Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

09.03.2016

Лойиҳа

 

Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси

Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Қонунчилик палатаси томонидан ____________ да қабул қилинган

                               Сенат томонидан ____________да маъқулланган

 

-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги 2018-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган 444-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда;
2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда, 2013 йил, № 12/2, 362-модда, № 4,
98-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

 

1) 2-модданинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

муҳофаза этиладиган геологик объектлар – илмий ва ўқув полигонлари, геологик буюртма қўриқхоналар, табиат ёдгорликлари, ғорлар ҳамда илмий, тарихий, маданий, эстетик ва ўзга аҳамиятга молик бошқа ер ости бўшлиқлари”;

 

2) 11-модданинг биринчи қисми, 19-модданинг олтинчи хатбоши,
24-модда, 27-модданинг тўртинчи қисми, 28-модданинг биринчи қисми
ва
43-модданинг биринчи қисмидан “алоҳида” деган сўз чиқариб ташлансин;

 

3) 25-моддада:

номидаги “Давлат бюджети” деган сўзлардан кейин “ва геология-қидирув ишлари Дастурлари доирасида корхоналарнинг ўз” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

биринчи қисми ва иккинчи қисми биринчи хатбошидаги “Давлат бюджети” деган сўзлардан кейин “ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан қонунчиликда белгиланган тартибда келишилган геология-қидирув ишлари Дастурлари доирасида корхоналарнинг ўз” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

 

4) 26-моддада:

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини молиялаштирган юридик ва жисмоний шахслар ўзлари қидириб топган кондан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун лицензия олишда аниқланган фойдали қазилмалар захиралари белгиланган тартибда тасдиқланган санадан бошлаб бир йил давомида мутлақ ҳуқуққа эга. Мутлақ ҳуқуқ бериш муддати ўтгандан сўнг уларда ўзлари қидириб топган кондан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун лицензияни очиқ ким ошди савдоларида олиш имтиёзли ҳуқуқи сақланади”;

 

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

                Президенти                                                             И.Каримов

 


Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1543