Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Norma» нашриётидан янгиликлар

07.06.2017

«НОРМА» газетаси кутубхонаси» сериясидаги маълумотнома қўлланмалар чоп этилди. Бу икки томлик «3 000 та бухгалтерлик проводкалар» ҳамда «кадрчи»нинг энг зарур китоби — «Меҳнат дафтарчаларини юритиш амалиёти»дир. Нашрларда қонунчиликдаги барча сўнгги ўзгаришлар инобатга олинган.

 

Меҳнат дафтарчасини юритиш амалиёти –  24 минг сўм

 

Китоб рус ва ўзбек тилларида чоп этилган. Барча категориядаги иш берувчилар, кадрлар ва юридик хизматлар ишчилари, ходимлар бўйича менежерлар учун маълумотнома-қўлланма тариқасида тавсия этилади.

 

Нашрда меҳнат фаолияти ва стажни тасдиқловчи асосий ҳужжат — меҳнат дафтарчасини расмийлаштириш устидан назорат бўйича тавсиялар келтирилган. Ушбу тавсиялар Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги амалдаги қонунчилигига асосланган ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ходимлари томонидан фойдалинилиши мумкин, чунки меҳнат дафтарчасини тўлдириш ва ундаги мавжуд маълумотларнинг тўғри эканини текшириш ишчиларнинг пенсия ҳуқуқини баҳолаш билан тўғридан-тўғри боғлиқдир.

 

«3000 та бухгалтерлик проводкалари. Счетлар режаси бўйича корреспонденция» - 34 минг сўм (2 том)

 

Китобда хўжалик операциялари кесимида Счетлар режаси асосида бухгалтерия ҳисобини назорат қилувчи амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни инобатга олган ҳолда асосий бухгалтерлик проводкалари акс эттирилган.

 

Нашрда энг кўп учрайдиган хўжалик операцияларининг батафсил акс эттириш схемалари берилган, ушбу операциялар  расмийлаштирилиши керак бўлган дастлабки ҳужжатлар кўрсатилган.

 

Таъкидлаш керакки, китоб жуда оммавийлашгани боис қонунчиликка мувофиқ ўзгаришлар ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда учинчи маротаба қайта нашр эттирилмоқда.

 

Янги нашрлар сотувга чиқарилди. Китобларни «Норма» нашриётининг сотув бўлимидан қуйидаги манзил бўйича сотиб олиш мумкин: Тошкент ш., Навоий кўчаси, 22. Маълумот учун телефонлар:  (+998 71) 244-18-99, 244-44-29, (+998 90) 961-33-95.

 

«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриёти китобларининг тўлиқ матни билан мазкур ҳаволада танишиш мумкин.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16