Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Пойтахт электрон харитасининг баҳорги янгиланиши

14.03.2017

10 март куни “Менинг шаҳрим” Тошкент электрон харитасининг навбатдаги янгиланиши чиқди. Янги компаниялар, шу жумладан “Город скидок” дисконт тизими ҳамкорлари билан бир қаторда илова қатор ўзгартиришларни сақлайди.

Биринчидан, бу кўча номларининг ўзгартирилиши. Демак, Ўзбекистон шоҳкўчаси Ислом Каримов шоҳкўчасига, Тараққиёт кўчаси Маҳтумқули кўчасига  ўзгартирилди. Ушбу кўчалар бўйлаб жойлашган ташкилотлар манзиллари кўчаларнинг янги номларига мувофиқ келтирилди.

 

Шу билан бир қаторда, Ислом Каримов шоҳкўчаси ва янги Маҳтумқули кўчасини Тошкент харитасида исталган эски номлари бўйича топиш мумкин. Эски номлари бўйича нафақат кўчани, балки каталогда жойлашган ташкилотни ҳам топиш мумкин.

 

Иккинчидан, ШК учун версия фойдаланувчиларида “Танланган” тугмаси, ҳар бир ташкилот карточкасида эса “Танланганни қўшиш” гиперҳаволаси пайдо бўлди. Ушбу дастакдан фойдаланган ҳолда битта виртуал жойда кўпинча зарур бўладиган ташкилотларни йиғиш мумкин бўлади. Илгари бу дастакдан “Менинг шаҳрим” харитасининг мобиль версияларида фойдаланиш имконияти мавжуд эди.

 

Учинчидан, сўнгги янгиланишда шаҳар транспортининг кўпгина йўналишлари, айнан 1, 9, 17, 28, 29, 53, 56, 57 автобуслар ва 17м, 20м, 36м, 56м, 100м, 168м, 173м йўналишли таксилар йўналишлари янгиланди. Қайд этиш лозимки, келтирилган йўналишларнинг аксарияти бўйича жиддий ўзгартиришлар киритилди ҳамда бу янгиланган маршрутизаторда ўз аксини топди.

 

Эслатиб ўтамиз, “Менинг шаҳрим” Тошкент харитасини  лойиҳа сайтидан бепул юклаб олиш мумкин. Ҳозирги кунда электрон харита шахсий компьютер ва Android ёки iOS мобиль қурилмалари учун мослаштирилган.

 

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16