Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Суд иши: исботламадингми – талаб қилма!

20.05.2016

Суд жараёнининг барча иштирокчилари ўз ҳуқуқий позицияларини исботлаш заруратига дуч келишади. Қоидага кўра, турли фактларнинг жами исботланади, бунда бири бошқасига мудом таъсир қилади. Шунга ўхшаш вазиятда домино таъсири ишга тушади: таркибий қисмлардан бирининг исботланмаганлиги кейингисига, шунингдек умуман ишнинг натижасига таъсир кўрсатади. Суд амалиётидаги бир ҳолат ҳақида – бизнинг шарҳимизда.

 

Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлайди. Қай тарзда? Судга тегишли далилларни йиғиш ва тақдим қилиш билан.

 

Далиллар – бу улар асосида хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар бор ёки йўқлигини аниқлайдиган маълумотлардир. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади (ХПКнинг 54-моддаси).

 

Далиллар бевосита ва билвосита бўлади. Агар бевосита далиллар даъво факти билан бир маънода ва бевосита боғликка эга бўлса, билвосита далиллар фақат бу фактнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида  бир неча эҳтимолий хулосалар чиқариш имконини беради.

 

Яъни исботлаш предмети фақат биргина билвосита далиллар билан ўрнатилмайди, чунки уларнинг бошқа далиллар билан биргаликдаги баҳоси зарур бўлган фактни тўғри тасдиқлаш имконини беради.

 

Аниқ мисолда бу амалиётда нимани англатишини кўриб чиқамиз.

 

Икки ташкилот пудрат шартномаси тузишди. Кўрсатилган шартнома бўйича субпудратчи тайёрлов монтаж ишлари ва электр жиҳозлари ҳамда ёруғлик приборларини ўрнатишни бажарди. Ишни тугатгандан сўнг муаммоларга дуч келди: бош пудратчи бажарилган иш ҳажмларини тасдиқламади ва тегишинча улар учун тўловни амалга оширмади. Тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштиришни асослантирилган рад этишни олмай, субпудратчи қарздорга талабнома юборди ва судга мурожаат қилди.

 

Ўз аризасида даъвогар, бош пудратчи ўз шартномавий мажбуриятларини бузганлиги муносабати билан бажарилган ишлар учун ва шартнома шартларига мувофиқ неустойка тўловини амалга оширишни талаб қилди.

 

Судда, гўёки, дебиторлик қарзини ундириш тўғрисидаги оддий иш бошқача тус олди.

 

Ўз позициясини асослашда даъвогар ФКнинг бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш тартиби ва уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги бош пудрат шартномаси шартлари тўғрисидаги моддаларига кўрсатма берди.   Бироқ жараёнда иштирок этган бош пудрат ташкилоти вакили даъво аризаси юзасидан фикр-мулоҳаза билдирди, унда ҳисоб-китобдаги хато туфайли даъвогар талаб қилган суммани камайтиришни илтимос қилди.

 

 

Жавобгарнинг далилларига кўра тарафлар ҳақиқатан шартнома тузишган ва субпудратчи ўзига топширилган электр можтаж ишларини бажарган, бироқ тақдим қилинган ҳужжатлар: бажарилган ишлар далолатномаси ва бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактурада субпудратчининг “бошқа харажатлари”  суммаси унга объектда монтаж қилинган материаллар қийматига нисбатан фоиз киритилган ҳолда хато ҳисобланган.

 

Бу масала қонуний тартибга солинган.

 

Ишлаб чиқаришни хом ашё, материаллар, ёнилғи, энергия, инструмент, мосламалар ва бошқа меҳнат воситалари ва буюмлари билан таъминлаш харажатлари Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомга1 мувофиқ ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар жумласига киради.

 

Объектларни қуриш қийматинининг шартномавий жорий нархларда ҳисоб-китобида буюртмачи ва пудратчининг “бошқа харажатларини” аниқлаш бўйича методик тавсияларга2 асосан лойиҳани реализация қилиш босқичларида объект қурилишининг бошланғич ва шартнома қийматини аниқлашда пудратчининг “бошқа харажатлар” суммаси  қурилиш, таъмирлаш, монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларига боғлиқ ҳолда тасдиқланган формула бўйича аниқланади.

 

Объектлар қурилишида “Бажарилган ишлар (кўрилган харажатлар) тўғрисида Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура” бошланғич ҳисоб шаклини тўлдириш бўйича кўрсатмаларга3 риоя қилган ҳолда, башарти фақат материаллар ҳисобварақ-фактуралар, юкхатлар асосида топширилган, объект қурилиши учун ресурс смета меъёрларида ҳисобга олинган ҳамда субпудрат ташкилотида омбор ва бухгалтерия ҳисобида кирим қилинган бўлса, бош пудратчи материалларининг қиймати субпудратчининг “бошқа харажатларига” киритилади.

 

Демак, даъвогар ўз талабларини тасдиқлаш учун  судга кўрсатилган ҳужжатларни тақдим қилиши керак.

 

Оқибатда, материалларнинг келиб чиқиши ва қийматини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги субпудратчининг “бошқа харажатлари” миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилишга ва суд томонидан қаноатлантирилган талабларнинг умумий миқдорини камайтиришга олиб келди.

 

Кўриб чиқилган ҳолат муайян факт (бош пудратчи материалидан фойдаланиш) қандай қилиб қонунчиликка биноан тегишли бевосита далилларни (материалларга юкхатлар, ҳисобварақ-фактуралар) талаб қилиши ва бошқача тарзда тасдиқланиши мумкин эмаслигини яққол намойиш қилди.

 

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз


  

 


1 Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган.


2 Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 28.12.2007 йилдаги 129-сон буйруғи билан тасдиқланган.


3 Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича республика комиссиясининг 2.02.2009 йилдаги 1-сон баённомасига 2-илова.

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16