Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бухгалтер бўлмоқчиман — менга ўргатишсин

24.11.2016

Кимдир донишманд бўлишни, кимдир кучли бўлишни, яна ким мустаҳкам соғлиққа эга бўлишни истайди, кимнингдур орзуси эса — барҳаёт гўзаллик. Буни қарангки, хитойликлар доим ички хотиржамликни излашаркан, французлар — соҳибжамол аёлларни, ҳиндистонликлар эса умр бўйи фаровон ҳаёт кетидан қувишаркан. Фақат компаниялар директорларигина яхши бухгалтер излаб топишнинг нақадар муҳим эканини тушунишади. Хўш, бу касбни эгаллашнинг ўз баҳоси қанча? Мақоламиз айнан шу йўналиш бўйича  бозорда таклиф этилаётган хизматлар таҳлилига бағишланади.

 

Тошкентда бухгалтерлик курслари ёки саволимизнинг жавоби қанча туради?

 

Эътиборингизга пойтахтимиздаги бухгалтерия ҳисобидан сабоқ берадиган баъзи ўқув марказларининг таклифлари таҳлилини ҳавола этамиз. Бу, албатта, барча мавжуд марказларнинг рўйхати эмас, чунки биргина таҳлилда уларнинг барини қамраб олиш қийин масала. Аммо таҳлил бозорнинг умумий аҳволини акс эттириб беришга қодир.

 

Ўқув курслари

Марказ номланиши

Бух. курслари

Ўқиш шартлари

Нархи

ўмда)

1

Atlantis, ЎМ

бошловчилар учун

5 ой, ҳафтада 3 марта 1,5 соатдан

гуруҳда ойига 175 минг,

якка тартибда 320 минг 

малака ошириш

5 ой, ҳафтада 3 марта 1,5 соатдан

гуруҳда ойига - 200 мингдан, якка тартибда – 350 мингдан 

2

Audit-Forvard, НТМ

малака ошириш

1 ҳафта, ҳар куни

ойига 200 минг гуруҳда

3

Begim-Begoyim, НТМ

бошловчилар учун

5 ой, ҳафтада 2 марта 2 соатдан

ойига 150 минг гуруҳда

4

Venkon Education, МЧЖ

бошловчилар учун

6 ҳафта, ҳафтада 2 марта 4 соатдан

бутун курс учун 360 минг

5

Idealpress-Plyus, МЧЖ

бошловчилар учун

1 ой, ҳафтада 3 марта 2 соатдан

гуруҳда - 250 минг,

якка тартибда - 150 ш.б.

6

Ilmfanrivoj, НТМ

(ЎзБАМУ)

бошловчилар учун

1,5 ой, ҳафтада 3 марта, бегим кунлари 4 соатдан,

2 ой, дам олиш кунлари 5 соатдан

бутун курс учун 600 минг

"Молиявий ҳисоб", "Бошқарув ҳисоби", "Солиқ солиш" курслари

1,5 ой – ҳафтада 3 марта бегим кунлари 4 соатдан,

2 ой – дам олиш кунлари 5 соатдан

бутун курс учун 600 минг

7

Innovatsion Ta'lim, НТМ

бошловчилар учун

2 ой, ҳафтада 2 соатдан дам олиш кунлари 4 соатдан

450 минг

малака ошириш

1 ҳафта ҳар куни, жами 20 соат

150 минг

8

Master Class, ЎМ

бошловчилар учун

3 ой, ҳафтада 3 марта 1,5 соатдан

гуруҳда ойига - 200 минг,

якка тартибда - 700 минг 

9

Sultanova Ta'lim, НТМ

(ФБУ)

бошловчилар учун

40 соат, 10 та машғулот

299 минг. 550 – жисмоний шахслар учун,

449 минг. 325 – юридик шахслар учун

10

The Method Jose Silva

бошловчилар учун

1,5 ой, ҳафтада 3 марта 2 соатдан

бутун курс учун 200 минг сўмдан бошланади

11

Бизнес и кадры, НТМ

бошловчилар учун

3 ой, ҳафтада 3 марта 2 соатдан

ойига 204 минг гуруҳда

12

Карьера, Ўқув маркази

бошловчилар учун

2 ой, ҳафтада 3 марта 2 соатдан

ойига 190 минг гуруҳда

13

Норма, ПРМ1

бошловчилар учун

дистанцион тарзда

5 ҳафта гуруҳда

бутун курс учун 400 минг гуруҳда ёки чегирмаси билан 240 минг

бошловчилар учун

кундузги

2 ой, ҳафтасига 3 марта 3 соатдан

гуруҳдаги бутун курс - 480 минг гуруҳда (40% чегирма)

«Бухгалтер-амалиётчи» курси

6 ҳафта

гуруҳдаги бутун курс -  240 минг (40% чегирма)

«Бухгалтерия … учун» (фаолият йўналишлари бўйича)

5, 7 кун, 3,5-4 соатдан

гуруҳдаги бутун курс - 420 минг (акция бўйича чегирма 40%)

14

Эффект Молия, ЎМ

бошловчилар учун

2,5-3 ой, ҳафтасига 3 марта 3 соатдан

гуруҳдаги бутун курс -  905 минг,

якка тартибда - 2 млн.

малака ошириш

2,5-3 ой, ҳафтасига 3 марта 1,5 соатдан

кичик гуруҳдаги курс - 2 млн. 400 минг

 

Жадвалдан кўриниб турибдики, ўқув марказлари таклиф этаётган шароитлар ўқиш муддатлари, нархи, курс таркибига киритилган билим ва малакалар даражаси билан бир-биридан тубдан фарқ қилади. Масалан, баъзи курслар доирасида бошланғич назарий билимлар билан бир қаторда тингловчиларга компьютер бўйича ҳам сабоқлар берилади (1 UZ ёки 1С). Мисол учун «Эффект Молия» ўқув марказининг дастурига компьютерда ишлашнинг умумий малакалари ҳамда Microsoft office нинг бир нечта дастурлари билан ишлашни ўргатиш ҳам киритилган. 

 

Умумий ижобий ўзгаришлар орасида шуни алоҳида таъкидлаш керакки, марказларнинг аксариятида ўқиш ҳам гуруҳда, ҳам якка тартибда ўзбек ҳамда рус тилларида олиб борилади. Шу билан бирга бошланғич малакаларни бериш курслари (нолдан баланс тузишгача) деярли барча марказларда мавжуд, аммо кейинги малака ошириш ёки нисбатан тор йўналишлар бўйича (қурувчи ташкилотлар учун, умумий овқатланиш корхоналари учун, савдо-сотиқ учун бухгалтерия) ўқиш ва малака оширишни синчковлик билан излашга тўғри келади. Бундай йўналишлар масалан, «Норма» профессионал ривожланиш маркази, Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон бухгалтерлари федерациясининг ўқув марказларида мавжуд.

 

Диплом бору савол кўп бўлса, қаерга бориш керак?

 

Профессионал курсларни тугатиб, диплом олгандан кейин аксарият янги бухгалтерлар дарров амалиётга киришиб кетишади.  Агар улар катта корхонага бухгалтер-кассир ёки бухгалтер-ҳисобчи бўлиб кириб, тажрибали бош бухгалтер ёки иқтисодчи қўл остида касбнинг сир-асрорларини ўрганишса-ку, нур устига аъло нур.

 

Кичик компанияга дарров бош бухгалтер бўлиб ишга жойлашадиганларга қийин. Аксарият ҳолларда четдан маслаҳат олмасдан ишлаб бўлмайди. Яқинда ишга киришган бухгалтер бошқа ташкилотдаги анча тажрибали бўлган ҳамкасбининг ёнига қоғоз қаламларини кўтарганча зир-зир қатнайверади, ҳисобот ёки текширув куни эса кунига бир неча мартадан қўнғироқ қилавериб, уни ҳоли-жонига қўймайди. Тажрибасизлиги қимматга тушиб, “штатсиз” ходимнинг маслаҳатлари учун ўз ҳисобидан пул тўлашни бошлайди. Компания директорининг эса бундан умуман хабари ҳам бўлмаслиги мумкин.

 

Бундай “шахсий” вазиятларда “маслаҳатчи”лар таниш-билишлар тавсия этган бухгалтерлар, ўқув марказлари ўқитувчилари, аудиторлик компаниялари ходимларидан иборат бўлиши мумкин. Шу каби хизматларнинг нархларини тасаввур қилиб кўриш қийинчилик туғдиради, чунки у кўрсатилган ёрдам ҳажми, аҳволнинг қай даражада аянчли экани, шахсий муносабатлар ва икки одам ўртасидаги келишувларга боғлиқ.

 

Курсларда ким ўқийди ва бухгалтерга нега доим талаб катта?

 

Соҳага оид ўқув муассасалари ва касб-ҳунар курслари ҳар йили минглаб янги бухгалтер ва иқтисодчиларни ўқитиб чиқарса-да, соҳадаги яхши мутахассисга ҳар доим талаб катта бўлган. Яъни меҳнат бозори мазкур соҳа вакиллари билан тўлиб-тошиб кетмаган. Хўш, нега шундай?

 

Бухгалтерияга ўқиётганларни шартли равишда бир неча тоифага ажратиш мумкин:

  • онгли равишда яхши бухгалтер бўлишга аҳд қилган ва босқичма-босқич мазкур мақсадга эришаётганлар;
  • келгусида компания раҳбари сифатида хато қилмаслик ва ёлланган бухгалтерлар билан тўғри муносабат ўрнатиш ҳамда “ички ҳолат” билан яқиндан танишишни истаган ёш тадбиркорлар ва тадбиркор бўлишга ахд қилганлар»;
  • ҳозир пули ва вақти бўлгани сабабли бухгалтерия асосларини “ҳар эҳтимолга қарши, балки керак бўлиб қолар” деган мақсадда ўрганаётганлар.

 

Шу тариқа, тингловчилар умумий оқимининг фақат учдан бир қисми айнан шу касбни эгаллайди. Қолган мутахассисларнинг қанча фоизи олий тоифали мутахассисга айланиши, қанчаси бухгалтер-ҳисобчи тариқасида пассив ҳолатда қолишига эса баҳо беришнинг иложиси йўқ. Шу билан бирга ҳар бир компания раҳбари ўз штатида ҳисоб-китобда ҳам, ҳисоботда ҳам ҳеч қандай хатоликларга йўл қўймадиган, таҳлилларни юқори даражада олиб борадиган, ўз вақтида эксперт маслаҳатини бера оладиган, текширувчи органларнинг инжиқликларига муносиб жавоб қайтарадиган, компания ҳамда шахсан раҳбариятга содиқ бўлган профессионалга эга бўлишни истайди.

 

Ҳар бир ташкилотга биз айнан шундай бухгалтерга эга бўлишни, ёш мутахассисларга ёки касбини ўзгартираётганларга эса соҳа чўққиларини забт этишини тилаб қоламиз! Мазкур мақола бунда сизга оз бўлса-да, ёрдам беради, деган умиддамиз!

 

Саида Жонизоқова,
ўз мухбиримиз

 

 


1 «Norma» бренди остида чиқарилган дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари ҳамда ўзбек ва/ёки рус тилларидаги «Норма маслаҳатчи» ва «Солиқ ва божхона хабарлари» газеталари обуначилари, шунингдек, «Norma» ПРМнинг «1UZ-Бухгалтерия» туркуми фойдаланувчиларига 50% чегирма тақдим этилади.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16