Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

29.02.2016

Лойиҳа

 

«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Қонунчилик палатаси томонидан ____________ да қабул қилинган

                               Сенат томонидан ____________да маъқулланган

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 апрелдаги ЎРҚ-213-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2009 йил, 4-сон, 140-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

 

1) 1-моддадаги, 4-модданинг бешинчи хатбошисидаги, 14-модданинг иккинчи қисми учинчи хатбошисидаги, 16-модданинг номидан, биринчи
ва иккинчи қисмларидаги, 19-модданинг иккинчи қисми учинчи
ва тўртинчи хатбошилардаги, 21-модданинг биринчи қисмидаги,
22-модданинг иккинчи қисмидаги «
ишлар» деган сўз чиқариб ташлансин;

 

2) 3-модданинг:

иккинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилардаги «ишлар» деган сўз чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«маҳсулотлар ва хизматлар хавфсизлиги» – маҳсулотнинг, уни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, ишлатиш (ундан фойдаланиш), монтаж қилиш, созлаш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва утилизация қилиш жараёнларининг, кўрсатиладиган хизматларнинг ҳолати бўлиб, бунда инсоннинг ҳаётига, соғлиғига, атроф муҳитга, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг мол-мулкига зарар етказилиши эҳтимоли билан боғлиқ йўл қўйилмайдиган хавф мавжуд бўлмайди»;

 

3) 8-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«маҳсулотлар ва хизматларнинг техник регламентларда белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган, маҳсулотлардан намуналарини олиш, синовлар ва ўлчовлар усулларига доир техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлайди»;

 

4) 9-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларидаги «маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг хавфсизлигига» деган сўзлари «маҳсулотлар ва хизматларнинг хавфсизлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

 

5) 17-модданинг:

биринчи қисми: 

иккинчи, учинчи хатбошилардан «ишлар» деган сўз чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

олтинчи-еттинчи хатбошилари тегишинча бешинчи-олтинчихатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошисиқуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«маҳсулотларва хизматларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлганқоидалар»;

бешинчи қисмидаги ва олтинчи қисмнинг биринчи хатбошисидаги «ишлар» деган сўз чиқариб ташлансин;

 

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

              Президенти                                         И.Каримов

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 230