Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ОХС Пленуми қурилиш пудрати масалаларига бағишланди

27.12.2016

Олий хўжалик суди Пленумининг навбатдаги мажлисида суд раиси Козимжон Комилов қулай ишбилармонлик муҳити яратилгани, соҳадаги бюрократик тўсиқлар бартараф этилаётгани натижасида бизнес ва хусусий тадбиркорлик изчил ривожланиб бораётгани ҳамда судлар тарафидан  ишончли ва кафолатланган ҳимоя ҳақида сўзлади.

Айтиш жоизки, ҳар бир қурилиш иши буюртмачилар ва пудрат ташкилотлари ўртасидаги қурилиш пудрати шартномалари асосида амалга оширилади ҳамда  қурилиш соҳасида фаолият юритадиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида кўплаб низолар келиб чиқмоқда. Қурилиш пудрати шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш узоқ муддатга мўлжалланганлиги, ундаги муносабатлар кўплаб қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиниши, шунингдек низо вужудга келганда мазкур соҳада махсус билимларнинг талаб этилиши сабабли бундай низолар мураккаб тоифадаги низолардан бири ҳисобланади.

 

Шу боис Пленум мажлиси муҳокамасига киритилган "Қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарор лойиҳаси хўжалик судлари томонидан ушбу тоифадаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлашга қаратилган.

 

Қарор лойиҳасида қурилиш пудрати шартномасининг муҳим шартлари, шартномани рўйхатдан ўтказиш ва уни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги талабларга риоя этмаслик оқибатлари, шартноманинг шакли ва мазмуни, қўшимча бажарилган ишлар ва лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, қурилиш ишларини бажаришда тарафларнинг ҳуқуқ, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, бажарилган ишни қабул қилиш, зарарни қоплаш, пудратчи тежами ва бошқа бир қатор масалалар бўйича тушунтиришлар берилган.  

 

Ушбу масала бўйича сўзга чиққанлар кўриб чиқилаётган масала қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ишончли ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

 

Бундан ташқари, мажлисда Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала ҳам муҳокама қилинди.

 

Ушбу иккита масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Олий хўжалик суди ва Олий суд Пленуми қарорлари базаси билан nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

 

      Маъруф УСМАНОВ

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Олий хўжалик суди қарорлари - бизнес учун муҳим

 

Олий хўжалик суди ОАВ учун танлов эълон қилди

 

Бизнесменларга суд ҳимоясининг қўшимча кафолатлари тақдим этилди

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16