Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат-хусусий шериклиги 16 та соҳада амалга оширилади

09.06.2017

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Адлия Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Давлат-хусусий шериклиги тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Лойиҳага кўра, давлат-хусусий шериклиги — бу инвестиция, инновация, инфратузилма ва бошқа лойиҳалар ҳамда муҳим бўлган давлат, ижтимоий, иқтисодий, илмий-техникавий аҳамиятга эга дастурларни кўзда тутувчи чора-тадбирлар мажмуи.

 

Бунда давлат бошқаруви, ҳудудий ҳукумат органлари ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколатланган бошқа давлат ташкилотлари давлат шериги бўла олади.

 

Хусусий шерик – бу Ўзбекистондаги юридик ёки жисмоний шахс, хорижий юридик ёки жисмоний шахс, давлат-хусусий шериклигини тузган ёки тузиш истагида бўлган халқаро ташкилот. Улар фаолиятининг асосий мақсади фойда олишдир.

 

Давлат-хусусий шериклиги қуйидаги соҳаларда амалга оширилади:

  • фан, техника ва инновациялар,
  • тиббиёт;
  • таълим, маданият ва ижтимоий хизматлар;
  • телекоммуникация;
  • транспорт хизматлари;
  • йўл сектори;
  • уй-жой ва коммунал хизматлар;
  • қурилиш материалларини ишлаб чиқариш;
  • ёқилғи-энергетика ва кимё саноати;
  • энергиянинг қайта тикланувчи манбалари;
  • механик муҳандислик;
  • металлургия;
  • қишлоқ ва сув хўжалиги;
  • табиатни муҳофаза қилиш.

 

Ҳамкорлик асосан лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қурилиш, тиклаш, илмий тадқиқотлар, хизмат кўрсатиш, эксплуатация ва ишончли бошқарувни амалга оширишни ўз ичига олади.

 

Маълум бир лойиҳа доирасида шериклар бирга хизмат қилишининг асосий шартлари шартномада белгиланади. Уни тузиш учун эса тендер ўтказилади.

 

Хусусий шерикка унинг лойиҳасини амалга ошириш учун давлат кафолатлари ва давлат иқтисодий кўмаги тақдим этилади. Бу қуйидаги жадвалда акс эттирилган:

 

 

Давлат молиявий ёрдами

Давлат иқтисодий ёрдами

Давлат кафолати

Имтиёзли кредитлар ва қарз маблағлар тақдим этиш;

Кафолатлар бериш;

Давлат- хусусий шериклиги лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур бўлган воситаларнинг бир қисмини молиялаштириш;

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни кечиктириш, бўлиб тўлаш ва имтиёзларни таъминлаш. 

Далат мулкидан фойдаланиш учун ижара тўловининг имтиёзли ставкаларини белгилаш;

Тўғридан-тўғри давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган фаолиятдан фойда олиш ҳуқуқини тақдим этиш.

Давлат шеригининг хусусий шерик фаолиятига аралашмаслиги; хусусий шерик мулкини национализация, реквизиция ва мусодара қилишдан ҳимоя қилиш;

 Давлат- хусусий шериклиги лойиҳасига киргизилган инвестициялар ва улардан тушган фойдага эга бўлиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш учун бўлган ҳуқуқ;

Давлат органларининг ноқонуний қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари харакатлари (харакатсизлиги) сабабли хусусий шерикка етказилган зарарнинг қопланишига бўлган ҳуқуқ;

Шартнома шартларининг қайта кўрилишига, хусусий шерик учун лойиҳа шартларининг ёмонлашувига олиб келувчи норматив-қонуний ҳужжатлар қабул қилинганда уни эрта тугатишга бўлган ҳуқуқи кабиларни таъминлаш.

 

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Моҳина Мирзаева.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум