Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мажбуриятларни таъминлаш чораси сифатида мол-мулкни ушлаб қолиш

11.12.2015

Ижарага берувчи ижара шартномаси муддати тугагандан кейин ижарага олувчининг мол-мулкини ижара ҳақи тўловини таъминлаш мақсадида ўзида қолдирди. Вазият кўпчиликка таниш. Бироқ бу қонунийми?

 

Бошқа мисолни келтирамиз.

 

АЖ (бош пудратчи)  билан  МЧЖ (субпудратчи) қурилиш пудрати шартномасини тузишди, бунда бош пудратчи давал асосда асбоб-ускуна, ёнилғи-мойлаш материаллари, хомашё ва эҳтиёт қисмларни тақдим қилади. Бош пудратчи шартномада кўзда тутилган муддатларда олдиндан тўловни амалга оширди, субпудратчи эса қурилиш-монтаж ишларини тўлиқ ҳажмда бажарди. Ишлар тугагач, бош пудратчи бажарилган ишлар қиймати (сарфланган харажатлар) тўғрисидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани имзолади, лекин вақтинчалик молиявий қийинчиликларни рўкач қилиб шартнома бўйича қолган суммани ўтказмади.

 

Ишларнинг бажарилиши тугагандан кейин бош пудратчи субпудратчига фойдаланиб бўлгандан сўнг қолган асбоб-ускуна, ёнилғи-мойлаш материаллари, хомашё ва эҳтиёт қисмларни қайтаришни сўраб хат билан мурожаат қилди. Бироқ субпудратчи қарз суммаси тўлангунга қадар мол-мулкни ушлаб туриш ҳуқуқига ишора қилиб,  бунга рад жавобини берди.

 

Амалиётда кўп учрайдиган вазият, шундай эмасми?

 

Асосли савол туғилади: субпудратчи ёки ижарага берувчи мол-мулкни ушлаб қолишга ҳақлими ва бундай ушлаб қолиш қонуний ҳамда асосланган бўладими?

 

Фуқаролик кодексининг 290-моддаси биринчи қисми (бундан буён матнда ФК деб юритилади) қарздор мол-мулкини ушлаб қолишни (бундан буён матнда ушлаб қолиш деб юритилади) шундай белгилайди: “қарздорга ёки қарздор кўрсатган шахсга топширилиши лозим бўлган ашёни сақлаётган кредитор ушбу ашё ҳақини ёки у билан боғлиқ чиқимлар ва бошқа зарарни кредиторга тўлаш мажбуриятлари қаpздоp томонидан муддатида бажарилмаган тақдирда уни тегишли мажбурият бажарилгунга қадар ушлаб қолишга ҳақли”.

 

ФКнинг 259-моддаси мол-мулкини ушлаб қолишни неустойка, гаров, қарздорнинг, кафиллик, кафолат, закалат билан бир қаторда мажбуриятнинг бажарилиши таъминланишнинг усулларидан бири сифатида кўзда тутади.

 

Айни вақтда шунга эътибор қаратиш лозимки, мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашнинг бошқа усулларидан фарқли ўлароқ,  ушлаб қолишни қўллаш учун махсус келишув тузишнинг ҳожати йўқ, чунки унинг қўлланиши қонунда кўзда тутилган. Инчунун, ФКнинг 290-моддаси тўртинчи қисмига биноан “агар шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу модданинг қоидалари қўлланилади”. Бошқача айтганда, ҳатто шартномада ушлаб қолишни қўллашга кўрсатмалар бўлмаса ҳам, бу тарафни уни қўллаш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.  

 

Шу билан бирга қайд қилиш жоизки, агар шартнома матнида ушлаб қолишни қўллашга чеклов кўзда тутилган бўлса, у ҳолда   кредитор ўзида бўлган қарздорга тегишли ашёларни ушлаб қолиши мумкин эмас.  

 

Яна қайд қилиш лозимки, ушбу таъминлаш чорасининг хусусияти шундаки,  қарздор томонидан мазкур ашё бўйича тўловни амалга ошириш бўйича мажбурият муддатида амалга оширилмаган ёки кредиторга у билан боғлиқ харажатлар ва бошқа зиёнларни қоплаш ижро этилмаган тақдирда  кредитор мол-мулкни ушлаб қолиш ҳуқуқига эга. Кредитор бу ҳуқуқдан қарздор томонидан бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) учун тўловни амалга ошириш, мол-мулкни сақлаш билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиш ва бошқалар бўйича шартнома мажбуриятларини бажариш пайтигача фойдаланиши мумкин.  Шу билан бир вақтда ФКнинг 290-моддаси бу қоидадан истиснони назарда тутади. Инчунун, агар тарафлар тадбиркорлар сифатида иш кўраётган бўлса, кредиторга келиб тушган қарздорнинг ҳар қандай ашёси гарчи бу мажбуриятлар кўрсатилган ашёлар билан боғлиқ бўлмаса-да, у қарздор мажбуриятларининг ижросини таъминлаш учун ушлаб қолиниши мумкин.

 

Шундай қилиб, бизнинг мисолларимизга қўлланадиган қурилишда ишлатилгандан кейин субпудратчида қолган бош пудратчининг асбоб-ускуна, ёнилғи-мойлаш материаллари, хомашё ва эҳтиёт қисмларини қарз тўлиқ сўндирилгунча субпудратчи ушлаб қолишга ҳақли, шунингдек ижарага берувчи ҳам ижарага олувчининг ижарага олинган бинода қолган мол-мулкини ижара шартномаси бекор қилингандан кейин   қарз тўлангунча қайтариб бермасликка қонуний ҳуқуқи бор.

 

Ушлаб қолишда эътиборга олиш лозимки, у фақат ашё, хусусан пул, мол-мулк, қимматли қоғозларга қўлланиши мумкин. Мулкий ҳуқуқлар, шу жумладан талаб қилиш ҳуқуқи, интеллектуал фаолият натижалари, ахборот, ишлар (хизматлар), номоддий бойликлар ушлаб қолиниши мумкин эмас. Бунда эътиборга олиш лозимки, ашё аввалдан  қонуний асосда кредиторнинг тасарруфига келиб тушиши керак, олайлик, шартнома ёки бошқа битим асосида.

 

Бундан ташқари, ёдда тутиш муҳимки, қарздор томонидан мажбуриятларни бузилиши бўйича ушлаб қолиш ҳуқуқидан фақат кредитор фойдаланади. Бу бошқа шахс кредитордан ўзининг қарздорга бўлган талаби ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг кредиторда турган ашёсини ушлаб қолишни сўраши мумкин эмас. Қарздор учинчи шахс олдида эмас, балки бевосита кредиторнинг олдида ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда кредиторда ушлаб қолиш ҳуқуқи вужудга келади.   

 

Агар қарздор ушлаб қолинадиган мол-мулкка нисбатан  мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни (фойдаланиш, эгалик қилиш ва б.) учинчи шахсга топширган бўлса, у ҳолда бу ҳолат ФКнинг 290-моддаси учинчи қисми сабабидан кредиторни унда турган ашёни ушлаб қолиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

 

Ушлаб қолиш таъминлаш чорасидан ташқари компенсация чораси ҳам ҳисобланади, бу ФКнинг 291-моддасида белгиланган: “Ашёни ушлаб қолган кредиторнинг талаблари унинг қийматидан гаров билан таъминланган талабларни қондириш учун назарда тутилган ҳажмда ва тартибда қондирилади”. Мазкур нормага асосан қарздор ашё учун тўловни амалга ошириш ёки кредиторга у билан боғлиқ харажатларни ва бошқа зиёнларни қоплаш бўйича ўз мажбуриятларини ижро қилиш муддати тугаган пайтдан бошлаб, шунингдек гарчи ашёнинг ҳақини тўлаш ёки унинг чиқимларини ва бошқа зарарни тўлаш билан боғлиқ бўлмаса-да, бироқ тарафлари тадбиркорлар сифатида иш кўраётган мажбуриятдан келиб чиққан талабларни ижро этиш муддати тугаши билан кредиторда ушлаб қолинадиган ашё қийматидан ўз талабларини қаноатлантириш ҳуқуқи вужудга келади. Бунда талабларни қаноатлантириш гаров билан таъминланган талабларни  қаноатлантириш учун кўзда тутилган ҳажм ва тартибда амалга оширилади.

 

ФКнинг 280-моддасига мувофиқ гаровга олувчи (кредитор)нинг талабини гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк ҳисобидан судга мурожаат қилмасдан қондиришга, агар бу гаров тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд ундирувни гаров нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан тузилган, нотариал тартибда тасдиқланган келишуви асосида йўл қўйилади.

 

Қаноатлантириладиган талаблар ҳажмини аниқлашда “агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминланишини” кўзда тутадиган ФКнинг 268-моддасига амал қилиш лозим.

 

Пировардида ушлаб қолишни қўллаш қонуний ҳисобланадиган асосий шартларни ажратиб кўрсатиш зарур:

 

-ушлаб қолишдан фақат қарздорнинг мол-мулкига нисбатан фойдаланилади;

 

-кредиторда ушлаб қолиш ҳуқуқи фақат у қарздорнинг ашёсига қонуний асосда эгалик қилган тақдирда  вужудга келади;

 

-ушлаб қолиш бевосита қонундан вужудга келади ҳамда мажбурият томонлари ўртасида қўшимча келишув тузилишини талаб этмайди.

 

 

Павел СИЛЬНОВ, адвокат. 

 

 

Мавзу бўйича мақолалар:

 

Якка тартибдаги тадбиркорнинг банк картаси: чеклов, бироқ

 

Иштирокчи келди, иштирокчи кетди...

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16