Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Norma.uz тижорий рекламани йўлга қўймоқда

04.04.2017

 

Norma.uz портали тижорий рекламани жойлаштириш учун қабул қилишни бошлайди. Жойлаштириш шартлари ва реклама берувчилар учун афзалликлар хусусида лойиҳа раҳбари Жаҳонгир Тўрахонов сўзлаб берди.

 

-Кўп йиллар мобайнида Norma.uz порталида тижорий реклама чоп этилмас эди. Бугун унинг бошланишини эълон қилмоқдамиз. Ушбу ҳодисага изоҳ бериб ўтсангиз.

 

- Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шарҳларини, экспертлар мақолалари ва жамиятимиз ҳаётидаги энг муҳим янгиликларни тайёрлашда таҳририят долзарблик, фойдалилик, профессионаллик сингари тамойилларга амал қилади. Бизнинг мақсадимиз ҳар бир мақоланинг ўқувчига фойда келтириши, профессионализм ҳамда ҳуқуқий саводхонликни оширишга эришиш. Биз сайтда эълон қиладиган реклама материаллари ҳам худди шу мақсадларга кўмак беришига аминман. Дарвоқе, реклама баннер кўринишида ёки реклама материаллари (мақолалар) тарзида ҳам бўлиши мумкин.

 

Norma.uz да реклама жойлаштирилишининг афзалликлари нимада?

 

- Бегим кунлари порталга ташриф буюриш 10 минг нафар бетакрор ташриф буюрувчига етади, 40 мингдан ортиқ саҳифалар кўриб чиқилади. Порталнинг асосий аудиторияси - бухгалтерлар, аудиторлар, юристлар, иқтисодчилар, солиқ маслаҳатчилари, кадрлар хизмати мутахассислари ҳамда турли давлат идоралари департаментлари раҳбарлари, компаниялар директорлари, кичик бизнес вакиллари, яъни – ишбилармон аудитория. Бу асосий афзаллик нега айнан бизнинг сайтимизда реклама бериш керак, деган саволга жавоб бўла олади.

 

Асосий майдондан ташқари материаллар турли ижтимоий тармоқларда, Telegramдаги каналимизда эълон қилинади. Ҳар ҳафтада янги материаллар шарҳларини электрон почта орқали оладиган 8 минг нафар обуначиларимиз ҳақида ҳам унутмаслик керак.

 

 Реклама мақолаларининг афзалликлари нимада?

 

- Биринчидан, таъкидлаш жоизки, тижорий манфаатлардан ташқари реклама материалларини жойлаштиришда биз бозорнинг профессионал иштирокчилари фаолияти тўғрисидаги шарҳий мақолалар базасини шакллантирамиз. 

 

Ўқувчиларимиз боришдан манфаатдор бўлган тадбирлар ҳақида биринчилардан бўлиб билиб олишади – булар семинарлар, тренинглар, тақдимотлар, халқаро экспертлар билан учрашувлар, B2B форматидаги музокаралар.

 

Қолаверса, сайтимиз мухлислари “муваффақиятлар тарихи” деб номланмиш сирлар ҳақида билиб олишлари, ҳаракатланишга ўзига хос туртки олишлари мумкин. Чунки реклама берувчилар нафақат ўз товарлари ва хизматлари ҳақида, балки бизнеснинг ривожланиш тарихи ҳақида ҳам сўзлаб беришади. Эндигина оёққа тураётган ёш компаниялар учун бундай маълумотлар фойда келтириши аниқ.

 

 Реклама материалларига талаблар қандай?

 

- Агар баннерли рекламага тўхталадиган бўлсак, таҳририят реклама берувчилардан жойлаштириш учун тайёр бўлган график модулларни қабул қилади. Сайтнинг асосий саҳифасида ҳамда ички саҳифаларда материаллар билан жойлаштириш учун мўлжалланган баннерлар учун бир нечта жой кўзда тутилган. Тарифлар билан ушбу ҳавола бўйича танишиш мумкин.

 

Баннерлар узоқ муддат жойлаштирилган тақдирда чегирмалар тақдим қилинади.

 

Шартнома қуйидаги муддатларга тузилганда чегирмалар берилади:


3 ойга – 5%

6 ойга – 10%

 

Реклама мақолалари буюртмачилар томонидан тақдим қилиниши ёки журналистларимиз томонидан ҳам ўзбек, ҳам рус тилларида тайёрланиши мумкин. У бутун компания фаолияти, алоҳида товар ёки хизмат тўғрисида реклама, бўлиб ўтадиган воқеа анонси ёки ўтказилган тадбир ҳисоботи, шунингдек интервью тарзида бўлиши мумкин.

 

Иқтисодиёт ва ҳуқуқ соҳасидаги  профессионаллар танлайдиган интернет-майдонда лойиҳалар, товар ёки хизматларни реклама қилиш — бу тўғри танлов!

 

Биз билан (+99871) 283-39-55 телефон рақами ёки portal@norma.uz электрон почтаси орқали боғланиш мумкин. 

 

 Саида Жонизоқова, мухбиримиз суҳбатлашди.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16