Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ер майдонларини ноқонуний ажратишга барҳам берилади

30.06.2017


Ўзбекистон Республикасинииг "Ер қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликнинг кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасинииг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш па қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни лойиҳаси бўйича депутатларнинг изоҳлари.

 

2016 йил ҳолатига Ўзбекистоннинг умумий майдони 44 410,3 минг гектарни, суғориладиган ер майдонлари эса 4314,4 минг гектарни ташкил этади. Суғориладиган ер майдонларининг 4212,8 минг гектари (умумий майдоннинг 9,5%и) эса қишлоқ хўжалигида фойдаланилмоқда.

 

2016 йилда прокуратура органлари томонидан ўтказилган мониторинг ва текшириш натижаларига кўра, 75 301 гектар ер майдонларини мансабдор шахслар томонидан ноқонуний ажратиш бўйича 3 157 ҳолат аниқланди (2015 йилда - 1531 ҳолат (27494 га).

 

Хусусан, 94 га экин майдонлари, уй-жойлар қуриш учун, 108 га савдо ва маиший хизмат шохобчалари қуриш учун, 316 га ишлаб чиқариш объектлари учун, 2 215 га сабзавотчилик ва боғдорчилик иссиқхоналари барпо этиш учун, 11 661 га чорвачилик учун, 59 733 га бошқа мақсадлар учун ноқонуний ажратиб берилган.

 

Шу жумладан:

  • ҳокимиятлар томонидан – 74 260 га;
  • фермер хўжаликлари томонидан - 118 га; 
  • ердан фойдаланувчи бошқа субъектлар томонидан 853 га.

 

Бундан ташқари, олинган маълумотларга кўра, 2016 йилда република бўйича 5,6 миллион кўчмас мулк мавжуд бўлиб, уларнинг 2,8 миллионтаси "Ергеодезкадастр" давлат кўмитаси ташкилотларида рўйхатдан ўтказилган.

 

Шу муносабат билан, ЎзР МЖтКни ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказмаганлик учун жавобгарликни белгилайдиган қоидалар билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

 

Шунингдек, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ташкилотлари томонидан 2012-2016 йиллар давомида 5 224 га майдонни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш бўйича ҳолатлар аниқланган бўлиб, ҳозирги кунгача ушбу майдонларнинг 1 502 гектари қайтарилмаган. Ўтган  йилда прокуратура органлари томонидан ҳам 660 га ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш бўйича 807 та ҳолатлар аниқланган.

 

Бирок, Фукаролик кодексининг 212-моддаси 4-қисми судларга ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларда қурилган кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тан олиш имконини беради.

 

2013-2016 йиллар давомида судлар томонидан умумий майдони 60 гектар бўлган 180 га ноқонуний қурилишларга эгалик ҳуқуқи берилиши тўғрисида қарорлар қабул қилинган.

 

Шундай қилиб, юқорида қайд этилган норма ўз моҳиятига кўра ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларда кўчмас мулк барпо қилиш билан уларни қонунийлаштириш учун имкон яратмоқда.

 

Кўпгина хорижий давлатлар қонунчилигида ер қонунчилиги талаблариии бузганлик, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги ерларини ноқонуний ажратиб берганлик учун жиноий ва бошқа жавобгарлик чоралари кўзда тутилган. Масалан, Беларусь, Қозоғистон, Россия Федерацияси  ва Украина Республикасида ер ажратиш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш тартибларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

 

Юқоридагилардан келиб чиққан холда, Бош прокуратура томонидан "Ер қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликнинг кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Лойиҳа билан Жиноят, Жиноят-процессуал, Ер, Фуқаролик, Солиқ ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга, шунингдек, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда.

 

Ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик ёки уларни қайтариш (197'-модда) бўйича тегишли чоралар кўрмаганлик ҳамда ер бериш тартибини бузганлик (229'-модда) учун жиноий жавобгарликни кучайтириш таклиф қилинмоқда.

 

Шу билан бирга, ЖК 229'-моддасининг 2-қисмига бундай жиноятларни такроран, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда ҳамда суғориладиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқарилишига сабаб бўлганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи иккинчи қисм билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60 ва 68-моддалари Президентнинг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда янги таҳрирда баён этилмоқда.

 

Кейинги йилларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширадиган ташкилотлар томонидан тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликларига, илмий-тадқиқот институтларига, ўқув муассасалари ва ташкилотларига берилган 36 300 гектар майдонда 5 090 та ҳолатда ерлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолати аниқланган.

 

Бунга кўп ҳолларда илмий мақсадлар учун ер ажратиш, уларни муҳофаза қилиш ва мақсадли фойдаланиш масалалари ҳуқуқий жиҳатдаи етарли даражада тартибга солинмаганлиги сабаб бўлмоқда.

 

Мазкур камчиликларни бартараф қилиш мақсадида Ер кодексига қайд этилган масалаларни тартибга солувчи 49'-моддага  киритиш таклиф қилинмоқда.

 

Худди шундай норма Қозоғистон, Молдова, Озарбайжон, Россия ва Украина ер кодексларида мавжуд.

 

Қонунчиликнинг бузилишини профилактика қилиш на олдини олиш ҳамда ердан фойдаланувчиларнинг жавобгарлигини кучайтириш мақсадида Фуқаролик ва Солиқ кодексларига, "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонунга ҳам тегишли тузатишлар киритилмоқда.

 

Ўйлаймизки, таклиф қилинаётган ўзгартириш ва кўшимчаларнинг киритилиши ер ресурслари, айниқса, суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати самарадорлигини оширилишини таъминлайди.

 

Олий Мажлис  Қонунчилик палатасидаги

ЎзХДП фракцияси аъзолари

Алия ЮНУСОВА

Шуҳрат МАМАДЖАНОВ 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16