Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Қурилиш» ЭМТ: бизнесмен учун ўзига хос дастак

24.03.2016

Қурилиш фаолияти дурустгина фойда келтиради, бироқ унда тартибга солувчи ҳужжатлар кўп, айримларини эса топиш мушкул.

 

–Объектни реконструкция қилишга қабул қиламиз, ҳужжатларга кўра у СНиП П-90.81 га мувофиқ, мен эса бу нормаларни ҳеч қаердан топа олмаяпман,–менга нолийди пудрат ташкилотларидан бирида ишлайдиган танишим.–Мабодо сенда йўқми?

 

Айтиб ўтилганидек, қурилиш фаолияти етарлича фойда келтирадиган фаолиятдир. У жуда қатъий тартибга солинган. СНиПлар, ШНҚ ва ҚМҚдан ташқари бу фаолиятни Президент фармонлари, қонунлар, Ҳукумат қарорлари ва турли-туман қоидалар, нормалар ва низомлар тартибга солади. Уларни қаердан топиш мумкин? Жавоб оддий – Қурилиш” электрон маълумотнома тизимидан.

 

Бу тизим қурилиш соҳасидаги фаолиятнинг турли жиҳатларини тартибга солувчи Ўзбекистоннинг  норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида тайёрланган.

 

Қурилиш” ЭМТ бизнесменлар ва раҳбарларга, юристлар ва муҳандисларга, бухгалтерлар ва аудиторларга, шунингдек қурилиш фаолияти масалаларига қизиққан барчага лицензиялашдан бошлаб, объектни фойдаланишга топшириш ва ҳисоботларни топширишгача бўлган унинг асосий жиҳатларини очиб беради.

 

Бу қўлланма яна шуниси билан қадрлики, унда қурилишни бошлаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш юзасидан тушунтиришлар сақланади, ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиботи очиб берилган.

 

 

Биз қурдик, қурдик... Бу ерга эса масъул ходимлар келиб: “Бузилсин!” дейишди. Ахир тортиша олмаймизку, бузамиз, чунки улар тасдиқланган норма ва қоидаларни кўрсатишади, биз эса уларни бузганмиз. Қайдай қилиб бундай вазиятга тушиб қолмаслик ҳақида “Қурилиш” ЭМТ айтиб беради.

 

Амалиётчиларга ЭМТ қандай улкан фойда келтираётганлигини тушуниш учун ҳеч бўлмаганда унинг бир неча бўлимларини санаб ўтиш кифоя (улар эса 15 та):

 

 Дастлабки рухсат берувчи ҳужжатлар;

 

 Қурилиш объектлари бўйича лойиҳа ҳужжатлари;

 

 Буткул қурилишда конкурсли савдолар;

 

 Қурилиш лойиҳаларининг давлат экспертизаси;

 

 Қурилиш қиймати;

 

 Объектни рўйхатга олиш ва қурилиш бошланишига рухсат бериш;

 

 Қурилишни молиялаштириш;

 

 Қурилишда имтиёзлар.

 

Мундарижага шунчаки кўз югуртириб ҳам бу ерда  фойдали ва зарур бўлган ресурс смета нормалари тўпламлари, қурилишга тааллуқли Ўзбекистон стандартлари ва кўпгина бошқа амалий ҳужжатлар мавжудлигини кўриш мумкин.

 

Бу нормаларни бузсанг,  қонуннинг барча қоидалари бўйича жавоб берасан. Энг кам жарима энг кам иш ҳақининг 1/3 қисмини, энг кўп миқдори 200 ЭКИҲни ташкил қилади.  Айрим қилмиш учун эса 5 йил озодликдан маҳрум бўлиш мумкин.

 

Қурилиш” ЭМТда “Қурилишга доир қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик” деб номланган алоҳида бўлим ушбу барча жазоларга  бағишланган.

 

Лекин танишим билан бўлган суҳбатга қайтамиз. СНиП П-90.81 анча олдин бекор қилинганлиги учун танишим уни топа олмаган, унинг ўрнига СНиП 2.09.02-85*  тасдиқланган. Масалан, ҚМҚ 4.17.33-96 ўрнига ШНҚ 4.17.33-07 қабул қилинган. Қандай нормалар бекор қилинганлиги, қайсилари эса қабул қилинганлигини тушуниб олишда худди ўша “Қурилиш” ЭМТ ёрдам беради.

 

Умуман, айтмоқчиманки, “Қурилиш” ЭМТда сақланадиган тушунтиришлар ва норматив ҳужжатлар бу фаолият билан шуғулланаётганларга ниҳоятда катта ёрдам беради ҳамда кўплари эскирган, бекор қилинган, алмаштирилган ва тўлдирилган бир неча жавон китобни ўрнини босади.

 

Яна қайд қиламанки, қўлланма лойиҳа институтлари мутахассислари, қурилиш компанияларининг лойиҳа-смета ва ишлаб чиқариш бўлимлари ходимлари, аудиторлар ва бухгалтерлар, «Norma Ekspert» ХК экспертлари томонидан тузилган. “Қурилиш” ЭМТ устида иш давом эттирилмоқда, янги бўлимлар яратилмоқда, мавжуд бўлимлардаги материаллар янгиланаётир. Ушбу барча ишлар қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда олиб борилиб, тизимнинг ахборотга бойлиги ва амалий қийматини оширишга қаратилган.

 

 

 

 Роман ВАФИН. 

Мавзуга доир материал:

 

Ўзгартириш асносида қўшнилар ва қонун ҳақида ҳам ўйлаб кўринг

 

________________________

1 ҚМҚ – қурилиш меъёрлари ва қоидалари, ШНҚ – шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари.

 

 

Реклама ҳуқуқи асосида чоп этилмоқда.

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16