Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

1 январгача бепул фойдаланинг, марҳамат!

05.09.2017

3 ой муқаддам тест режимида Бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими bir.uz ишга туширилган эди. Тестдан жорий йилнинг 1 сентябригача бепул фойдаланиш мумкин эди. Фойдаланувчиларнинг кўплаб илтимосларига биноан Тизимдан бепул фойдаланиш имконияти 2018 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.

 

Бухгалтерлар малакасини ошириш тизими – bir.uz — бу билимдаги камчиликларни тўлдирган ҳолда ўз профессионал даражасини мустақил равишда баҳолаш ва ошириш имконияти. Тестдан исталган жойда, исталган вақтда ўтиш мумкин, фақат компьютер ва интернет бўлса бас. Ўргатувчи тестдан ўтганларга электрон сертификат берилади, қатнаб топширилган имтиҳондан кейин эса – малака гувоҳномаси тақдим этилади.

 

Лойиҳа пуллик асосда тестдан ўтиш ва ўз билимларини оширишга тайёр фойдаланувчиларга маъқул келди.

 

 

 

Акмал Қувондиқов: «Барча учун керакли, зўр материаллар! Шахсан менга ўқув материаллари учун келтирилган суратлар жуда ёқди. Норма мутахассисларига катта раҳмат!»

 

Лания Купцова: «Бундай материаллар доим ёнимда бўлишини истардим, керак бўлиб қолиши мумкин. Ҳатто масалани директорга тушунтириб берса ҳам бўлади, суратлар билан бу жуда осон кечади».

 

Дилдора Иминохунова: «Бундай яхши ўқув материаллари учун «Норма»га раҳмат. Барчаси ҳамма учун тушунарли бўлган оддий тилда ёзилган. Ноширлар ўқув материалини китоб тарзида чиқаришса нур устига аъло нур бўлар эди. Кўпчилик бу китобни сотиб олган бўларди, деб ўйлайман. Таклиф деб қабул қиласиз». 

 

Фойдаланувчиларнинг қизиқишини инобатга олган ҳолда маъмурият барчага совға тариқасида bir.uz тизимидан бепул равишда 2018 йилнинг 1 январигача фойдаланиш имконини яратди.

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16