Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ИДХЯП орқали ЙТҲда суғурталанганлик ҳақида билиш мумкин

27.05.2016

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан ИДХЯПда янги хизмат ишга туширилди, у жисмоний ва юридик шахсларга ЙТҲда айбдор шахснинг транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта қилинганлиги тўғрисида электрон мурожаат бериш имконини беради.

 

Яъни ИДХЯПдаги мазкур хизмат ЙТҲси айбдорининг жавобгарлиги суғурталанганлиги ва ҳодиса юз берган тақдирда автотранспорт воситасига етказилган зарарни қоплаш бўйича қандай ҳаракатлар кўрилишини билиб олиш имкониятини беради.

 

Мазкур хизматни олиш учун ариза берувчилар қуйидаги ҳужжатларнинг асли ёки нусхаларини илова қилган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин:

 

  • суд қарори;

 

  • айбдор транспорт воситасининг техник паспорти;

 

  • жабрланувчининг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси томонидан (қариндош ва ҳ.к.) ариза берилган тақдирда меросхўр ҳуқуқи ёки ҳуқуқий ворис ҳуқуқи (қариндошлик ва ҳ.к.) олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

 

Жавоб фойдаланувчининг ИДХЯПдаги шахсий кабинети ва (ёки) порталда рўйхатдан ўтишда кўрсатилган электрон почтасига жўнатилади. Натижада ариза берувчи ЙТҲда айбдор шахснинг транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта қилинганлиги тўғрисида ахборот олади.

 

Қуйидагилар хизмат тақдим қилишни рад этиш сабаблари бўлиши мумкин:

 

  • электрон мурожаат қилиш шаклини тўлиқ бўлмаган тарзда ёки хато тўлдириш ва тақдим қилинган маълумотларнинг ҳақиқатга мувофиқ бўлмаслиги;

 

  • жабрланувчининг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси томонидан (қариндош ва ҳ.к.) ариза берилган тақдирда меросхўр ҳуқуқи ёки ҳуқуқий ворис ҳуқуқи (қариндошлик ва ҳ.к.) олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаганлиги ёки номувофиқ ҳужжатларнинг илова қилинганлиги;

 

  • зарур ҳужжатларнинг нусхалари тўлиқ бўлмаган тарзда ёки хато илова қилинганлиги.

 

Ариза берувчи буюртмани кўриб чиқиш бўйича хизмат сифати, шунингдек давлат муассасасининг мансабдор шахси ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят бериш ҳуқуқига эга.

 

Хизмат 15 календарь куни мобайнида бепул кўрсатилади.

 

 

Мавзуга доир материал:

 

ИДХЯПда уй-жой мулкдорлари учун янги хизмат

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16