Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Банк хабарлари: янги кредит сиёсати ва солиқлар қаерга тўланади

12.07.2016

Мамлакатимиз банкларининг анъанавий янгиликлар тўпламидан «Туронбанк» АТБнинг кредит сиёсати қандай ўзгарганлиги, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тўловни амалга ошириш учун маблағларни қаерга ўтказиш кераклиги ҳамда «InFinBank» АТБ қаерда янги филиал очганлигини билиб олиш мумкин.

 

«Туронбанк» қандай ва нималар учун кредитлар беради

 

Яқинда банк Кенгаши томонидан ««Туронбанк» АТБ тизимида молиявий истеъмол кредитларини бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг Янги таҳрири тасдиқланди. Низомнинг Янги таҳрири нормалари қонун ҳужжатлари ва бошқа ички норматив ҳужжатлар асосида амал қилаётган истеъмол кредитларининг айрим турларига татбиқ этилмайди.

 

Хусусан, таълим кредитлари Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорига мувофиқ берилади, шунингдек иккиламчи бозордан республикада ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини харид қилиш учун истеъмол кредитлари банкнинг алоҳида ички низомига биноан берилади. Шу сабабли, Низомнинг Янги таҳрири шартлари мазкур истеъмол кредитларини бериш қоидаларига нисбатан қўлланилмайди.

 

Асосий шартлар:  кредитлар Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган истеъмол товарларини (хизматларини) ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи ташкилотнинг банк ҳисобварағига 100% миқдорида кредит маблағларини ўтказиш йўли билан берилади.

 

Истеъмол кредитлари қарз олувчининг тўлов қобилиятидан келиб чиқиб, кредит шартномаси имзоланаётган санада амал қилаётган ЭКИҲнинг  10 дан 300 гача баравари миқдорида берилади.

 

Кредит муддати кредит маблағлари миқдорига боғлиқ ҳолда қуйидаги тарзда ўрнатилади:

 

 

Кредит миқдори

Кредит муддати

1.

ЭКИҲнинг 50 бараваригача

1 йилгача

2.

ЭКИҲнинг 50 дан 150 бараваригача

2 йилгача

3.

ЭКИҲнинг 150 дан 300 бараваригача

3 йилгача

 

 

Истеъмол кредити учун йиллик фоиз ставкаси бошланғич бадал миқдорига боғлиқ ҳолда ўрнатилади:

 

 

Бошланғич бадал миқдори

Йиллик фоиз ставкаси

1.

25%дан-   35%гача

16%

2.

35%дан - 50%гача

14%

3.

50% ва ундан юқори

12%

 

Кредитлар бериш ва уларни қайтариш миллий валютада амалга оширилади.

 

Шунингдек истеъмол кредитининг мақсадлари ва миқдорлари белгиланган.

 

 

Ягона ғазна ҳисобварағи

 

«Ипотека-банк», «Капиталбанк» ва «Ravnaq-Bank» ўз мижозларини “Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисида”ги Йўриқнома (30.03.2016 йилдаги 2771-сон) талабларидан келиб чиқиб, 2016 йил 5 июлдан бошлаб  Тошкент шаҳри доирасида рўйхатдан ўтказилган солиқ тўловчилар томонидан амалга ошириладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тўловлар, шунингдек  Тошкент шаҳри доирасида маъмурий жарималар ва бошқа молиявий жарималар каби барча тўловлар бевосита Ягона ғазна ҳисобварағига ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади.

 

Ягона ғазна ҳисобварағи реквизитлари:


Банк номи: Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳисоб-китоб-касса маркази;


Ягона ғазна ҳисобварағи:


23402000300100001010


МФО: 00014;


СТИР: 201122919.
 

 

 

Янги филиал рўйхатдан ўтказилди

 

«InFinBank» АТБ ўз сайтида хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2016 йил 4 июль куни шу банкнинг Қорақалпоқ филиалини 75/12-сон билан рўйхатдан ўтказди.

 

Филиал қуйидаги манзил бўйича жойлашади: 230100, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Ғаресизлик кўчаси, 65.

 

 

Мавзу бўйича материал: 

 

Банк хабарлари: пулни картадан картага ўтказиш ва юридик шахс картаси учун тарифлар

 

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум