Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Аудитор ва бухгалтерлар диққатига!

24.09.2013

 

ҲУРМАТЛИ АМАЛИЁТЧИ АУДИТОРЛАР

ВА БУХГАЛТЕРЛАР! СИЗЛАРНИ "ЭНГ ЯХШИ АУДИТОР - 2013",

"ЭНГ ЯХШИ БУХГАЛТЕР - 2013" РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИДА

ЎЗ КУЧИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИШГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ

 

Танлов Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги кўмагида ўтказилади

 

Танлов ташкилотчилари - Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, Ўзбекистон Бухгалтерлар, аудиторлар ва маслаҳатчилар федерацияси, "Солиқ ва божхона хабарлари" газетаси таҳририяти, "Солиқ инфо" газетаси таҳририяти. Техник ёрдам "CIPAEN UZ" МЧЖ томонидан кўрсатилади.

 

Ҳар йилги "Энг яхши аудитор - 2013", "Энг яхши бухгалтер - 2013" республика танлови аудитор ва бухгалтер касбларининг нуфузини ошириш, ижтимоий аҳамиятини кучайтириш ва уларни янада ривожлантириш, шунингдек мутахассисларнинг профессионал маҳоратини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

"Энг яхши аудитор - 2013" танловида меҳнат стажи, иш жойи ва аудиторларнинг республика профессионал жамоат бирлашмаларига аъзолигидан қатъи назар, аудиторнинг амал қилаётган малака сертификатига эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган шахслар иштирок этиши мумкин.

"Энг яхши бухгалтер - 2013" танловида меҳнат стажи, иш жойи ва бухгалтерларнинг республика профессионал жамоат бирлашмаларига аъзолигидан қатъи назар, бухгалтерлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган шахслар иштирок этиши мумкин.

Танлов икки турдан ташкил топган:

Биринчи тур (саралаш босқичи) 5 сентябрь - 31 октябрь оралиғида сиртқи шаклда, танловнинг тест саволларига оддий ёки электрон почта орқали жавоб олиш йўли билан ўтказилади.

Иккинчи тур 2012 йил 1-30 ноябрь оралиғидаги кунларнинг бирида даъвогарларнинг бевосита иштирокида Тошкент шаҳрида ёзма имтиҳон кўринишида ўтказилади.

Ғолиблар профессионал билим ва кўникмалар, уларни профессионал фаолиятда маҳорат билан қўллаш сингари мезонлар бўйича аниқланади.

"Энг яхши аудитор - 2013" ва "Энг яхши бухгалтер - 2013" танловида иштирок этиш учун қуйидагиларни бажариш лозим:

1) "CIPAEN UZ" МЧЖ ҳисобрақамига тўлов кунида энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорига тенг бир марталик бадал тўлаш;

2) тўлдирилган анкетани (аудиторларга - аудиторнинг малака сертификати ксеронусхасини, бухгалтерларга - иш жойидан маълумотномани илова қилган ҳолда) "CIPAEN UZ" МЧЖ офисига юбориш;

3) 2013 йил 31 октябрга қадар биринчи тур бўйича тест саволларига жавобларни юбориш.

Биринчи турдан муваффақиятли ўтган танлов иштирокчилари 2013 йил ноябрь ойида иккинчи турга таклиф қилинадилар.

Танлов ғолиблари 9 декабрь - Бухгалтер ва аудиторлар кунида эълон қилинади.

Танловда иштирок этишга доир қўшимча ахборот олиш масалалари бўйича қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

 

Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси

 

234-01-87, 234-18-90, www.naaa.uz

 

Аудиторлар палатаси

 

234-81-99, 235-76-51, www.uzaudit.uz

 

Бухгалтерлар, аудиторлар ва маслаҳатчилар федерацияси

 

120-30-10 (11/12), www.faac.uz

 

"CIPAEN UZ" МЧЖ

 

238-90-25, 238-90-26

 

 

 

"ЭНГ ЯХШИ АУДИТОР - 2013" & "ЭНГ ЯХШИ БУХГАЛТЕР - 2013"

ТАНЛОВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА

ТАДБИРЛАР ЖАДВАЛИ

 

 

 

Тадбирлар номи

 

Сана (муҳлат)

 

1

 

Танлов иштирокчиларидан қуйидагиларни олиш:

- танлов иштирокчиси анкетаси

- "CIPAEN UZ" МЧЖ билан шартнома асосида иштирок этиш учун тўлов

- аудитор сертификати нусхаси (аудиторлар учун)

- иш жойидан маълумотнома (бухгалтерлар учун)

- "I тур тест саволларига жавоблар варағи" бланкасида танловнинг I тури тест саволларига жавоблар

01.11.2013 йилгача

 

 

 

 

2

 

Танлов иштирокчилари рўйхатини шакллантириш, Баҳолаш комиссияси томонидан олинган тест саволларига жавобларнинг баҳоланиши

 

10.11.2013 йилгача

 

3

 

Танловнинг I тури натижаларини эълон қилиш

 

20.11.2013 йилгача

 

4

 

Қуйидагиларни юборишни ташкиллаштириш:

- танловнинг I тури иштирокчиларига - "Энг яхши аудитор" танловида қатнашгани учун сертификат

- танловнинг I тури иштирокчиларига - "Энг яхши бухгалтер" танловида қатнашгани учун сертификат

- I турдан муваффақиятли ўтган иштирокчиларга - II турда иштирок этиш учун таклиф

 

20.11.2013 йилгача

 

5

 

Танловнинг II турини ташкиллаштириш ва ўтказиш

 

01.12.2013 йилгача

 

6

 

Танловнинг II тури жавобларини баҳолаш

 

05.12.2013 йилгача

 

7

 

Республика танлов комиссияси томонидан танловнинг II тури натижалари тасдиқланиши

 

07.12.2013 йилгача

 

8

 

Танловнинг II тури иштирокчиларига ушбу тур натижаларини бериш

 

09.12.2013 йил

 

9

 

Қуйидагиларни топшириш:

- ғолибларга

"Энг яхши аудитор - 2013" дипломлари ва совринлар

"Энг яхши бухгалтер - 2013" дипломлари ва совринлар

 

- II тур иштирокчиларига

"Энг яхши аудитор - 2013" танлови лауреати" дипломи

"Энг яхши бухгалтер - 2013" танлови лауреати" дипломи

 

09.12.2013 йил

 

10

Танлов ғолиблари ҳақида ахборотни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ҳамда аудитор ва бухгалтерлар республика профессионал жамоа бирлашмаларининг интернет-сайтларида жойлаштириш

 

31.12.2013 йилгача

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Эту тему могут комментировать только зарегистрированные пользователи. В теме действует премодерация комментариев.
Авторизуйтесь или зарегистрируйтесь

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 355