Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Уйда ижтимоий хизмат кўрсатишга қабул қилишни Интернет орқали сўраш мумкин

25.09.2015

Бундай имконият Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги янги хизмат туфайли юзага келди.

 

Янги интерактив опция Ўзбекистонда яшайдиган ва уйда парваришга муҳтож ёлғиз фуқаролар ва ногиронларга ижтимоий хизматларни олиш учун ариза бериш имконини беради.

 

 

Аризани топшириш бир неча босқичдан иборат. Биринчи навбатда, агар аввал рўйхатдан ўтиш таомили бажарилмаган бўлса, ундан ўтиш лозим, чунки ИДХЯП орқали мурожаат қилганда рўйхатдан ўтган фойдаланувчи бўлиш лозим. Кейин хизматлар саҳифасининг ўзида ариза берувчи сўровномани тўлдириши ҳамда мурожаат қилишнинг сабабини кўрсатиши керак.

 

 

Ариза бериш бўйича хизмат бепул бўлиб, у жисмоний шахсларга кўрсатилади. Аризани кўриб чиқиш мурожаат қилиш санасидан бошлаб 27 кун мобайнида амалга оширилади. Жавоб фойдаланувчининг Ягона порталдаги шахсий кабинетига ва/ёки рўйхатдан ўтишда кўрсатилган электрон почтага электрон шаклда юборилади.

 

 

Эслатамизки, уйда хизмат кўрсатишга ёлғиз фуқароларнинг қуйидаги тоифалари қабул қилинади:

 

 

1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, фронт ортида хизмат қилган шахслар – биринчи навбатда;

 

 

соғлиғига кўра ўзгалар парваришига муҳтож, фарзандлари (жумладан фарзандликка олинган болалари) ва яқин қариндошлари билан бирга яшамайдиган пенсия ёшидаги (эркаклар 60 ёш ва ундан юқори, аёллар 55 ёш ва ундан юқори) шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлари, кекса ёки I ва II гуруҳ ногирони бўлган эр-хотинлар;

 

 

ўзгалар парваришига муҳтож, вояга етмаган ёхуд I ва II гуруҳ ногирон фарзандлари билан бирга яшайдиган пенсия ёшидаги (эркаклар 60 ёш ва ундан юқори, аёллар 55 ёш ва ундан юқори) шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлари, кекса ёки I ва II гуруҳ ногирони бўлган эр-хотинлар;

 

 

ўзгалар парваришига муҳтож, фарзандлари жазо муддатини ўтаётган ёки узоқ муддатли даволанишда бўлган даври мобайнида пенсия ёшидаги (эркаклар 60 ёш ва ундан юқори, аёллар 55 ёш ва ундан юқори) шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлари, кекса ёки I ва II гуруҳ ногирони бўлган эр-хотинлар;

 

 

фарзандлари (жумладан фарзандликка олинган болалари) ва яқин қариндошлари ҳамда ҳомийлари ёки васийлари бўлмаган ва қонунчиликка асосан бепул энг зарур молларни олиш имтиёзидан фойдаланаётган ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар.

 

 

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказлари ушбу ижтимоий хизматларни кўрсатувчи органлар ҳисобланади.

 

 

Қуйидаги қонун ҳужжатлари уйда ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси бўлиб ҳисобланади: “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Президентнинг “Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларни ижтимоий ҳимоялаш юзасидан қўшимча тадбирлар тўғрисида”ги (27.05.1991 йилдаги ПФ-212-сон) ва “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва   мустаҳкамлашга   оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги (19.03.2007 йилдаги ПФ-3864-сон) Фармонлари, шунингдек давлат раҳбарининг “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ри Қарори (30.05.2011 йилдаги ПҚ-2302-сон). Мазкур ҳужжатлар матни билан “Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” АҚТда танишиш мумкин.

 


Мавзу бўйича мақолалар:

 

Иш берувчи  ШЖБПҲни ИДХЯПда очиши мумкин

 

Туристик хизматлар учун лицензияни ИДХЯПда расмийлаштириш ва узайтириш мумкин

 

Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: валюта тушумини сотишда ўзгаришлар

 

Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: бухгалтерия ҳисобида ўзгаришлар

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16