Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Хусусий клиникалар зиммасига кам таъминланган ва яна 8 тоифадаги фуқароларни бепул даволаш юклатилади

Хусусий клиникалар зиммасига кам таъминланган ва яна 8 тоифадаги фуқароларни бепул даволаш юклатилади

09.06.2017

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг «Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишнинг тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 1.04.2017 йилдаги ПҚ–2863-сон «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи хусусий тиббий ташкилотлар (стоматологик ва косметологик клиникалардан ташқари), хорижий инвесторлар иштирокидаги хусусий тиббий ташкилотлар 1.01.2022 йилгача барча турдаги солиқлар ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан бўшаётган маблағларни мақсадли йўналтириш шарти билан озод этилган:

  • тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий, муҳандислик-техник ускуналар билан жиҳозлаш, уларга сервис-техник хизмат кўрсатиш,  тиббиёт мақсадлари учун эҳтиёт қисмлар, материаллар, инвентарь ва бошқа буюмлар харид қилиш;
  • тиббий хизматлар кўрсатиш учун янги бинолар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш;
  • аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш.

 

Хусусий тиббиёт ташкилотлари (стоматология ва косметологиядан ташқари)да бепул тиббий ёрдам қуйидаги шахсларга кўрсатилиши кўзда тутилган:

1. Болаликдан ногиронлар;

2. Чин етимлар;

3. I ва II гуруҳ ногиронлари;

4. 1941 -1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

5. Ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;

6. 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;

7. Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар;

8. Байналмилалчи жангчилар;

9. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар.

 

Мазкур тоифадаги шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиш мажбурий хисобланади. Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан фуқарога бепул тиббий хизматлар кўрсатишга мурожаат этувчида унинг шахсини ҳамда имтиёзли тоифага мансублигини тасдиқловчи хужжатларнинг мавжудлиги асос бўлади.

 

Бепул кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг турлари ва хажми лицензияда кўрсатилган ихтисосликлар доирасида ташхис қўйиш ва даволаш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан мустақил равишда белгиланади. Аммо унинг хажми бундан аввалги йил якунлари бўйича солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида ҳақиқатда бўшаган жами маблағларнинг 25%дан кам бўлмаган қисмини ташкил этиши лозим. Бунда сарфланадиган маблағлар умумий ҳажми - мазкур хусусий тиббиёт ташкилотида тиббий хизматларга белгиланган ўртача нархлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

 

Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан имтиёзли тоифадаги шахсларга кўрсатилиши режалаштирилган бепул тиббий хизматларнинг йиллик тақсимоти тўғрисидаги ахборот ташкилотга кираверишда, маълумотлар пештахтасида жойлаштирилади. Мазкур маълумотлар хусусий тиббиёт ташкилоти томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайтидаги махсус электрон базага киритиб борилади.

 

Лойиҳага таклиф: Лойиҳада таклиф этилаётган Низом талабларини бажармаганлик учун хусусий тиббий ташкилотлар учун аниқ жавобгарлик чоралари кўзда тутилмаган.

 

Биринчидан, лойиҳада бепул тиббий хизматлар кўрсатишдан асоссиз бош тортиш қай турдаги ҳуқуқбузарлик ҳисобланиши аниқ кўрсатилмаган: солиқ ҳуқуқбузарлигими ёки лицензия талаб ва шартларига риоя қилмасликми. Шу тариқа Лицензиялаш тартиби нодавлат тиббий ташкилотлар фаолиятини лиценезиялаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасида бундай мажбурият тўғридан-тўғри акс эттирилмаган, лицензия талаблари ва шартлари рўйхатида эса хусусий тиббий ташкилотлар қонунчилигига риоя этиш зарурти ҳақида айтиб ҳам ўтилмаган, яъни бланкет ҳавола мавжуд эмас;

 

Иккинчидан, имтиёзга эга бўлган одамга бепул тиббий хизмат кўрсатишда асосланмаган рад жавоби СКнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар бўшаган маблағлар белгиланмаган мақсадда фойдаланилган тақдирда, белгиланмаган мақсадда фойдаланилган сумма ўрнатилган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга ундириб олиниши кўзда тутилган 30-моддаси 4-қисмининг қўлланилишига сабаб бўла оладими? Яъни хизмат кзрсатишдан бош тортиш мақсадсиз фойдаланилган ҳисобланиши лойиҳада назарда тутилмаган.

 

Ушбу масалаларни тиббий муассасаларнинг манфаатларини ҳам кўзлаган ҳолда назорат органлари томонидан қонунчилик нормаларининг эркин талқин этилишидан ҳимоя қилиш мақсадида ҳал этиш керак.

 

Лойиҳа давлат тилида тайёрланган ва у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Самир Латипов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16