Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тошкентда 10 ноябрдан бошлаб кўчмас мулк объектлари такроран хатловдан ўтказилади

11.11.2015

Тошкент шаҳар ҳокимлигида 10 ноябрда ўтказилган брифингда Тошкентда хатловдан ўтказиш тўғрисида сўз юритилди. Унинг ишида ҳокимлик, ички ишлар бош бошқармалари, солиқ инспекциялари, санитария-эпидемиология назорати бошқармалари, “Маҳалла” жамғармаси шаҳар бўлими, ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, барча коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

 

 

Брифингда  берилган ахборотга мувофиқ  10 июлдан 20 августга қадар турар ва нотурар жой объектлари мониторинги ўтказилган, у пойтахтда рўйхатдан ўтган ҳамда ҳақиқатда яшаётганларнинг сонини, у ёки бу корхоналарга тегишли бўш ва бошқа объектлар мавжудлигини аниқлаш имконини берди. Эндиги мониторинг ҳам турар ва нотурар жой объектларини текширишга қаратилган, бироқ уни анча синчиклаб ўтказиш кўзда тутилган.

 

 

Демак, нафақат  ҳақиқатда яшаётган ва рўйхатдан ўтганлар сонини солиштириш ва уларни мувофиқлаштириш, балки квартира ва уйларнинг бир қисмини ноқонуний тарзда ўзгартирилганини (шу жумладан иситиш тизими), ноқонуний қурилишларни ҳам текшириш режалаштирилмоқда.

 

 

Алижон Ҳикматов, “Тошиссиққуввати” ДУК раҳбар ўринбосари, ўз чиқишида қайд қилганидек,  ташкилотда 427 мингдан ортиқ истеъмолчилар бўлиб, уларнинг фақат 67 фоизи ҳисоблаш приборлари билан жиҳозланган, бу 70 мингдан ортиқ абонент коммунал хизматлар, жумладан иссиқ сув учун тўловларни ҳисоблагичсиз амалга ошираётганини билдиради. Шунингдек пойтахт аҳолиси турар жойларининг бир қисмини ўзгартиришмоқда, шу жумладан иситиш прибор (регистр ва батарея)ларини балконларга ўрнатишмоқда. Шундай қилиб, илгариги хатловдан ўтказиш натижаларига кўра олдин ҳисобга олинмаган 283 минг кв.м. қўшимча майдон аниқланди. Мониторинг шунга ўхшаш ҳолатларни истисно қилишга қаратилган, қоидабузарларга эса қонунчиликда кўзда тутилган чоралар кўрилади.

 

 

Мониторинг якунлари бўйича 2 та:  квартирани ижарага берувчилар ва ижарачилар маълумотлар базаларини барпо этиш  режалаштирилаётир.  Ахборотдан фойдаланиш қай тарзда амалга оширилиши, маълумотлар базалари қандай ишлаши ва улардан кимлар фойдаланиши мумкинлиги тўғрисида, афсуски,   батафсил ахборот олишнинг имкони бўлмади, чунки бундай базаларни барпо этиш энди режалаштирилмоқда. Қайд қилинишича, бундай базаларнинг барпо этилиши ким ижара турар жойга муҳтожлиги, кимнинг эса уни ижарага бериш имконияти мавжудлигини аниқлаш имконини беради. Ноқонуний ижарага келсак, қоидабузарларга нисбатан чоралар кўрилади.

 

 

Мониторинг коммунал хизматлар бўйича қарзларни қисқартиришга ҳам қаратилган. Бундай ҳолатлар аниқланганда, белгиланган тартибга мувофиқ уларни ундириш кўзда тутилмоқда.

 

 

Тошкент шаҳар ҳокимининг 182-ф-сон фармойишига биноан мониторингни туман ҳокимликлари, Ички ишлар бошқармалари, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, Бинолардан фойдаланиш департаменти, “Маҳалла” жамғармаси, ХУЖМШ Тошкент шаҳар уюшмаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ўтказишади.

 

 

Режалаштирилишича, кўрилган чоралар коммунал қарзларни кескин қисқартириш ҳамда рўйхатга олинганлар сонини вақтинча рўйхатда турган минтақалар аҳолиси ва чет элликлар билан солиштириб, пойтахт аҳолисининг ҳақиқий сонини кўрсатиш имконини беради. Бўш ва эгаси аниқланмаган квартираларга келадиган бўлсак, уларга нисбатан қонунчиликка асосан йўл тутилади.

 

 

Ольга КИРЬЯКОВА, мухбиримиз.

 

 

Мавзуга доир мақола:

 

Коммунал хизматлар бўйича қарздорларни аниқлаш юзасидан чоралар кўрилмоқда

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16