Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«1UZ Бухгалтерия. Мини» дастури – илк янгиланишлар

16.01.2017

«1UZ Бухгалтерия. Мини» бухгалтерлик дастури ишлаб чиқувчиси — «BePro Norma» компанияси маҳсулотнинг илк бепул янгиланиши чиқарилганлигини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳисобнинг бухгалтерия тизими кичик корхоналар учун мўлжалланган. 2016 йилнинг декабрь ойида дастурнинг эълон қилиниши ёш тадбиркорлар, талабалар, соҳага оид ўқув марказлари ўқувчилари учун ҳақиқий совғага айланди. Маҳсулотни мутлақо бепул тарзда ишлаб чиқувчининг сайтидан юклаб олиш мумкин. Унинг янгиланишлари ҳам бепул. Хўш, дастурнинг илк янгиланишидан нималар ўрин олган?

 

1. Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (27.12.2016  йилдаги ПҚ-2699-сон) Қарорига мувофиқ фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ўзгарди.

 

2. «ТМЗ қолдиқларини киритиш» ҳужжатининг функционали киритилди. Бу “нархлар бўйича” ҳисобдан чиқариш услуби бўйича ТМЗни ҳисобга олиш учун зарур. Ҳужжат нархлар маълумотномасида автомат равишда қайд қилади.

 

3. Дастурни ўрнатиш (инсталляция) жараёни яхшиланди. Баъзи фойдаланувчиларда SQL-сервер билан мураккабликлар келиб чиқаётган эди, энди улар юзага келмаслиги керак, ўрнатиш жараёни анча қулай бўлди.

 

4. Активация ойнасига тилларни ўзгартириш дастаги  қўшилди.

 

Дастурнинг ўзини янгиланишдан ташқари бошқа ўзгаришлар ҳам киритилди:

 

5. Электрон почтага активация калити билан билдиришнома энди икки тилда келади.

 

6. Фойдаланувчиларни онлайн қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқувчининг форумида махсус бўлим очилди.

 

"Мини"нинг янги версияси маҳсулотнинг расмий саҳифаларида ўзбек ва рус тилларида жойлаштирилган.

 

Мавзуга оид материал:

 

«1UZ Бухгалтерия. Мини» - ёш тадбиркорлар учун янги йил туҳфаси

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16