган даражага қадар қискартириш. кенг хусусийлаштириш, хусусий, биринчи навбатда, хорижий инвестицияларни жалб этиш асосида эркин тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратади;

 

 кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу йўлда ғов бўлиб турган барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, қулай ишбилармонлик муҳитини ва инвестициялаш шарт-шароитларини вужудга келтириш, иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича чора-тадбирлар кўради;

 

 Ўзбекистон Республикасида пул ва кредит тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширишга, банк ва молиявий институтларнинг барқарорлигини таъминлашга кўмаклашади;

 

 иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ривожи ҳамда мамлакатдаги демографик ўзгаришлар билан уйғун бўлган транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларини амалга оширади;

 

аграр секторда бозор муносабатларини ривожлантириш ва замонавий технологияларни жорий қилиш, мелиоратив ва ирригация тармоқларини ривожлантириш, ер ресурсларини сақлаш ва уларни сифатини ошириш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ ҳўжалигини бошқариш тизимини такомиллаштириш, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

 

давлат бошқарувининг замонавий усулларини жорий қилади, шу жумладан "электрон ҳукумат" принциплари асосида;

 

давлат бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;

 

бозор принциплари ва замонавий ахборот технологияларига асосланган замонавий хўжалик, шу жумладан, корпоратив бошқарув принциплари ва усулларини жорий этишни рағбатлантиради;

 

иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқади ва уларни амалга оширади;

 

инсон омилини барқарор ривожлантириш. шахсни, энг аввало, ёш авлодни баркамол ривожлантириш, жамиятнинг маънавий асосларини. миллий ғоя ва мафкура принципларини, умуминсоний қадриятлар ва демократик принципларни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар кўради;

 

таълим тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш ва ривожлантиришни таъминлайди, узлуксиз таълимга кенг йўл очиш учун шарт-шароитлар яратади, фан ва технологиялар ривожининг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар кўради;

 

соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, аҳоли соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи принципларини жорий қилиш, санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

 

маданият, санъат. жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланишига  маданий қадриятларга кенг йўл очиб берилишини, фуқароларнинг ижтимоий ва маданий ҳаётда тўлақонли иштирокини таъминлашга кўмаклашади;

 

ижтимоий ҳимоя. аҳоли ижтимоий ва пенсия таъминоти тизимларининг фаолиятини таъминлайди;

 

оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилишга ёрдамлашади, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар кўради; табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширади;

 

давлат бошқаруви органларининг табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини биргаликда ўтказиш ҳамда республика ва халқаро аҳамиятга молик йирик экологик дастурларни амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради, йирик авариялар ва фалокатларнинг, шунингдек, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш чора-тадбирларини кўради;

 

Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини, давлат чегаралари қўриқланишини таъминлаш, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирларини амалга оширишга ёрдамлашади;

 

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардаги вакиллигини таъминлайди, ҳукуматлараро шартномалар тузади, уларни бажариш чора-тадбирларини кўради;

 

ташқи иқтисодий фаолият, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик соҳасида раҳбарликни амалга оширади".

 

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон  Республикаси

Президенти