Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Разное
  • Юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)дан олинадиган қатъий белгиланган солиқ СТАВКАЛАРИ

Юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)дан олинадиган қатъий белгиланган солиқ СТАВКАЛАРИ

13.11.2015

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон Қарорига

11-ИЛОВА

 

 

N

Фаолият тури

 

Қатъий белгиланган солиқнинг

бир ойдаги ставкаси (энг кам иш

ҳақига каррали миқдорларда)

 

Тошкент

шаҳри

 

Нукус ш.

ва вилоят

бўйсунувидаги

шаҳарлар

 

бошқа аҳоли

пунктлари

 

1.

Чакана савдо:

 

 

 

 

озиқ-овқат товарлари билан

 

9,0

6,0

3,0

деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан*

 

5,0

4,0

2,0

ноозиқ-овқат товарлари билан

 

10,0

6,5

3,0

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан

 

5,0

3,0

2,0

озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан (турғун шохобчалардаги аралаш савдо)

 

10,0

6,5

3,0

2.

Маиший хизматлар, 3-бандда кўрсатилганларидан ташқари

 

3,5

1,5

0,5

3.

Сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр, косметолог хизматлари ва бошқа шунга ўхшаш хизматлар

 

4,0

2,0

1,0

4.

Ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш, шу жумладан, миллий ширинликлар ва нон-булка маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарори билан махсус ажратилган жойларда ўтириш жойлари ташкил қилмасдан доналаб сотиладиган овқатларнинг айрим турларини тайёрлаш ва сотиш

 

2,0

1,5

1,0

5.

Бошқа фаолият турлари

 

2,0

1,5

1,0

6.

Автомобиль транспортида юк ташишга оид хизматлар:

 

 

 

 

3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

 

2,0

8 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

 

3,0

8 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

 

4,0

 

*) Уй хўжалиги, шу жумладан, деҳқон хўжалигида парваришланган тирик ҳайвонларни (чорва моллари, паррандалар, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқлар ва бошқалар) ҳамда уларни сўйиб, хом ёки қайта ишланган кўринишдаги маҳсулотларни, саноатда қайта ишлашдан ташқари, чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган кўринишда (манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотларидан ташқари) сотиш бундан мустасно.

Солиқ солишдан озод этиш солиқ тўловчи томонидан давлат ҳокимиятининг жойлардаги тегишли органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкати бошқаруви томонидан берилган, сотилган маҳсулот солиқ тўловчи томонидан унга ёхуд унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжатни тақдим этиш шарти билан амалга оширилади.

 

Изоҳлар:

 

1. Қатъий белгиланган солиқ ставкалари йил бошига - 2013 йил 1 январига белгиланган энг кам иш ҳақидан (79 590 сўм) келиб чиқиб аниқланади ва энг кам иш ҳақи миқдори йил давомида ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди.

 

2. Жисмоний шахс:

а) бир нечта фаолият тури билан шуғулланса, ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида солиқ тўлайди;

б) тадбиркорлик фаолиятини ижарага олинган ускуналар ва бинода амалга оширса, яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ижарага берувчи тўғрисида маълумотнома (ахборот) тақдим этиши керак;

в) давлат рўйхатидан ўтказилмаган жойда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, солиқни рўйхатдан ўтказилган жойда ва фаолиятни ҳақиқатда амалга ошираётган жойда белгиланган ставкалар орасида энг юқори ставка бўйича рўйхатдан ўтказилган жой бўйича тўлайди.

 

3. Жисмоний шахслар томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият турлари амалга оширилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда йиллик ҳажмда тегишли фаолият тури бўйича бирйўла қатъий белгиланган солиқни ундирадилар, жисмоний шахснинг давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият кўрсатаётганлиги далили аниқланган санадан бошлаб ўттиз кун мобайнида унинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлиги ҳолатлари бундан мустасно. Бундай жисмоний шахсга ҳисоблаб ёзилган йиллик қатъий белгиланган солиқ суммасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ушбу давр учун қатъий белгиланган солиқ бўйича келгусидаги солиқ мажбуриятлари ўрнига ўн икки ой мобайнида тўлаш ҳуқуқи тақдим этилади.

 

4. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорига 8-иловада кўрсатилган солиқ солиш шкаласининг энг кам ставкаси бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 838