Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Даъво ишлари қандай юритилади. 2-қисм

19.06.2017

ССП ҳузуридаги  Халқаро тижорат арбитраж суди  раиси, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали доценти, ю.ф.н.Фозилжон ОТАХОНОВнинг шарҳ ва тавсиялари.

 

Ушбу шарҳда – ташкилот манфаатларини ҳимоя қилиш учун судларга даъво тақдим этиш бўйича муаллифлик тавсиялари берилган.

 

Юридик хизмат ўз ташкилоти манфаатларини ҳимоя қилишда процессуал восита ҳисобланувчи қарши даъводан фойдаланиши мумкин.

 

ХПКнинг 120-моддасига мувофиқ жавобгар иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун даъвогарга қарши даъво тақдим этишга ҳақлидир.

 

Қарши даъво тақдим этиш даъво тақдим этишнинг умумий қоидалари бўйича амалга оширилади.

 

Қарши даъво қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

1) қарши талаб дастлабки талабни ҳисоб қилишга қаратилган бўлса;

2) қарши даъвони қаноатлантириш дастлабки даъвони тўлиқ ёки қисман қаноатлантириш имконини бермаса;

3) қарши даъво билан дастлабки даъво ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлиб, уларни биргаликда кўриб чиқиш низони тез ва тўғри кўришга олиб келса.

 

Юридик хизмат шуни назарда тутиши керакки, ХПК 120-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган шартлардан биронтаси мавжуд бўлса, қарши даъво иш юритишга қабул қилиниши мумкин. Қарши даъво процессуал қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган ҳолда тақдим этилган бўлса-ю, аммо юқорида кўрсатилган моддадаги шартлар мавжуд бўлмаса, суд қарши даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради. Қарши даъво аризасини ХПК 120-моддасида назарда тутилган шартлар мавжуд эмаслиги асосида қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим иқтисодий судга мустақил даъво тақдим этишга тўсқинлик қилмаслиги учун шикоят қилинмайди.

 

Қарши даъво иқтисодий суд томонидан судловга тегишлилик тўғрисидаги қоидалардан ташқари даъво тақдим этишнинг умумий қоидаларига риоя этган ҳолда қабул қилиниши мумкин. Қарши даъво унинг судловга тегишлилигидан қатъи назар, дастлабки даъво кўрилаётган иқтисодий судга тақдим этилади. Агар қарши даъво ишни кўриш жараёнида берилса, зарурият бўлганда ишда иштирок этувчи шахсларга тегишли тайёргарлик кўриш учун вақт бериш мақсадида суд мажлисини қолдириш лозим.

 

Даъво аризаси юзасидан (суд буйруғини бериш тўғрисида ариза юзасидан) фикрнома тайёрлаш

 

Даъво аризаси юзасидан фикрнома тайёрлаш учун юридик хизмат:

  • даъвогарнинг талабномаси, билдирилган талабномага жавоб ва даъвода қўйилган талабларни ҳар томонлама ўрганади;
  • даъвога тааллуқли бўлган барча ҳужжатлар, шу жумладан низо келиб чиқишидан олдин даъвогар ва жавобгар ўртасидаги ёзишмалар, шартномага киритилган ўзгартиришлар, шартнома мажбуриятларини бажаришга, уларни бартараф қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилишига қарамай (форс-мажор ҳолатлар), тўсқинлик қилган объектив сабабларни исботловчи ҳужжатлар билан танишади;
  • даъво аризаси юзасидан фикрнома матнини тайёрлайди, унга виза (имзо) қўяди ва тегишли таркибий тузилмалардан виза (имзо) йиғади, шунингдек уни ташкилот раҳбарига имзолаш учун тақдим қилади;
  • даъво аризаси юзасидан фикрномани белгиланган тартиб ва муддатда тегишли судга (ҳакамлик судига), даъво аризаси юзасидан фикрнома нусхасини даъвогарга ва судлов ишларини юритишнинг (ҳакамлик муҳокамасининг) бошқа иштирокчиларига юборади.

 

ХПКнинг 119-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахс даъво аризаси юзасидан даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган фикрномани ишда иштирок этувчи шахсларга фикрноманинг ҳамда уларда бўлмаган ҳужжатларнинг нусхалари юборилганини тасдиқловчи далилларни иш кўриладиган кунгача етиб боришини таъминлайдиган муддатда иқтисодий судга юборишга ҳақли.

 

Фикрномада қуйидагилар кўрсатилади:

1) фикрнома юборилаётган иқтисодий суднинг номи;

2) даъвогарнинг номи ва ишнинг тартиб рақами;

3) даъво талаблари рад этилган тақдирда, даъвогарнинг талабларини тўлиқ ёки қисман рад этишнинг қонун ҳужжатларида асосланган сабаблари, шунингдек эътирозларни асословчи далиллар;

4) фикрномага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати;

5) бошқа маълумотлар, шунингдек жавобгарда мавжуд бўлган илтимосномалар.

 

Фикрномада ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг почта манзили, телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили ҳам кўрсатилиши мумкин.

 

Фикрнома ишда иштирок этувчи шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган фикрномага унинг ишни юритишга ваколати борлигини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.

 

Апелляция, кассация шикоятлари ва суднинг ҳал қилув қарори, ажрими ва қарорини назорат тартибида қайта кўриш ҳақида ариза тайёрлаш

 

Биринчи инстанция суди қандай ҳал қилув қарори ёки бошқа суд ҳужжати қабул қилишидан қатъи назар, юридик хизмат унинг мазмунини синчковлик билан ўрганиши зарур. Суд ҳужжати суднинг қайси важлари ва қайси ҳуқуқий нормаларга асосланганини ёзма тезислар шаклида тузиб олиш керак. Биринчи инстанция суди томонидан тарафларнинг важлари ва далилларига қандай баҳо берилгани ва улар суд ҳужжатида қай даражада ўз аксини топганлигига эътибор бериш зарур.

 

Юридик хизмат қабул қилинган суд ҳужжатидаги суднинг энг кучли ва заиф асослантиришларига диққатини қаратиши керак: ишни кўриш давомида судья томонидан процессуал ҳуқуқнинг бузилиши ҳоллари бўлганми ва улар иш апелляция ёки кассация тартибида кўрилган тақдирда суд ҳужжати бекор қилинишига таъсир этадими? Агарда иш биринчи инстанция судида кўрилгач, ташкилот учун салбий қарор қабул қилинса, юридик хизмат ўз эътиборини суд томонидан моддий ҳуқуқ нормалари, тақдим этилган далиллар, шунингдек, у томонидан тақдим этилган шартнома қандай талқин қилинганига ва баҳо берилганига қаратмоғи лозим.

 

Бунда шуни эсда тутиш керакки, иқтисодий суд ҳал қилув қарорига қўйилган асосий талаблар қонунийлик ва асослантирилганлик бўлиб ҳисобланади.

 

Агарда суд қўлланилиши лозим бўлган норманинг мазмун-моҳиятини тўғри аниқлай олса, яъни қонунни тўғри талқин этса, ҳал қилув қарори қонуний бўлади.

 

Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори:

а) иқтисодий суд томонидан иш учун аҳамиятли бўлган юридик фактлар доираси тўғри аниқланган ва ҳал қилув қарорида уларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида мулоҳазалар баён қилинган;

б) юридик аҳамиятга эга бўлган фактларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги иқтисодий суднинг хулосалари суд мажлисида текширилган далилларга асосланган;

в) суд хулосалари асосланган далиллар ишончли ва мақбул бўлса;

г) суд аниқланган фактлар асосида тарафлар ўртасидаги муносабатлар ҳақида тўғри хулосага келса, асослантирилган ҳисобланади.

 

Ҳал қилув қарори ишга дахлдор бўлган, йўл қўйилган, ишончли ва етарли далилларга асосланиши шарт.

 

Ушбу таҳлилий иш юридик хизмат учун қонуний кучга кирмаган суд ҳужжатлари устидан апелляция шикояти беришда муҳим элемент бўлиб ҳисобланади.

 

ХПКнинг 159-моддасига мувофиқ апелляция шикоятида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) шикоят йўлланган иқтисодий суднинг номи;

2) шикоят бераётган шахснинг номи;

3) устидан шикоят берилаётган ҳал қилув қарорини қабул қилган иқтисодий суднинг номи, ишнинг тартиб рақами ва ҳал қилув қарори қабул қилинган сана, низонинг предмети;

4) шикоят бераётган шахснинг талаблари ва ҳал қилув қарорини нотўғри деб ҳисоблашининг асослари, бунга далил бўлган қонун ҳужжатлари ҳамда иш материаллари;

5) шикоятга илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.

 

Апелляция шикояти шикоят бераётган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган шикоятга унинг суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш ваколатини тасдиқловчи ишончнома, агар у аввал шу иш бўйича берилмаган бўлса, илова қилинади.

 

Шикоятга шикоят нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинади. Бундан ташқари шикоятга давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи далиллар ҳам илова қилинади.


Маъруф УСМАНОВ тинглаб, ёзиб олди.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16