Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Санаторийга борамиз: ҳам фаол дам олиш, ҳам саломатликка фойда

22.03.2016

Узоқ давом этган меҳнатдан сўнг қандай ҳордиқ чиқарилади? Ёз яқинлашиб, дам олиш истаги юзага келади. Бироқ оила бюджети ҳар доим ҳам денгиз саёҳатига имкон бермайди. Кўпчилик ҳали ўзлари учун Ўзбекистон санаторийларида дам олиш ҳаловатини топишмаган.

 

Бугунги кунда Ўзбекистонда 20 дан ортиқ даволаш-профилактика санаторийлари фаолият юритиб, уларнинг кўпчилиги касаба уюшмалари тизимига киради. Хусусан, 12 минтақани бирлаштирадиган Касаба уюшмалари санаторий-курорт комплексига бу сиҳатгоҳларнинг катта қисми, шунингдек дам олиш уйлари  киради. 

 

Демак, агар сиз таътилни шаҳар квартирасида эмас, балки ватанимиз санаторийларидан бирида ўтказишга қарор қилган бўлсангиз, йўлланма сотиб олиш хусусида олдиндан қайғуриш керак.

 

Санаторийда дам олиш нима беради?

 

Йўлланманинг муддати одатда 10-14 кундан иборат бўлади. Йўлланмани харид қила туриб, дам олувчи яшаш, овқатланиш ва даволаш муолажалари учун ҳақ тўлайди.

 

 

1.    Даволаш ва профилактика

 

Шаҳар ташқарисидаги санаторийда дам олувчи нафақат тоза ҳаводан баҳра олиши, балки диагностика ва тиббий хизматлардан фойдаланиши, махсус комплексли дастурлардан ўтиши, массажчилар ва фитобар хизматларидан фойдаланиши мумкин.

 

Беш марталик мувозанатли овқат дам олиш даври мобайнида носоғлом овқат ишқибозларини уни истеъмол қилишдан тутиб туради. Бу мижозга соғлом овқатга ўрганиш ва кейинчалик уни доимий таомнома сифатида танлашга ёрдам беради.

 

2.    Фаол дам олиш

 

Очиқ ва ёпиқ бассейнлар, спорт майдончалари, спорт ва фитнес йўриқчилари – буларнинг ҳаммаси дам олувчилар хизматида. Айрим санаторийлар маъмурияти бутун дам олиш даврида мижозлар учун маданий-кўнгилочар дастурларни ҳам ташкил қилишади.  Шу билан бирга, дам олувчиларнинг истагига кўра санаторий ҳудудидан ташқарида жойлашган объектларга пиёда ёки автобусда экскурсиялар ташкил қилиниши мумкин.

 

 

Йўлланма қаердан ва қандай харид қилинади?

 

Ўзбекистон санаторийларидан бирига йўлланмани бир неча усуллар билан сотиб олиш мумкин:

 

- ўз ишингиздаги касаба уюшмаси ташкилоти орқали;

 

- туристик фирма орқали;

 

- тўғридан-тўғри санаторийга мурожаат қилиб.

 

Касаба уюшмаси аъзолари ҳар бир алоҳида касаба уюшмасининг қоидалари ва имкониятларига мувофиқ йўлланмаларни чегирма билан сотиб олиш ҳуқуқига эгалар. Барча қолганлар тўлиқ қиймати бўйича харид қилишади.

 

Фақат танланган санаторийда бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда йўлланмани “жойида” сотиб олиш мумкин, бундай имконият мавсумлар орасида юзага келади. Санаторийларнинг аксарияти йил бўйи режимида ишлайди, бироқ “мавсумнинг авжи”, шубҳасиз,  ёз ойларига тўғри келади.

 

Туристик фирмага мурожаат қилиш – бу ўзингизнинг санаторийда дам олишингизни таъминлашнинг энг қиммат усули, ахир ҳар бир шундай компания умумий қийматга ўзининг  устамасини қўшади.

 

Санаторийга тараддуд кўришдан олдин мижоз шуни ёдда тутиши керакки, йўлланма бориш режалаштирилаётган кундан бир ҳафта олдин кечиктирмай расмийлаштирилади, уни рад этиш ҳам шу муддатдан кечиктирмай амалга оширилади. Бу яшаш жойидаги поликлиникада дам олувчининг санаторий-курорт картасини расмийлаштириш зарурати билан боғлиқ. Бундай йўлланмасиз санаторийга дам олувчини шунчаки қўйишмайди.

 

Қайд қилиш жоизки, санаторийга сурункали касаллиги бор беморлар, ўткир босқичдаги касаллиги бор беморлар, шунингдек бир йилдан кам муддат олдин инфарктни бошдан кечирган инсонлар қабул қилинмайди.

 

 

Қайси санаторийни танлаш керак?

Модомики санаторийлар даволаш-профилактика муассасалари ҳисобланар экан, танлашда биринчи навбатда тиббий кўрсатмаларга амал қилиш зарур.

 

Профиль йўналиши, шунингдек касаба уюшмаси чегирмаларини ҳисобга олмаган ҳолда йўлланма бўйича тўлиқ курс бўлишнинг энг кам қийматини кўрсатиб, касаба уюшмаси тизимига тегишли санаторийлар рўйхатини тақдим қиламиз. Охирги қиймати яшаш шароитлари, шунингдек туроператорлар устамасига боғлиқ.

 

Саниторийнинг номи ва жойлашиши

Профиль

бўлиш муддати

йўлланманинг энг кам қиймати

1

"Абу Али ибн Сино"  (Нурбулоқ қ, Самарқанд вилояти)

кардиология, неврология, таянч-ҳаракат тизими

12 кун

832 минг сўмдан

2

"Ботаника" (Қибрай қ. Тошкент вилояти)

кардиология, терапия, неврология

12 кун

1 млн 78 минг сўмдан

3

"Бўстон" (Чирчиқ ш., Тошкент вилояти)

кардиология, неврология, таянч-ҳаракат тизими, гинекология

12 кун

1 млн. 80 минг сўмдан

4

"Косонсой" (Косонсой ш., Наманган вилояти)

терапия, неврология, гинекология

12 кун

836 минг сўмдан

5

"Қашқадарё соҳили"  (Қашқадарё вилояти)

гастроэнтерология, неврология, кардиология, гинекология

12 кун

992 минг сўмдан

6

"Олтинсой" (Навоий вилояти)

терапия, неврология

12 кун

694 минг сўмдан

7

"Ситораи Моҳи Хоса" (Бухоро вилояти)

терапия, неврология, гинекология, урология

12 кун

818 минг сўмдан

8

"Термиз марвариди" (Сурхондарё вилояти)

кардиология, неврология, таянч-ҳаракат тизими

12 кун

793,5 минг сўмдан

9

"Турон" (Тошкент ш.)

кардиология, гинекология, урология, неврология

12 кун

784 минг сўмдан

10

"Умид Гулшани" (Қибрай қ., Тошкент вилояти)

гинекология, урология, терапия, неврология

12 кун

957 минг сўмдан

11

"Ҳавотоғ гулшани" (Жиззах вилояти)

кардиология, неврология, таянч-ҳаракат тизими

12 кун

1 млн. 306 минг сўмдан

12

"Хонқа" ( Киркёп қ., Хоразм вилояти)

кардиология, неврология, гинекология, таянч-ҳаракат тизими

12 кун

839 минг сўмдан

13

"Чинобод" (Тошкент ш.)

гастроэнтерология, эндокринология, гинекология

12 кун

934 минг сўмдан

14

"Чортоқ" (Наманган вилояти)

кардиология, терапия, неврология, гинекология, таянч-ҳаракат тизими

12 кун

954 минг сўмдан

15

"Чимён" (Фарғона вилояти)

кардиология, неврология, гинекология, таянч-ҳаракат тизими

12 кун

767 минг сўмдан

16

"Зомин" (Жиззах вилояти)

нафас органлари

10 кун

739 минг сўмдан

17

"Оқтош" (Тош.вил., Хондайлиқ қ.)

нафас органлари

10 кун

739 минг сўмдан

 

***

Эслатиб ўтамиз, бухгалтерлар ва кадрлар бўйича ходимлар учун махсус дастурий ечимлар қатори яратилган бўлиб, улар корхона ходимларининг меҳнат таътилини тўғри расмийлаштиришда, моддий ёрдам кўрсатилган ҳолларда ҳисоб-китобларни амалга оширишда, касаба уюшмаси ташкилотини ташкил қилиш ва юритишда ёрдам беради. Бундай дастурий маҳсулотлар жумласига:

 

Ходимлар билан ҳисоб-китоблар” электрон маълумотнома тизими;

 

Амалий бухгалтерия” электрон маълумотнома тизими;


Солиқлар: саволлар ва жавоблар” электрон маълумотнома тизими;

 

Кадрлар бўйича маслаҳатчи” электрон маълумотнома тизими киради.

 

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА, мухбиримиз. 

 

 

Мавзуга доир материал:


Корпоратив спорт: меҳнатда ҳам самара, ҳам соғлом бўлиш учун

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум