Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

30.11.2016

Лойиҳа

 

 

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

 

Қонунчилик палатаси томонидан _________қабул қилинган
Сенат томонидан __________ маъқулланган

 

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги 734–ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган 78–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 149-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 9, 417-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, ___-модда) 23-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси “ўзгартирилиши” деган сўздан кейин “шунингдек қўшиб юборилиши, агарда янги ташкил этилган аудиторлик ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолияти учун лицензияга эга бўлса” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

 

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги 813–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 210-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2015 йил, № 8, ____-модда) 91-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошиси “ўзгартирилиши” деган сўздан кейин “шунингдек қўшиб юборилиши, агарда янги ташкил этилган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахслар гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият учун лицензияга эга бўлса” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

 

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги
71–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 142-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 10, 536-модда; 2011 йил, № 9, 245-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, ___-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

 

1) 20-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“Юридик шахслар – лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, агар улар янги ташкил этилган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида бир турдаги лицензияланадиган фаолият учун лицензияга эга бўлса, лицензиянинг қайта расмийлаштирилишига ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган тартибда йўл қўйилади.

Лицензияланадиган фаолиятнинг бир қисми учун лицензиянинг амал қилиши ушбу Қонуннинг 23-моддасида белгиланган тартибда тугатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади”;

учинчи – еттинчи қисмлар тегишинча бешинчи – тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

еттинчи қисм “аризани олган” деган сўзлардан кейин “ёки лицензияланадиган фаолиятнинг бир қисми учун лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Лицензияни қайта расмийлаштириш тартиби фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомлар билан белгиланади”;

2) 23-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси “ўзгартирилиши” деган сўздан кейин “шунингдек қўшиб юборилиши, агарда янги ташкил этилган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахслар бир турдаги лицензияланадиган фаолият учун лицензияга эга бўлса” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 24-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги “тўққизинчи” деган сўз “ўн биринчи” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги 358–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил,
№ 4-5, 68-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 9, 415-модда; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 635-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 12, 467-модда; 2012 йил, № 4, 107-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, ___-модда) 18-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:

еттинчи қисмидаги “Қўшиб юбориш, бўлиш” деган сўзлар “Бўлиш” деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи қисм билан тўлдирилсин:

Қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этилганда, агарда янги ташкил этилган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган суғурталовчилар суғурта фаолияти учун лицензияга эга бўлса, лицензиянинг қайта расмийлаштирилишига йўл қўйилади”.

 

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 сентябрда қабул қилинган “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги ЎРҚ-53-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 495-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2015 йил, № 8, ___-модда) 12-моддасига қуйидаги ўзгартиш
ва қўшимча киритилсин:

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Қўшиб юбориш орқали янги ташкил этилган микрокредит ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қўшиб юборилаётган микрокредит ташкилотлари микрокредит ташкилотлари фаолияти учун лицензияга эга бўлса, лицензиянинг қайта расмийлаштирилишига йўл қўйилади”.

бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

 

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 20 декабрда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ–341-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 332-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, __-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 23-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси “ўзгартирилиши” деган сўздан кейин “шунингдек қўшиб юборилиши, агарда янги ташкил этилган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахслар айни бир харакат ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатга эга бўлса” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 24-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“Юридик шахслар – тадбиркорлик субъектлари қўшиб юборилган тақдирда, агар улар янги ташкил этилган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида айни бир харакат ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатга эга бўлса, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг қайта расмийлаштирилишига ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган тартибда йўл қўйилади.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатда кўрсатилган ушбу модданинг биринчи – учинчи қисмларида назарда тутилмаган маълумотлар ўзгарган тақдирда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тадбиркорлик субъектининг кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим қилинган аризаси асосида амалга оширилади”;

учинчи – тўққизинчи қисмлар тегишинча бешинчи – ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин.

 

7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

 

8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикаси
Президенти вазифасини бажарувчи      
                              Ш. Мирзиёев

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 289