Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ярашув институти – инсонпарварлик ва эркинлик омилидир

12.05.2016

2016 йил  апрель ойида Миллий матбуот марказида Олий суд томонидан "Ярашув институти - халқимизга хос бағрикенглик ва олижаноблик ифодаси" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

 

Ушбу тадбир таъсисчилари ва иштирокчилари мутахассислар ҳамда ОАВ вакилларига батафсил маълумотлар  ва  саволларга тўлиқ  жавоб беришар экан, жиноят қонунчилигига ярашув институтининг жорий қилиниши халқимизга хос бўлган бағрикенглик, кечиримлилик каби олижаноб хислатларнинг амалий ифодаси эканлигини амалий мисолларда таъкидлаб ўтишди.

 

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Раҳимкул ТОШБОЕВнинг нуқтаи назарини  келтирмоқчимиз:

 

“Мустақиллик йилларида суд ҳокимиятининг фаолияти жамиятда ижтимоий адолат ўрнатиш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза этишга қаратилганлиги бежиз эмас.

 

2001 йил 29 августда  “Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг қабул килиниши  туфайли мамлакатнинг жиноят ва жиноят-процессул қонунлари инсонпарварлик ғоялари асосида чуқур ислоҳ этилди.

 

Жиноят қонунчилигига ярашув институтининг  жорий этилганлиги мазкур Қонуннинг энг муҳим жиҳатларидан биридир. Ярашув институти жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг бир тури сифатида шахснинг айбдорлик масаласини ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асос бўлади.

 

Бир мисол келтириб ўтаман:

 

 М.А. 2011 йил 31 май куни тунги соат 2:00 да Термиз шаҳар, “Халқлар дўстлиги” кўчаси 2-муюлиш, 2-уйнинг олдига келиб, ушбу уйнинг кўча томон қисмида жойлашган деразасидаги бир дона бозорда сотилиш нархи 200.000 сўмлик “БК-1500” русумли кондинционерини жойидан қўпориб олиб, яширинча равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

 

Дастлабки тергов давомида М.А. айбига иқрорлик ва қилмишидан пушаймонлик билдириб, етказилган зарарни батараф этиб, жабрланувчи С.Т.  билан ихтиёрий равишда ўзаро ярашган. Ўз навбатида, жабрланувчи С.Т. ҳам М.А.ни кечириб, у билан ярашиб, тергов органига жиноят ишини ярашувга асосан ҳаракатдан тугатишни сўраб ариза тақдим этган. Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2011 йил 24 сентябрдаги ажримига асосан М.А.ни ЖК 169-моддасининг 1-қисми билан айблашга доир жиноят иши ЖК 661-моддаси қўлланган ҳолда томонларнинг ярашувига асосан ҳаракатдан тугатилган.


 

Ярашув институтининг талабига кўра:

 

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноий қилмишни содир этган шахс айбига иқрор бўлиб;

 

жабрланувчи билан ярашиб;

 

етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилмайди.

 

 

Ярашув институтини қўллаш тажрибаларига асосланган ҳолда, шунингдек унинг самарадорлигини янада ошириш заруриятидан келиб чиқиб, Жиноят кодексининг 661-моддасига шу кунга қадар тўрт марта ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ярашув институти жорий этилганидан буён шу кунга қадар 18 моддада назарда тутилган 28 та жиноят таркиби билан кенгайтирилиб, ҳозирги кунда 44 та моддада назарда тутилган 60 та жиноят таркиби бўйича ярашув институтини қўллаш имконияти мавжуд.

 

Тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш нафақат суриштирув ёки тергов босқичида ярашувга келишилган ишлар бўйича, балки жиноят иши айблов хулосаси билан судга келиб тушганидан сўнг, суд маслаҳатхонага киргунга қадар, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) томонидан ярашганлик тўғрисидаги ариза тақдим этилган ишлар бўйича ҳам амалга оширилади. Бунда фақат содир қилинган жиноят Жиноят кодексининг 661-моддасида назарда тутилган бўлиши шарт.

 

Қонунга мувофиқ, ярашув тўғрисидаги ариза жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёхуд унинг қонуний вакили томонидан суриштирув ва дастлабки терговнинг, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд маслаҳатхонага киришидан олдин берилиши мумкин.

 

Аризада етказилган зиён бартараф этилгани, шунингдек ярашилганлиги муносабати билан жиноят иши бўйича иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши шарт. Агар ярашув тўғрисидаги ариза иш биринчи инстанция судида суд муҳокамасидан ўтказилаётганда берилган бўлса, суд уни дарҳол кўриб чиқишга киришади. Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин.

 

Аризани қабул қилиш пайтида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириши шарт.

 

Суриштирувчи, терговчи, прокурор жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) ёки унинг қонуний вакилининг ярашув тўғрисидаги аризасини олгач, етти суткадан ортиқ бўлмаган муддатда гумон қилинувчининг, айбланувчининг розилиги билан ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқаради.

 

Агар иш бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида иштирок этиш учун бир неча шахс жалб қилинган бўлиб, барчаси билан ҳам ярашувга эришилган бўлмаса, ярашувга эришилмаган гумон қилинувчиларга, айбланувчиларга тааллуқли материаллар ажратилади ва улар бўйича иш юритиш умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

 

Иш қарор чиқарилганидан кейин уч сутка ичида прокурорнинг розилиги билан судга юборилади. Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.

 

Юқорида қайд этилганлардан кўринадики, ярашув тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш учун суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамасига кўпи билан йигирма сутка муддат сарфланади.

 

Агар суд мажлиси давомида ярашув, айбга иқрор бўлиш ихтиёрий эмаслиги, зарарни қоплашдан бош тортиш, шунингдек содир этилган қилмишда оғирроқ жиноят таркиби белгилари мавжудлиги аниқлангудек бўлса, суд умумий қоидалар бўйича дастлабки тергов юритилиши учун ишни прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқаради.

 

Эътиборли томони шундаки, бугунги кунда амалдаги қонун нормаларига кўра, оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланган ёки судланганлиги олиб ташланган шахслар ҳам жиноий жавобгарликдан озод бўлиш имкониятига эга.

 

Бир неча йил олдин  8 декабрь куни Ш. жаҳл устида, арзимаган сабабга кўра турмуш ўртоғи О.билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, унинг бурун қисмига уриб, соғлигининг бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати етказиб, ЖК 109-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган.   

 

Ярашув институтининг самараси ўлароқ, жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2012 йил 4 январдаги ажрими билан, Ш.нинг айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, етказилган зарарнинг батараф этилганлиги, жабрланувчи О. билан ихтиёрий равишда ўзаро ярашганлиги, ўз навбатида жабрланувчи О.нинг ҳам турмуш ўртоғини кечирганлиги инобатга олиниб, Ш.ни ЖК 109-моддасининг 2-қисми билан айблашга доир жиноят иши ЖК 661-моддаси қўлланган ҳолда томонларнинг ярашувига асосан ҳаракатдан тугатилган. Бунинг натижасида эса, бир оиланинг арзимаган сабабга кўра бузилиб кетишининг ва бир нафар вояга етмаган фарзанднинг тирик етим бўлиб қолишининг олди олинди. 

 

Статистик маълумотларга кўра, жиноят қонунчилигида ярашув институти жорий этилгандан буён  2016 йилнинг 1 январига қадар республика бўйича 177 492 нафар шахсга нисбатан 163 759 та жиноят ишлари тарафларнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан ҳаракатдан тугатилган.

 

 

Маъруф УСМАНОВ  иштирок этиб, ёзиб олди.

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Судлар инсон ҳуқуқлари бўйича барча муаммоларни ҳал этади

 

Қонунчиликнинг янги нормалари тушунтиришни талаб қилади

 

Адвокатлик амалиёти: яна бир бор сўров ҳақида

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан:

 

Men yashab kelayotgan uyga nisbatan egalik huquqini e’tirof etish va shahsiy mulk sifatida ro’yxatga olish uchun haqlimanmi? Iloji bo'lsa Toshkent shahar hokimining 2011 yil 14 dekabrdagi 809 - sonli qarorini to'liq matnini taqdim etsangiz?

 

Визалар ва рухсатномалар бериш бўлимининг хорижга чиқиш стикерининг ҳам муддати ўтган. Ўзбекистонга муддати ўтиб кетган паспорт билан қайтган Ўзбекистон фуқароларига бундан кейин мазкур бўлимнинг стикери берилмас экан деб эшитдим. Бу қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланмайдими? Янги биометрик паспорт олгандан кейин мен мазкур бўлим стикерини расмийлаштира оламанми?

 

Мен билан бирга яшайдиган қизим яқинда Россия фуқаросига турмушга чиқди, куёвим яшаш гувоҳномасига ва Тошкентдаги қариндошлари уйида доимий пропискага эга. Табиийки, куёвим уйимизга келиб, меҳмон бўлиб туради. Яшаш жойидаги профилактика инспектори куёвимни квартирамизга рўйхатдан ўтказишни талаб қиляпти, акс ҳолда паспорт режими қоидаларини бузганлик учун жарима солмоқчи. У тўғри айтяптими? Мен унинг талабини бажаришим шартми?

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16